Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1905-2503/9682 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья MAMAYUSUPOV MARS NURMAMETOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 1c56cdca-3cf2-416a-90e3-a4ec107c6dcd Claim ID PDF Hash d472e6641f589c45... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 15
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 535-моддаси нинг 535 law
ФКнинг 537-моддаси ФКнинг 537 law
ФКнинг 8-моддаси ФКнинг 8 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
аролик кодексининг 11-моддаси аролик кодекси 11 code_article
аролик кодексининг 330-моддаси аролик кодекси 330 code_article
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
бандининг биринчи хатбошисида ФКнинг 326-моддаси бандининг биринчи хатбошисида ФК 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 12 997 символов
*****-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ **** тумани 2025 йил 19 декабрь **** туманлараро иқтисодий судининг судьяси **** раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар раҳбари **** иштирокида, **** тумани прокурори ёрдамчиси **** қатнашувида, **** туман фермерлар кенгашининг даъвогар **** фермер хўжалиги манфаатида жавобгар **** давлат муассасаси ҳисобидан 356 908 844 сўм асосий қарз, 35 690 884 сўм пеня, жами 392 599 728 сўм ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни **** туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: **** туман фермерлар кенгаши даъвогар **** фермер хўжалигининг (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида жавобгар **** давлат муассасаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида тарафлар ўртасида 2023 йил 1 апрелда 1-сонли механизм ижара шартномаси тузилганлиги, шартномага мувофиқ даъвогар томонидан шартномада белгиланганидек Автогрейдер ГР-180 ва Хундай погрузчик эксковатор махсус техникаларини ижарага бериш, жавобгар эса унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олганлигини, аммо шартнома шартлари даъвогар томонидан тўлиқ бажарилганига қарамасдан жавобгар унинг ҳақини тўлиқ тўламай келаётганини, бунинг натижасида ижара учун ҳосил бўлган 356 908 844 сўм асосий қарз, 35 690 884 сўм пеня қарздорликни ундириб беришни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган **** туман фермерлар кенгаши, жавобгар, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган **** вилоят Ғазначилик бошқармаси ва **** вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Иш ҳужжатларида уларнинг суднинг суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақидаги ажримини олганлигини тасдиқловчи гибрид почта маълумотномаси ва тилхати мавжуд. **** туман фермерлар кенгаши ишни вакили иштирокисиз кўриш тўғрисида ариза берган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра “иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин”. Шу сабабли, суд ишни **** туман фермерлар кенгаши, жавобгар, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган **** вилоят Ғазначилик бошқармаси ва **** вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасидаги важларни такрорлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. 2025 йил 18 декабрдаги суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили қарздорлик мавжудлигини тан олиб, пеняни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган **** туман прокурор ёрдамчиси даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга мувофиқ даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига кўра Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига кўра ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 1 апрелда 1-сонли механизм ижара шартномаси тузилган. Шартномага кўра даъвогар жавобгарга Автогрейдер ГР-180 ва Хундай погрузчик эксковатор махсус техникаларини ижарага бериш, жавобгар эса унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 535-моддасига кўра мулк ижараси шартномаси бўйича 2 ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. ФКнинг 537-моддасига асосан ер участкалари, ер ости бойликлари жойлашган участкалар ва бошқа алоҳида табиий объектлар, корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ва фойдаланиш жараёнида ўзининг табиий хусусиятларини йўқотмайдиган бошқа ашёлар (истеъмол қилинмайдиган ашёлар) мулк ижарасига берилиши мумкин. ФКнинг 564-модда мувофиқ “транспорт воситасини экипажи билан ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи транспорт воситасини вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ҳақ эвазига ижарага олувчига беради ва ўз кучи билан уни бошқариш ҳамда техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатади. Транспорт воситасини экипажсиз ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи транспорт воситасини бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатмаган ҳолда вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ижарага олувчига ҳақ эвазига беради”. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, яъни тарафлар имзолаган солиштирма далолатнома, ҳисобварақ-фактуралар, тарқатиш ва йўл ҳужжатларига кўра даъвогар томонидан Автогрейдер ГР-180 ва Хундай погрузчик эксковатор махсус техникаларини ижарага бериш хизматини кўрсатган. Фронтал юклагич махсус техникасини ижарага бериш хизмати учун 356 908 844 сўм қарздорлик даъво ариза судга топширилгандан кейин ҳам тўлаб берилмаган. ФКнинг 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари бошқа шахсга зарар етказиш натижасида, 234-моддасига асосан асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ушбу ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбурият ижара шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогар томонидан жавобгарга мавжуд қарздорликни тўлаб бериш тўғрисида 2025 йилнинг 4 сениябрь куни юборилган 08/93-сонли талабномага жавобгар томонидан муносабат билдирилмаган. ИПКнинг 68-моддага асосан “ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш (бундан буён матнда ҳуқуқий таъсир чоралари деб юритилади) тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш 3 учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли. Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисоблани”ши белгиланган. Суд томонидан тақдим этиш сўралганига қарамасдан, жавобгар судга даъво талабини рад этувчи бирор бир ҳужжат ёки далил тақдим этмади. Шунга кўра суд, даъво талабининг 356 908 844 сўм асосий қарзни ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан ҳимоя қилиниши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 330-моддаси биринчи қисмига кўра башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбурият лозим даражада бажарилмаган тақдирда неустойка тўлаш ва зарарни қоплаш қарздорни мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод қилмайди. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.1.-бандига мувофиқ тараф мажбуриятларни бажариш муддатларини ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган мажбуриятнинг 0,2 фоизи миқдорида пеня тўлаб бериши, бунда ҳисобланган пеня кечиктирилган мажбуриятнинг 10 фоизидан ошмаслиги белгиланган. Шунга кўра, даъвогар Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуннинг 32-моддасига ва шартнома шартларидан келиб чиқиб, қарздорлик тўлови кечиктирилганлиги учун 35 690 884 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 263-моддаси биринчи қисмига кўра неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг 35 690 884 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг 4 мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандига мувофиқ “...судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги” ҳақида, 4-бандининг биринчи хатбошисида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги ҳақида тушунтириш берилган. Суд, жавобгарнинг манфаатларини эътиборга олиб, жавобгардан ундирилиши талаб қилинган 35 690 884 сўм пенянинг 5 000 000 сўм қисмини ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли суд жавобгардан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини **** туман фермерлар кенгашининг фойдасига, Республика бюджети (Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси)га 7 851 994,56 сўм давлат божи ундириш тўғрисида тўхтамга келди. Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: даъво ариза талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар **** давлат муассасаси ҳисобидан даъвогар **** фермер хўжалиги фойдасига 356 908 844 сўм асосий қарз, 5 000 000 сўм пеня ундирилсин. Жавобгар **** давлат муассасаси ҳисобидан **** туман фермерлар кенгашининг фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисми рад этилсин. Жавобгар **** давлат муассасаси ҳисобидан Республика бюджети (Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси)га 7 851 994,56 сўм давлат божи ундирилсин. 5 Ҳал қилув қарори у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали **** вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (пртест) бериши мумкин. Судья **** 6