Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2505/9199 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b210f8b7-2a76-45a6-9438-900ecc06555a Claim ID PDF Hash eaaaab171fa8f37d... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 157-моддаси нинг 157 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 666-моддаси ФКнинг 666 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2505/9199-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 18 декабрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, ишни видеоконференцалоқа режимида кўмаклашаётган суд ходими Ш.Бобохўжаевнинг кўмагида, даъвогар **** масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан асосий қарз ва жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар раҳбари Н.Холов, вакили Д.Ашуров (ишончнома ва ордер асосида), жавобгар вакиллари Ж.Шамсиев, Ф.Кадиров иштирокида (ишончнома ва ордер асосида) суд биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар **** масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар **** масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан 1.460.933.265,30 сўм асосий қарз ва 73.046.663,25 сўм жарима ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 11 декабрдаги ажрими билан ишга низо предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Urg n h lust r” масъулияти чекланган жамияти жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризасини қувватлаб, даъвогар томонидан жавобгарга “Urg n h lust r” МЧЖга тегишли объектда 2025 йилда бажарилган қурилиш ишларидан 1.460.933.265,30 сўмлик қарзи мавжудлигини ва мазкур ишлар жавобгар томонидан эътирозсиз қабул қилинганлигини, бироқ кейинчалик талабнома хатига эътироз билдирилганлигини, жавобгар бажарилган ишлар ҳақини суд мажлиси кунига қадар тўланмаганлигини ва даъво талабининг ўзгартириш ҳақида ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан асосий қарз ундириш ундириш талабини ўзгартириб, жавобгардан 1.460.933.265,30 сўмлик бажарилган ишлар қийматини ундиришни сўрашди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 157-моддасига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Шу сабабли суд даъвогарнинг 1.460.933.265,30 сўм асосий қарз ҳақидаги даъво талабини бажарилган ишлар қийматига ўзгартириш ҳақидаги аризасини иш юритишга қабул қилишни лозим топади. Жавобгар вакиллари даъво аризаси юзасидан эътирозлар келтириб, иш ҳужжатларидаги даъвогарнинг жавобгарга ишлар бажарилганлиги ҳақидаги ҳисобварақ-фактуралар ва далолатномалар хатолик билан электрон шаклда имзоланганлигини, даъвогар жавобгарга амалда бажарилган ишларни тўлиқ топширмаганлиги сабабли иш юзасидан суд-қурилишга оид экспертиза тайинлашни, шунингдек даъво аризаси асосида тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 1 мартдаги пудрат шартномаси асос қилиб кўрсатилганлиги учун даъво муддати ўтганлиги сабабли даъво аризаси бўйича даъво муддатини қўллаб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўрашди. Учинчи шахс “Urg n h lust r” МЧЖ суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд ИПКнинг 128, 170-моддаларига асосланиб, ишни унинг иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгар вакилларининг иш юзасидан суд-қурилишга оид экспертиза тайинлаш ва даъво муддатини қўллаш ҳақидаги илтимосномаларини қаноатлантиришни рад этишни ва даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 1 март куни 1-сонли субпудрат шартномаси тузилган. Шартномага асосан субпудратчи (даъвогар) бош пудратчи (жавобгар) нинг буюртмасига кўра буюртмачи “Urg n h lust r” МЧЖга қарашли Урганч туманидаги тўқимачилик корхонаси биноси объектида қурилиш-монтаж ишларини бажариш, бош пудратчи (жавобгар) эса бажарилган ишлар ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 14.10-бандига кўра, ушбу шартнома 2021 йил 31 декабрь кунига қадар амал қилиши кўрсатилган. Тарафлар ўртасида шартнома муддатини узайтириш ҳақида қўшимча келишув тузилмаган. Бироқ, мазкур шартномага асосан даъвогар томонидан 2025 йил давомида жавобгарнинг буюртмасига кўра тегишли объектда жами 2.903.384.945 сўмлик қийматдаги қурилиш-монтаж ишлари бажарилган ва бу ҳақда тарафлар ўртасида бажарилган ишларни топшириш ва қабул қилиш юзасидан 3-сон ва 5сон шакл далолатномалари ҳамда 2025 йил 18 июлдаги 2-сонли ва 2025 йил 10 октябрдаги 3-сонли