Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2503/9287 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья RAHMATOVA ADIZA ORIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Элбетон Ответчик / Подсудимый
Source ID d3fb6ddb-0c45-4f88-94e4-a964f8b618f0 Claim ID PDF Hash 20a6f907e5537a9d... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 131-моддаси нинг 131 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2503/9287-сонли иқтисодий иш А Ж Р И М (даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Бухоро шаҳри 2025 йил 18 декабрь Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси А.Раҳматова раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котиблигида, даъвогар ***нинг жавобгар ***дан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакили Б.Джураев (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар “Элбетон” масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ромитан йўллардан мунтазам фойдаланиш корхонаси” давлат муассасаси (матнда жавобгар деб юритилади)дан 259.675.000 сўм асосий қарз ва 7.790.250 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили мазкур низо юзасидан тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини маълум қилиб ва ушбу медиатив келишув нусхасини судга тақдим этиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўрашди. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлса, суд мажлисида вакили иштирок этмади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб ва даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 131-моддасига кўра тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Аниқланишича, мазкур низони ҳал этиш юзасидан тарафлар ўртасида 2025 йил 16 декабрь куни медиатив келишув тузилган ва суд мажлисида тақдим қилинди. Медиатив келишув сертификатга эга медиатор кўмагида тарафларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланган, суд муҳокамаси кунига қадар жавобгар томонидан даъво талабида кўрсатилган пеня суммаси тўланмаган ва низо бартараф қилинмаган. ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Шу сабабли суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, иш юзасидан тўланган 41.200 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддасининг 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, даъво ариза кўрмасдан қолдирилганда, давлат божи қайтарилиши белгиланганлиги сабабли даъвогар томонидан олдиндан тўланган 2.674.653 сўм давлат божи даъвогарга қайтаришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддасининг 53-банди, 118 ва 195-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Олдиндан тўланган 2.674.653 сўм давлат божи даъвогар “Элбетон” масъулияти чекланган жамиятига қайтарилсин. Бу ҳақида маълумотнома берилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.Раҳматова