Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2501/1807 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья JURAYEV IBROXIM XOLMAMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Қўрғонтепадонмаҳсулотлари Ответчик / Подсудимый Дурдона Марифатхон
Source ID b638742f-962d-47e7-afcc-4d3eb26dc61b Claim ID PDF Hash 8df2e30d6b7b31da... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 335-моддаси ФКнинг 335 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1706-2501/1807-сонли иш Судья: И.Х.Жураев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Хўжаобод тумани 2025 йил 18 декабрь Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья И.Х.Жураев раислигида, судья ёрдамчиси М.Р.Хамидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “Қўрғонтепадонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар “Дурдона Марифатхон” фермер хўжалиги ҳисобидан 89 729 004 сўм асосий қарз, 44 864 502 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Хонкелдиев(ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Г.Саттарова(шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида) иштирокида Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносининг суд мажлислари залида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Қўрғонтепадонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Дурдона Марифатхон” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 89 729 004 сўм асосий қарз, 44 864 502 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар раҳбари даъвони тан олиб, ҳозирда хўжаликни иқтисодий ахволи ночор ҳолатда эканлигини билдириб, даъвони пеня қисмини рад қилиб беришни сўради. Суд ишда иштирок этган тараф вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (Етказиб берувчи) ва жавобгар (Харидор) ўртасида 2024 йил 10 сентябрда куни 33сонли шартнома тузилган. Мазкур шартномага асосан даъвогар жавобгарга электрон ҳисобварақ-фактуралар ва юк хати орқали 89 738 586 сўмлик уруғлик дон маҳсулотини етказиб берган, жавобгар томонидан эса қабул қилиб олинган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан, олинган маҳсулотлар тўловларни амалга оширмаган. Етказиб берилган маҳсулот ҳақини ихтиёрий тўлаш ҳақида даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 25 август куни юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилган. 2 Шу боис даъвогар жавобгардан 89 729 004 сўм асосий қарз ва мажбурият лозим даражада бажарилмаганлиги учун 44 864 502 сўм пеня ундириш тўғрисида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 449моддасининг учинчи қисмига асосан агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Даъвогарнинг маҳсулот етказиб берганлиги иш ҳужжатидаги шартнома, талабномалар, ҳисобварақ-фактуралар, ишончномалар билан ўз тасдиғини топган. Мазкур ҳолатда суд даъво талабининг асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 89 729 004 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги учун жами 44 864 502 сўм пеня ҳисоблаб, пеня ундириш талабини билдирган. Тарафлар ўртасидаги шартномаларнинг 5.3-бандида маҳсулот учун тўлов кечиктирилган тақдирда, ҳаридор ҳар бир кечиктирилган кун учун ўтказиб бериши лозим бўлган сумманинг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаш назарда тутилган. ФКнинг 333-моддасига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги ҳамда даъвогар томонидан пеня (неустойка) миқдори қонун талаблари ва шартнома шартларига мувофиқ тўғри ҳисоб-китоб қилинганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня (неустойка) ундириш тўғрисидаги талабини асосли. 3 Бироқ, шартноманинг 3.2-бандида сотиб олувчи уруғлик қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорида олдиндан, қолган қисмини уруғлик олган кундан бошлаб 60 кундан кечиктирмасдан тўлаб бериши кўзда тутилган бўлсада, даъвогар ўз вақтида маҳсулот ҳатини ундириш чораларини шу кунга қадар кўрмасдан пеня миқдорини ўсишига сабабчи бўлган. ФКнинг 335-моддасига асосан агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармасликк туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли. Ушбу ҳолатдан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг 44 864 502 сўм пеня ундиришга оид талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогар олдиндан 2 715 000 сўм давлат божи тўлаб судга мурожаат қилган. Жавобгар эса судга ариза тақдим қилиб, даъво талабининг пеня қисмига оид ҳисобланган давлат божини тўлашни ҳам ўз зиммасига олган. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, ИПКнинг 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Дурдона Марифатхон” фермер хўжалиги ҳисобидан “Қўрғонтепадонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти фойдасига 89 729 004 сўм асосий қарз, 2 715 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабини қолган қисми рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья И.Х.Жураев