← Назад
Решение #2832051 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 8 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 67 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2503/21816-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 18 декабрь
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов
раислигида, судья ёрдамчиси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили В.Пўлатов (жамият раҳбари) иштирокида, даъвогар «FFFFF»
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «FFFFF» масъулияти чекланган
жамиятидан
50
000
000
сўм
асосий
қарз,
4 621 918 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида, ВКА режимида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
«FFFFF» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «FFFFF»
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 50 000 000 сўм асосий қарз, 4 621 918 сўм пеня ва суд харадатларини
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасида келтирилган важларни
такрорлаб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгардан суд мажлисида вакиллар иштирок этмади. У суд мажлиси
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлиги боис, суд
унинг иштирокисиз суд мажлисини ўтказиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини
ўрганиб
чиқиб,
қуйидагиларга
кўра
даъво
талабларини
қисман
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, «FFFFF» масъулияти чекланган жамияти
(Сотувчи) билан «FFFFF» масъулияти чекланган жамияти (Харидор) ўртасида
16.01.2024 йилдаги 119-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга асосан, Сотувчи
томонидан Харидорга жами 3 дона 1000 кг юк кўтарувчи 9 бекатли лифтларни
етказиб бериш ва монтаж ишларини амалга ошириб, ишга тешириб бериши,
Харидор эса ушбу қабул қилиб олинган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизмат
қийматини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.2-бандида шартнома умумий қиймати 764 998 500 сўм
деб, 3.2-бандида тўловлар олдиндан 100фоиз миқдорида тўланиши кўрсатилган.
Шартнома ва 29.11.2024 йилдаги 102-сонли счёт фактура асосида
қиймати 675 238 500 сўмлик 3 дона 3 дона 1000 кг юк кўтарувчи 9 бекатли
лифтларни етказиб берилган, 103-сонли счёт фактурага асосан 89 760 000
сўмлик, 18.02.2025 йилдаги 131/12-сонли счёт фактурага асосан 12 700 341
сўмлик хизматлар кўрсатилган.
Ушбу етказиб берилган ускуналар ва кўрсатилган хизматлар учун
жавобгар томонидан тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган.
2
Жавобгар шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганлиги
сабабли даъвогар «FFFFF» масъулияти чекланган жамияти судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, «FFFFF» масъулияти чекланган жамиятидан 50 000 000
сўм асосий қарз, 4 621 918 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Даъвогарнинг жавобгар «FFFFF» масъулияти чекланган жамиятига
қарздорликни бартараф этиш юзасидан қилган мурожаатлари оқибатсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда
ФК деб юритилади)нинг 8-моддаси иккинчи қисми биринчи бандига кўра,
фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа
битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин
унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга келади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномаси
бўйича маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи товарни бошқа тарафга топшириши,
сотиб олувчи эса уни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси
бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган
хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга
ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар вакилининг судга тақдим қилган маълумотномасига кўра
жавобгар даъвогар олдидаги 50 000 000 сўм асосий қарздорликни тўламасдан
келган. Жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги ишдаги шартнома, ҳисоб
варақ фактура, солиштирма далолатнома ҳамда даъвогарнинг суд мажлисида
берган кўрсатмалари билан тасдиқланади.
Шу боис даъвогарнинг жавобгардан асосий қарз суммасини ундириш
талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантириш лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 4 621 918 сўм
пеня ундиришни сўраган. Пеня ҳисоб-китоби даъво аризасида кўрсатилмаган.
Суд мажлисида ҳам даъвогар даъво аризасида кўрсатилган пеня суммаси
ҳисоб китоби судга тақдим қилинмади.
ИПК 66-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш бўйича далиллар ушбу
Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар
ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек
низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ИПКнинг 67-моддасига
кўра, исботлаш ишни мазмунан кўриш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни
аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, тадқиқ этиш, текшириш ва
баҳолашдан иборатдир.
ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
3
ИПК 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Суд даъвогарнинг жавобгардан 4 621 918 сўм пеня ундириш талабини
муҳокама қилиб, даъвогар ушбу пеня суммаси таҳлили, ҳисобланишини
асослаб бермаганлиги боис, қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари Суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Бунда, даъвонинг
асосли асосий қарз ундириш талаби бўйича тўланган 1 000 000 сўм давлат божи
жавобгардан ундирилади, даъвонинг рад қилинган пеня ундириш қисми бўйича
тўланган 92 439 сўм давлат божи даъвогар зиммасида қолдирилади.
Суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига
жавобгар ҳисобидан 50 000 000 сўм асосий қарз, тўланган 1 000 000 сўм давлат
божи ва 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни, даъвонинг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни ВКА режимида кўриш билан
боғлиқ 103 000 сўм тўловни жавобгардан ундиришни, 92 439 сўм давлат
божини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодесининг 68, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар «FFFFF» масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар
«FFFFF» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 50 000 000 сўм асосий қарз,
тўланган 1 000 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъвогар «FFFFF» масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган
92 439 сўм давлат божи зиммасида қолдирилсин.
Жавобгар «FFFFF» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 103 000 сўм
ВКА харажит Олий суд депозит ҳисоб рақамига ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд
орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой
муддат ичида апелляция шикояти, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Х.Жамолиддинов