Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1902-2501/8717 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья XUSANOV SAIDMUROD JURAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 8d60bebf-47c8-4fd4-90f6-beab5824288f Claim ID PDF Hash 3b46ad5efeb594ea... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
тисодий процессуал кодексининг 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения 10 956 символов
4-1902-2501/8713-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шеробод тумани 2025 йил 18 декабрь Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****** раислигида, судья ёрдамчиси И.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили Б.Меликмуратов (2025 йил 22 июлдаги 18-2-19/969-сонли ишончнома) иштирокида, мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган ****** вакили иштирокисиз, жавобгар “******” ++++++++ раҳбари раҳбари Т.Жўраев (паспорт асосида)нинг иштирокида, аризачи ******нинг жавобгар "******" ++++++++нинг ****** лицензиянинг амал қилиш муддатини 6 ойга тўхтатиб туриш ҳамда олдиндан тўланган почта харажатини ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни Шеробод туманлараро иқтисодий судининг биносида, видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: аризачи ******нинг жавобгар "******" ++++++++нинг ****** лицензиянинг амал қилиш муддатини 6 ойга тўхтатиб туриш ҳамда олдиндан тўланган почта харажатини ундиришни сўраган. Суднинг 24.11.2025 йилдаги ажрими билан ишга ****** ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар вазирлиги Сурхондарё вилояти Фавқулотда вазиятлар бошқармаси низонинг предметига нисбатан мутстақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган ****** вакили суд мажлисида иштирок этмади. Муқаддам суд мажлисида иштирок этиб ўз фикрини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради. 2 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128моддаси биринчи қисмига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра “иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин”. Шу сабабли, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддаси биринчи қисми ва 170моддаси учинчи қисмига кўра ишни ****** вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари суд мажлисида ўз фикрида аризани рад этишни, ******дан ҳеч ким келмагани, бирор биир текшириш далолатномаси тузилмагани, унга таништирилмагани, бирор бир текшириш далолатномасига имзоламаганини, ёқилғи сотиш шохобчасига бир неча киши келиб бирор қоғозга имзолатиб кетишгани, бирор бир текшириш ўтказилганидан хабардор этилмагани, унга юборилган огоҳлантириш хатида қайд этилган камчиликларни барчасини бартараф этишнинг ўзига боғлиқ чораларни кўргани, шундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасидан олиниши лозим бўлган техник кадастр ўтказиш учун шартнома тузиб тўловларни амалга оширган бўлсада, техник кадастр ўтказилмаганини баён қилиб, қонуний енгиллик беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризадаги важларни такрорлаб, аризани қўллаб-қувватлаб, ****** томонидан жавобгар фаолиятида қонунчилик талабларига риоя этилмаганлик ҳолати аниқлангани, шу асос билан алоқа хати орқали мурожаат қилингани, мазкур масалада бизнинг Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-701-сонли қонуни 32моддасига кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 80-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 41-бандига асосан судга мурожаат қилганмиз, жавобгарнинг аниқланган камчиликларни бартараф этмаганлигини сабабли суддан жавобгарнинг 2021 йил 22 январь кунидаги АС№1336-сонли рухсатномасини амал қилиш муддатини 6 ойга тўхтатиб туришни ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундириб беришингизнижавобгарда ўтказилган текшириш давомида лицензия талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланганлигини маълум қилиб, ариза талабини қаноатлантиришни сўради. Суд тараф вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра ариза талабини рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси биринчи қисмида Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга нормативҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб кўрсатилган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, 2025 йил 16 октябрда ****** томонидан жавобгар содир этган қонунбўзилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан аризачига 21/6-сонли хат билан амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилинган. Бироқ, суд жараёнида аризачи томонидан жавобгар содир этган қонунбузилиш ҳолатлари содир этилганлиги ҳолати ўрганилганини ёки текширилганлиги тасдиқловчи далиллар судга тақдим этилмади. Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунининг 32моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига кўра “лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ва рухсат бериш талаблари ҳамда шартларининг бузилганлиги аниқланганда; лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан ваколатли органнинг аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини унинг зиммасига юкловчи қарори бажарилмаганда” лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши тўхтатиб турилиши мумкинлиги белгиланган. Аризачи вакили, мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган ****** жавобгарда текшириш ўтказилгани, текшириш далолатномаси расмийлаштирилганини тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмади. Шунингдек, бирор бир аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма берилганини тасдиқловчи далиллар судга тақдим этилмаган. Шунингдек, аризачи томонидан лицензиянинг ва лицензия шартномасининг тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма нусхаси, нормативҳуқуқий ҳужжатлар талаблари ва рухсатнома шартномаси шартлари рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш учун асос бўладиган тарзда юридик шахс томонидан бузилганлигини тасдиқловчи далиллар судга тақдим этилмаган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона НИЗОМ”нинг 40-банди учинчи хатбошисида “лицензиат томонидан лицензияловчи органнинг лицензиат зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарори бажарилмаганда” лицензиянинг амал қилишини лицензияловчи орган ташаббуси билан тўхтатиб турилиши мумкинлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда лицензияловчи орган-аризачи томонидан лицензиат зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарори мавжуд эмаслиги ва жавобгарга берилмаганлиги ҳолати аризачи вакили томонидан суд жараёнида билдирилди. ИПКнинг 68-моддаси иккинчи қисмига кўра юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш (бундан буён матнда ҳуқуқий таъсир чоралари деб юритилади) тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига юклатилади. Суд, аризадаги ҳолатлар, жумладан жавобгарда текшириш ўтказилмаганлиги, текшириш далолатномаси расмийлаштирилмаганлигини, лицензиат зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарори мавжуд эмаслиги, шунингдек, нормативҳуқуқий ҳужжатлар талаблари ва лицензия шартномаси шартлари лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш учун асос бўладиган тарзда юридик шахс томонидан бузилганлигини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаганлиги каби ҳолатларни инобатга олиб, ариза талаби исботланмаган деган хулосага келди. Суд юқоридагиларга асосан, аризадаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг жавобгар “S Z 5 R IU IL” ++++++++га нисбатан ****** лицензиянинг амал қилиш муддатини олти ойга тўхтатиб тўриш ҳақидаги талабини рад этишни лозим топади. Қайд этилган асослардан келиб чиқиб, суд Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар иқтисодий судларда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинганлиги учун давлат божи ундирмасликни, олдиндан тўланган почта харажатини аризачи зиммасида қолдиришни ва иш видеоконференцалоқа режими орқали ўтказилганлигини инобатга олиб, аризачидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 72, 118, 215-222-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Ариза талаби рад этилсин. Аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ўзининг зиммасида қолдирилсин. Аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (пртест) бериши мумкин. Судья ******