Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2505/9297 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID c9d62a69-77d9-4433-9e67-05654e00daaf Claim ID PDF Hash 9f644141ce622416... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ажримда жавобгарга ИПК 2034-моддаси ажримда жавобгарга ИПК 2034 law
Шу сабабли суд ишни ИПК 2034-моддаси Шу сабабли суд ишни ИПК 2034 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2505/9297-сонли иқтисодий иш Бухоро шаҳри ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 18 декабрь Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Юлдашев, даъвогар **** АТБнинг жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан кредит қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: даъвогар **** АТБ (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар жавобгар **** масъулияти чекланган жамияти (матнда “жавобгар” деб юритилади)дан 169,94 АҚШ доллари кредит фоиз қарзини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса - беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Мазкур қонун нормасига асосан даъвогарнинг даъво аризаси соддалаштирилган тартибда иш юритишга қабул қилиниб, ажримда жавобгарга ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига асосан ўн беш кунлик муддатда эътирозларини ёзма равишда судга тақдим этиши билдирилган бўлсада, эътирозлар келиб тушмади. Шу сабабли суд ишни ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига асосан кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 6 июнда кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасига асосан даъвогар жавобгарга тиркама транспорт воситасини сотиб олиш мақсадида йиллик 12 фоиз устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатга 32.000 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиш, жавобгар эса кредит ва унга ҳисобланган фоизларни кредитни қайтариш жадвалига мувофиқ ўз вақтида ва тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан кредит шартномасига асосан жавобгарга 32.000 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратган, бироқ жавобгар кредитни қайтариш жадвалига кўра кредит фоизларини ўз вақтида тўламаган. Шунга кўра жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 26 ноябрь куни ҳолатида 169,94 АҚШ доллари муддати ўтган кредит фоиз қарзи вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарга мазкур кредит қарзини тўлаш ҳақида юборган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Шунингдек, жавобгардан банк ҳисобварақларида пул маблағлари бўлмаганлиги сабабли кредит қарзини сўзсиз тартибда ундириш имкони бўлмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият 2 шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 169,94 АҚШ доллари кредит фоиз қарзи иш ҳужжатларидаги кредит шартномаси, банк маълумотномалари, банк айланма маълумотлари, талабнома хати билан ва бошқа далиллар билан тўлиқ тасдиқланади. Иш судда кўрилган кунга қадар жавобгар томонидан даъво талабидаги кредит фоиз қарзи тўланмаган. Шу сабабли суд даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 169,94 АҚШ доллари кредит фоиз қарзини ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли суд иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм харажатини ва республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 118, 176-179, 2032, 20342035-моддаларини қўллаб, суд Қ Р Р Қ И Л Д И: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар **** АТБ фойдасига 169,94 АҚШ доллари кредит фоиз қарзи ва олдиндан тўланган 41.200 почта харажати ундирилсин. Жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кундан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро варақалари берилади. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан ўн кун муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья И.Юлдашев