← Назад
Решение #2832016 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2501/21635-сонли иқтисодий иш
судья: А.Каримов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 18 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили Қ.Хайитов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар «А»
МЧЖнинг жавобгар – «Б» МЧЖ ҳисобидан 13965155,43 сўм асосий қарз,
5000000 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъвоси аризасини суд биносида, очиқ
суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар «А» МЧЖ (келгуси ўринларда – даъвогар) судга даъво
аризаси тақдим этиб, жавобгар – «Б» МЧЖ (келгуси ўринларда – жавобгар)
ҳисобидан 13965155,43 сўм асосий қарз, 5000000 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Даъвогар вакили жавобгар томонидан шартнома шартлари бузилиб,
етказиб берилган дори воситалари учун тўловлар амалга оширилмаганлигини
билдириб, даъво аризасини пеня талабини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгарнинг манзилига белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти
ва жойи тўғрисида суд ажрими юборилиб, хабардор қилинган бўлсада, вакил
иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва
мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд
мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва
қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра, даъвони аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
8 майда маҳсулот етказиб бериш ҳақида 207-сонли шартнома тузилган.
Шартномаларнинг
4.3-бандларига
кўра,
даъвогар
корхона
жавобгарнинг буюртмаси асосида дори воситаларини етказиб бериши,
жавобгар корхона эса маҳсулотлар етказиб берилгандан сўнг 30 кун ичида
тўловларни амалга ошириши келишилган.
Даъвогар томонидан 2025 йил 8 май кунги 805а-сонли ҳисоб-фактура
орқали жами 14315155,43 сўмлик дори воситалари етказиб берилган.
Жавобгар томонидан 350000 сўм тўловлар амалга оширилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236 – моддасига
кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Даъвогар тақдим этган маълумотномага кўра, жавобгар томонидан
асосий қарздорлик бартараф этилган.
Мазкур ҳолатда, даъво аризасининг 13965155,43 сўм асосий
қарздорликни ундириш талабини қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади.
Шунингдек, даъво аризасида 5000000 сўм пеня ундириш талаби
қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 260 – моддасига
кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни
бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши
шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида
белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган
мажбуриятларнинг
бажарилишини
таъминлаш
усулларидан
бири
ҳисобланади. судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда
неустойка
миқдорининг
қонун
талабларига
мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги
ҳақида тушунтириш берилган.
Тарафлар ўртасидаги шартномаларнинг 5.3-бандига кўра мажбуриятлар
бузилганда кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўланиши келишилган.
Шу сабабли, даъвогар корхона томонидан жами 5000000 сўм пеня
ҳисобланган.
Мазкур ҳолатда, суд шартнома шартлари бузилиши оқибатларига
мутаносиб равишда 1000000 сўм пеня ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси 1–қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Даъвогар томонидан даъво аризаси тақдим этишда 412000 сўм давлат
божи тўланган.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қисман қаноатлантириш,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 13965155,43 сўм асосий қарз,
1000000 сўм пеня, 412000 сўм давлат божи, 41200 сўм почта харажати
ундириш, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этиш лозим
бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар «А» МЧЖ фойдасига жавобгар «Б» МЧЖдан 13965155,43
сўм асосий қарз, 1000000 сўм пеня, 412000 сўм давлат божи, 41200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
А.Каримов
4-1601-2501/21635-сонли иқтисодий иш
судья: А.Каримов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Наманган шаҳри
2025 йил 18 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили Қ.Хайитов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар «А»
МЧЖнинг жавобгар – «Б» МЧЖ ҳисобидан 13965155,43 сўм асосий қарз,
5000000 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъвоси аризасини суд биносида, очиқ
суд муҳокамасида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236-моддаси, ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179- моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар «А» МЧЖ фойдасига жавобгар «Б» МЧЖдан 13965155,43
сўм асосий қарз, 1000000 сўм пеня, 412000 сўм давлат божи, 41200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
А.Каримов