Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1705-2501/2939 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья BUZURXODJAYEV ULUG‘BEK MAMIRJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 845479fe-7c22-4b31-aed3-62f3c37dbfea Claim ID PDF Hash 46f7470f21ed1cd7... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 587-моддаси ФКнинг 587 law
ФКнинг 590-моддаси ФКнинг 590 law
ФКнинг 244-моддаси ФКнинг 244 law
ФКнинг 597-моддаси ФКнинг 597 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1705-2501/2939-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўрғонтепа тумани 2025 йил 18 декабрь Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаев раислигида, судья ёрдамчиси Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар“O’z gr lizing” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар- “Om d mr ” фермер хўжалигидан 16 597 192 сўм асосий қарз, 2 462 847 сўм пеня, жами 19 060 039‬‬ сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили- Б.Тешабоев (2025 йил 3 январдаги №11-06/14-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “палата” деб юритилади) “O’z gr lizing” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Om d mr ” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)дан 16 597 192 сўм асосий қарз, 2 462 847 сўм пеня, жами 19 060 039‬‬сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллаб қувватлаб, жавобгар томонидан суд кунига қадар ҳам тўлов амалга оширилмаганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида иштирок этмади, ўзининг фикр ва эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Ушбу қонун нормасига асосланиб, суд низони жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар лизинг шартномаси шартларидан юзага келган. ФКнинг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи лизинг олувчининг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 590-моддасига асосан, лизинг тўлови лизинг берувчига лизинг объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 28 февраль куни №25/02-4-253-сонли лизинг шартномаси тузилган. Мазкур шартномага асосан “O’z gr lizing” АЖ “Om d mr ” фермер хўжалигига 1 дона “ S 350 disk 610ММ” русумли борона техникасини лизинг асосида етказиб берган. 2025 йил 10 июнь кунги лизинг объектини қабул қилиш-топшириш тўғрисидаги далолатнома билан 1 дона “ S 350 disk 610ММ” русумли борона техникасини жавобгар фермер хўжалигига соз ва бут ҳолда топширилган. Шартномаларнинг 1-иловасида жавобгар томонидан лизинг бўйича тўловларни ҳар чоракда тўлаб бориши кўрсатилган. Даъвогар ўзига юклатилган мажбуриятларни шартномага мувофиқ бажарган. Бироқ, жавобгар белгиланган муддатларда тўловларни амалга оширмасдан, шартнома мажбуриятларини бажармаган. 2025 йил 7 ноябрь ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдидаги лизинг шартномаси бўйича жами қарздорлиги 16 597 192 сўмни ташкил этган. Даъвогар томонидан жавобгарга мавжуд қарздорлигини тўлаб бериш тўғрисида талабнома юборилган лекин мазкур талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 244-моддаси биринчи хатбошисида агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди. ФКнинг 597-моддасида агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шартлиги белгилаб қўйилган. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг асосий қарздорликни ундириш ҳақидаги талаби асосли бўлиб иш ҳужжатида мавжуд шартнома, далолатнома, қарздорлик ҳисобкитоби, маълумотнома ва даъвогар вакилининг суддаги кўрсатувлари билан исботини топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан 2 462 847 сўм пеня ундиришни сўраган. Лизинг шартномаларининг 8.3-бандида лизинг тўлови ушбу шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга оширилмаса, лизинг олувчи тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгилаб қўйилган. Мазкур ҳолатдан келиб чиқиб даъвогарнинг пеня ундириш талаби асосли. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандида, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Суд ушбу ҳолатларни инобатга олиб, талаб қилинган 2 462 847 сўм пеня миқдорини 738 855 сўмга қадар камайтиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур модданинг олтинчи қисмига асосан агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқорида қайд этилганларга кўра, суд, даъвони қисман қаноатлантиришни жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, давлат бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Баён этилганларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л а д и: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар- “O’z gr lizing” акциядорлик жамияти манфаатида киритган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар- “O’z gr lizing” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар- “Om d mr ” фермер хўжалиги ҳисобидан 16 597 192 сўм асосий қарз, 738 855 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар- “Om d mr ” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция, қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин. Раислик этувчи, судья У.М.Бузурходжаев 4-1705-2501/2939-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Қўрғонтепа тумани 2025 йил 18 декабрь Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаев раислигида, судья ёрдамчиси Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар“O’z gr lizing” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар- “Om d mr ” фермер хўжалигидан 16 597 192 сўм асосий қарз, 2 462 847 сўм пеня, жами 19 060 039‬‬ сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили- Б.Тешабоев (2025 йил 3 январдаги №11-06/14-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л а д и: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар- “O’z gr lizing” акциядорлик жамияти манфаатида киритган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар- “O’z gr lizing” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар- “Om d mr ” фермер хўжалиги ҳисобидан 16 597 192 сўм асосий қарз, 738 855 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар- “Om d mr ” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция, қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин. Раислик этувчи, судья У.М.Бузурходжаев