← Назад
Решение #2831997 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 157 | — | law | |
| ИПКнинг | 50 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1705-2501/2937-сонли иш
А Ж Р И М
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Қўрғонтепа тумани
2025 йил 18 декабрь
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаев
раислигида, судья ёрдамчиси Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси
котиблигида, Жалақудуқ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгашининг даъвогар- “ u mm dj n Xusniddin d l si” фермер
хўжалиги манфаатида жавобгар- “Q `rg` nt
d n m sul tl ri” акциядорлик
жамиятидан 93 563 881 сўм асосий қарз, 29 940 400 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, тарафлардан:
кенгаш вакили- Я.Абдурашидова (2025 йил 16 декабрдаги №115/4-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакили- А.Хонкелдиев (2025 йил
14 октябрдаги №01/16-234-сонли ишончнома асосида) қатнашувида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Жалақудуқ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши (бундан буён матнда “кенгаш” деб юритилади) “ u mm dj n
Xusniddin d l si” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “даъвогар” деб
юритилади) манфаатида Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “Q `rg` nt
d n m sul tl ri” акциядорлик
жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)дан 93 563 881 сўм
асосий қарз, 29 940 400 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида, иштирок этган кенгаш вакили даъвогар раҳбари даъво
талабидан воз кечганлигини инобатга олиб, ишни қонуний ҳал этишликни
сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъвогар даъво талабидан воз
кечганлиги сабабли, ишни кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи кенгаш ва жавобгар вакилларининг
кўрсатмаларини тинглаб, даъвогарнинг аризасига ҳуқуқий баҳо бериб ҳамда иш
ҳужжатларини атрофлича ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони кўрмасдан
қолдиришни лозим топди:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён
матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 157-моддаси, иккинчи қисмига мувофиқ,
даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд
инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул
қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли.
ИПКнинг 50-моддаси, учинчи қисмида, давлат органи ва бошқа шахс
томонидан даъвогарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида тақдим этилган
даъво аризасидан (аризасидан) даъвогарнинг (аризачининг) воз кечиши даъво
аризасини (аризани) кўрмасдан қолдиришга олиб келади.
Иш ҳужжатларида, кенгаш вакили томонидан тақдим қилинган даъвогар
раҳбари томонидан имзоланган ва муҳрланган ёзма аризасида, даъвогар мазкур
иқтисодий иш юзасидан даъводан воз кечишини билдирган.
ИПКнинг 107-моддаси, биринчи қисми, 8-бандида даъвогарнинг
манфаатларини кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан
тақдим этилган даъводан даъвогар воз кечган бўлса, суд даъвони кўрмасдан
қолдириши белгиланган.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10
октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини
янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ
3318-сон қарорининг 3-банднинг, олтинчи хатбошисида, даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи
ундирилмайди, деб белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд мазкур даъво аризасидан даъвогар
воз кечганлиги сабабли, даъвони кўрмасдан қолдиришни, мазкур тоифадаги
ишлар бўйича даъвогар давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга
олишни ва олдиндан тўлаб чиқилган почта харажатини даъвогарнинг
зиммасида қолдиришни лозим топди.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 107, 195-196-моддаларига асосланиб, суд
а ж р и м қ и л ад и :
Жалақудуқ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашининг даъвогар- “ u mm dj n Xusniddin d l si” фермер хўжалиги
манфаатида жавобгар- “Q `rg` nt
d n m sul tl ri” акциядорлик жамиятидан
93 563 881 сўм асосий қарз, 29 940 400 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар- “ u mm dj n Xusniddin d l si” фермер хўжалиги томонидан
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан апелляция тартибида ёки қонуний кучга киргач
кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтириши) мумкин.
Раислик этувчи, судья
У.М.Бузурходжаев