ҳисобварақ-фактуралар электрон тартибда имзоланган. Жавобгар томонидан даъвогарга ушбу бажарилган ишлар қиймати учун қисман 1.442.451.679,70 сўм тўловлар амалга оширилиб, қолган тўловлар тўлаб берилмаганлиги сабабли низо вужудга келган. Даъвогарнинг бажарилган ишлар бўйича 1.460.933.265,30 сўмлик қарзни 3 кунлик муддатда тўлаб бериш ҳақида юборган 2025 йил 7 ноябрдаги 4-сонли талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 666-моддасига кўра, қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини 2 олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Жавобгарнинг даъвогарга келишилган объектда 1.460.933.265,30 сўмлик бажарилган ишлар қийматини тўлаш мажбурияти тарафлар ўртасидаги бажарилган ишларни топшириш-қабул қилиш юзасидан 3-сон шакл ва 5-сон шакл далолатномалари, ҳисобварақ-фактуралар, даъвогар томонидан бир томонлама тасдиқланган ўзаро ҳисоб-китобларни таққослаш далолатномаси, талабнома хати ва бошқа далиллар билан тўлиқ тасдиқланади. Суд жавобгар вакилларининг мазкур иш юзасидан суд-қурилишга оид экспертиза тайинлаш лозимлиги ва бажарилган ишлар ҳақини талаб қилиш бўйича даъво муддати ўтганлиги ҳақидаги важлари билан қўшилмайди. Чунки, тарафлар ўртасида бажарилган ишлар ҳажми ва қиймати бўйича бирон эътирозсиз далолатномалар ва ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилган ва жавобгар оқилона муддатда бажарилган ишлар ҳажми бўйича бирон эътирозларини тақдим этмаган. Шунингдек, жавобгарнинг илтимосномасида объектда бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг қайси қисмидан норози эканлиги асослантирилмаган. Бундан ташқари, тарафлар ўртасида келишилган объектда қурилиш-монтаж ишлари 2025 йил давомида бажарилганлиги сабабли даъвогарнинг даъво талаби бўйича қонунда белгиланган уч йиллик даъво муддати ўтмаган ҳисобланади. Шу сабабли суд жавобгар вакилларининг иш юзасидан суд-қурилишга оид экспертиза тайинлаш ва даъво муддатини қўллаш ҳақидаги илтимосномаларини қаноатлантириш рад этишни лозим топади. Демак, мазкур ҳолатда даъвогарнинг 1.460.933.265,30 сўмлик бажарилган ишлар қийматини ундириш ҳақидаги даъво талаби асосли ҳисобланади. Шу сабабли суд даъвогарнинг 1.460.933.265,30 сўмлик бажарилган ишлар қиймати ундириш даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида шартноманинг 12.2-бандига асосан бажарилган ишлар ҳақи учун келган пул маблағлари ҳисобидан асоссиз тўланмаганлиги учун ушбу тўланмаган сумманинг 5 фоизи миқдорида 73.046.663,25 сўм жарима ундиришни сўраган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига биноан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бироқ, даъвогар томонидан жавобгарга келган пул маблағлари ва уни тўлашдан асоссиз бош тортганлиги ҳолатлари тегишли далиллар билан исботлаб берилмади. Ваҳоланки, даъво аризасида кўрсатилган тарафлар ўртасидаги шартноманинг амал қилиш муддати тугаган. Демак, мазкур ҳолатда даъвогарнинг 73.046.663,25 сўм жарима ундириш ҳақидаги даъво талаби асоссиз ҳисобланади. Шу сабабли суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. 3 Суд иш юзасидан суд харажатларини қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда тарафлар ўртасида тақсимлашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 539.066,74 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажатларини, республика бюджетига 28.679.598,56 сўм давлат божи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати ундиришни, иш юзасидан олдиндан тўланган 1.460.933,26 сўм давлат божини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 157, 169-170, 179-180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Жавобгар вакилларининг иш юзасидан суд-қурилишга оид экспертиза тайинлаш ва даъво муддатини қўллаш ҳақидаги илтимосномаларини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогарнинг даъво талабини ўзгартириш ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилинсин. Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар даъвогар **** масъулияти чекланган жамияти фойдасига 1.460.933.265,30 сўм бажарилган ишлар қиймати, иш юзасидан олдиндан тўланган 539.066,74 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 28.679.598,56 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан тугатиш бошқарувчиси орқали Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья И.Юлдашев 4