Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1705-2502/2938 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья AXMATBEKOV NODIRBEK MUXAMMADISMOIL O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Қўрғонтепа дон маҳсулотлари
Source ID e4521020-52e8-44b2-99a2-5b0277891270 Claim ID PDF Hash 889d9d89f4959d0d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 157-моддаси нинг 157 law
ИПКнинг 50-моддаси ИПК 50 law
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1705-2502/2938-сонли иш ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ А Ж Р И МИ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Қўрғонтепа тумани 2025 йил 9 декабрь Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судьяси Н.М.Ахматбеков раислигида, судья ёрдамчиси А.Ҳалимжоновнинг котиблигида, даъвогарЖалақудуқ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг “Y sh sin f ri” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “Қўрғонтепа дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти ҳисобидан 192 031 958 сўм асосий қарз, 61 450 240 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар кенгаш вакили Я.Абдурашидова, (2025 йил 16 декабрдаги 115/4-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Хонкелдиев(2025 йил 14 октябрдаги 01/16-234сонли ишончнома асосида) иштирокида Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг суд мажлислари залида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Жалақудуқ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда “кенгаш” деб юритилади) “Y sh sin f ri” фермер хўжалиги манфаатида (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Қўрғонтепа дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 192 031 958 сўм асосий қарз, 61 450 240 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган кенгаш вакили даъвогар ариза билан мурожаат этиб, мазкур даъво аризадан воз кечишини айтганлиги сабабли, ишни кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари ариза билан мурожаат этиб, мазкур даъво аризадан воз кечишини айтиб, ишни кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъвогар даъво талабидан воз кечганлиги сабабли, ишни кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар ва жавобгар кўрсатмаларини тинглаб, даъвогарнинг аризасига ҳуқуқий баҳо бериб ҳамда иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) нинг 157-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. ИПКнинг 50-моддасининг учунчи қисмига мувофиқ, давлат органи ва бошқа шахс томонидан даъвогарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида тақдим этилган даъво аризасидан (аризасидан) даъвогарнинг (аризачининг) воз кечиши даъво аризасини (аризани) кўрмасдан қолдиришга олиб келади. Иш ҳужжатларида, даъвогар раҳбари судга берган ёзма аризасида, мазкур иқтисодий иш юзасидан даъводан воз кечишини билдирган. ИПКнинг 107-моддаси биринчи қисмининг 8-бандида даъвогарнинг манфаатларини кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан тақдим этилган даъводан даъвогар воз кечган бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдириши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 3318-сон қарорининг 3-банднинг, олтинчи хатбошисида, даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмайди, деб белгиланган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд мазкур даъво аризасидан даъвогар воз кечганлиги сабабли, даъвони кўрмасдан қолдиришни, мазкур тоифадаги ишлар бўйича даъвогар давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олиб, олдиндан тўлаб чиқилган почта харажатини зиммасида қолдиришни лозим топди. Бинобарин, баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 170, 195, 196-моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л АД И : даъвогар-Жалақудуқ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши “Y sh sin f ri” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “Қўрғонтепа дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти ҳисобидан 192 031 958 сўм асосий қарз, 61 450 240 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар “Y sh sin f ri” фермер хўжалиги томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ўз зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келириши) мумкин. Раислик этувчи Н.М.Ахматбеков