← Назад
Решение #2832041 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 734 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| лов амалга оширилмаганлиги боис ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
7 883 символов
4-1904-2504/7109-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қумқўрғон тумани
2025 йил 18 декабрь
Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Т.Усмоновнинг
раислигида, судья ёрдамчиси И.Поёновнинг котиблигида, Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар АТ “Алоқабанк” манфаатида, жавобгар ЯТТ
“Жўраев Рўзимурод Тураевич” ҳисобидан кредитнинг муддати ўтган асосий
қарзи 79 980 000 сўм ва фоиз қарздорлиги 23 710 000 сўмни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни тарафлар иштирокисиз, Қумқўрғон
туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида, иш
ҳужжатлари билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар
АТ “Алоқабанк” (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар ЯТТ “Жўраев Рўзимурод
Тураевич” (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
кредитнинг муддати ўтган асосий қарзи 79 980 000 сўм ва фоиз қарздорлиги
23 710 000 сўмни ундиришни сўраган.
Палата ўзининг даъво аризада ишни палата вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Даъвогар банк вакили судга 2025 йил 18 декабрдаги 59-111-2507-сонли
ариза тақдим этиб, ишни банк вакили иштирокисиз кўриб чиқишни ва
даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўраган.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи хақида тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади ҳамда даъво
талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Иш хужжатларида суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида жавобгар
хабардор этилганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси иккинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш
тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин, учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа
1
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Мазкур ҳолатда, суд ишни тарафлар вакилларининг иштирокисиз
кўришни лозим деб топади.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва далилларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2021 йил 16 апрелда рақамсиз кредит шартномаси тузиб имзоланган.
Шартноманинг 1.1 бандида “КРЕДИТОР” “ҚАРЗДОР”га шартномада
назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул суммасини бериши,
“ҚАРЗДОР” эса олинган кредит суммасини мақсадли ишлатиш, кредитнинг
асосий суммаси ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга “Яшил дунё
савдо мажмуаси”дан савдо дўкони сотиб олиш учун 304 000 000 сўм, 36 ой
муддатга, 3 ой имтиёзли давр билан йиллик 26 фоиз устама тўлаш шарти
билан кредит линияси очилмаган ҳолда кредит маблағини ажратиб берган.
Даъво аризасида қайд этилган ҳолатларга кўра ушбу кредит шартномаси
асосида вужудга келган жами 60 170 000 сўмлик кредит қарздорлигини
ундириш бўйича суднинг қарори мавжуд бўлиб, шундан даъво киритилгунга
қадар ҳисобланган асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни ундириш
бўйича даъво киритилган.
Жавобгар томонидан кредит маблағлари ўз вақтида қайтарилмаган,
натижада жавобгарнинг муддати ўтган асосий қарзи 79 980 000 сўм, фоиз
қарздорлиги 23 710 000 сўмни ташкил қилган.
Даъвогар жавобгарга ушбу қарздорликни ва фоиз суммасини тўлаб
бериш бўйича бир неча бор ёзма равишда огохлантириш хатлари юборган
бўлсада, ушбу огохлантириш хатлари жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Шу боисдан, даъвогар кредит қарздорлиги ва унга ҳисобланган фоиз
суммасини ундириш бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Даъвогарнинг даъвоси қўйидагиларга кўра асослидир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кредит
шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор)
иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва
шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмида агар қонунда ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи
(юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада
белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлиши,
2
учинчи қисмида эса фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси
билан белгиланиши назарда тутилган.
ФКнинг 735-моддасига мувофиқ қарз олувчи олинган қарз суммасини
қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмида агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Шартнома шартларига кўра Қарз олувчи кредит ва унга ҳисобланган
фоизларни мазкур шартномада белгиланган муддатларда ва миқдорда тўлиқ
қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига олган бўлса-да, аммо жавобгар ушбу
шартномавий мажбуриятларини бажармаган.
Ҳолбуки, ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Бундан ташқари, ФКнинг 237-моддасида мажбуриятни бажаришдан бир
томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама
ўзгартиришга йўл қўйилмаслиги, 341-моддасида эса мажбурият, қоида
тариқасида, унинг лозим даражада бажарилиши билан бекор бўлиши
белгиланган бўлиб, мазкур ҳолатда жавобгар кредит ҳамда унга ҳисобланган
фоизлар бўйича тўловни амалга оширмаган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан жавобгар шартноманинг кредитни
қайтариш банди ва жадвалига риоя қилмасдан, кредитни қайтариш
муддатларини бузганлиги, кредитга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида
тўламаганлиги, суд мажлиси кунига қадар тўловлар амалга оширилмаганлиги
жавобгарнинг муддати ўтган асосий қарзи 79 980 000 сўмни ва фоиз
қарздорлиги 23 710 000 сўмни ташкил этиши ўз исботини топганлиги боис
суд даъвони асосли деб топиб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ушбу ҳолат банк маълумотномаси билан ҳам тасдиқланади.
Демак, даъво асосли деб топилганлиги, жавобгар томонидан тўлов
амалга оширилмаганлиги боис ИПКнинг 118-моддасига асосан барча суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118, 170, 176, 180, 186 ҳамда 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л д и:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ЯТТ “Жўраев Рўзимурод Тураевич” ҳисобидан даъвогар
АТ “Алоқабанк” фойдасига 79 980 000 сўм муддати ўтган асосий қарз,
23 710 000 сўм фоиз қарздорлиги ва олдиндан тўланган 37 500 сўм почта
харажати;
Республика бюджетига 2 073 800 сўм давлат божи ундирилсин.
3
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Т.Усмонов
4