← Назад
Решение #2832025 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 468 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 18 декабрь
4-1501-2501/21842-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили (ишончномага асосан) М.Исмаиловни иштирокида,
даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг жавобгар «1п!ег
Иоизе Сошр1ек!» маъсулияти чекланган жамиятидан 88 143 280 сўмни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
«1п1ег Иоизе Сотр1ек» маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 88 143 280 сўм асосий қарз ва
тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб,
жавобгар томонидан бугунги кунга қадарли тўловлар амалга
оширилмаганлиги сабабли даъвони тўлиқ қаноатлантирилишини сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги
ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса,
ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб
белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли
тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб
чиқишни лозим деб топди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини
ўрганиб
чиқиб,
қуйидагиларга
кўра
даъвони
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ Фарғона
вилояти газ таъминоти филиали (“Етказиб берувчи”) билан «1п1ег Иоизе
Сотр1ек» (Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш) маъсулияти чекланган
жамияти (“Истеъмолчи”) ўртасида 2019 йил 4 январь кунги 019/13 - сонли
табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш
юзасидан шартнома имзоланган.
Ушбу шартноманинг 1.1.-бандига кўра, “Етказиб берувчи” ўз
зиммасига газ тармокдари орқали “Истеъмолчи”нинг келишилган
буюртманомаси бўйича табиий газ етказиб бериш мажбуриятини олади,
“Истеъмолчи” эса ўз зиммасига ушбу шартноманинг 1.3.-бандида
кўрсатилган 70 200 куб.м хажмда газни қабул қилиш мажбуриятини олади
ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга оширади.
Шартноманинг 4.1.-бандига кўра, “Истеъмолчи ” мазкур шартнома
асосида етказиб берилган газ учун тўловни амалга ошириши шарт.
Шартноманинг 4.6.-бандига кўра, “Истеъмолчи” ҳар ойнинг 10
санасига қадар аввалги ойда истеъмол қилинган газ учун якуний ҳисобкитобни амалга ошириши кераклиги белгиланган.
Мазкур шартнома шартлари “Истеъмолчи” томонидан лозим
даражада бажарилмасдан, етказиб берилган газ учун тўловлар муддатида
амалга оширилмасдан келинган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган дебиторлик қарздорликни
бартараф этиш юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён
матнларда ФК деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, Энергия
таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб
туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш
тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол
қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини
олади.
ФК 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади,
бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади деб
белгиланган.
Мазкур қарздорлик ўзаро ҳисобларни мувофиқлаштириш акти ва
счёт-фактуралар билан ўз тасдиғини топган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 88 143 280 сўм
асосий қарзни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни
лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризани қаноатлантиришни, даъвогар
фойдасига жавобгар ҳисобидан 88 143 280 сўм асосий қарз ва тўланган 41
200 сўм почта харажатларини ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан
Республика бюджетига 1 762 865,6 сўм давлат божини ундиришни лозим
деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти фойдасига
жавобгар «1п1ег Иоизе Сошр1ек!» маъсулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 88 143 280 сўм асосий қарз ва тўланган 41 200 сўм почта
харажатлари, жами 88 184 480 сўм ундирилсин.
Жавобгар «1п1ег Иоизе Сошр1ек1» маъсулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига 1
762 865,6 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал
қилув қарори устидан шу суд орқали Фаргона вилоят иқтисодий судига
апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
а
и
с
л
и
к
э
т
у
в
ч
и
:
Р
Т.Маматожиев