← Назад
Решение #2832077 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФК | 386 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| бандида ИПК | 116 | — | law | |
| ртасида ИПК | 118 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
***********-сонли иш
судья: -------------
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
**************
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси ------------- раислигида,
судья ёрдамчиси ППППППППнинг котиблигида, даъвогар АААААААААнинг
жавобгар БББББББББ ҳисобидан жами ********** сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили ЕЕЕЕЕЕЕЕЕ (ишончнома
асосида)нинг иштирокида суднинг биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, ААААААААА
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва БББББББББ (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ўртасида ************ шартномалари тузилган бўлиб,
уларга кўра даъвогар текстил соҳасида ишлатиладиган кимёвий воситалари (бундан
буён матнда маҳсулот деб юритилади)ни етказиб бериш, жавобгар эса товарни қабул
қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулот ҳақини жавобгар тўлиқ
тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 158 691 373,84 сўмлик қарздорлиги юзага
келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномаларини
жавобгар оқибатсиз қолдирганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 158 691 373,84 сўм асосий қарз, 29 675 286,93
сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб,
тарафлар ўртасида тузилган шартномалар асосида жавобгарга маҳсулот етказиб
берилганлигини, жавобгар маҳсулот ҳақини тўлиқ тўламаганлигини, бугунги кундаги
қарздорлиги 158 691 373,84 сўмни ташкил этаётганлигини, жавобгар маҳсулот ҳақини
ўз вақтида тўламаганлиги учун шартнома бўйича унга 29 675 286,93 сўм пеня
ҳисобланганлигини маълум қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида *******************
олди-сотди шартномалари тузилган.
ФК 386-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ олди-сотди шартномаси бўйича
бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш
мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган
пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзаро тузилган шартномаларнинг 1-бандига кўра даъвогар жавобгарга
маҳсулотни етказиб бериш, жавобгар эса товарни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини
тўлаш мажбуриятини олган.
Шартнома бўйича олинган мажбурият даъвогар томонидан бажарилиб,
жавобгарга *************** ҳисобварақ-фактуралар орқали жами **************
сўмлик маҳсулот етказиб берилган.
Тарафлар ўртасида **************нинг 3.3-бандида, ************нинг 3.4бандида жавобгар маҳсулот ҳақини даъвогар томонидан ҳисобварақ-фактура тақдим
этилганидан сўнг тўлаши белгиланган.
Жавобгар шартномалар бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада
бажармай етказиб берилган маҳсулот ҳақини шартномаларда белгиланган муддатда
тўлиқ тўламаган ва 158 691 373,84 сўм миқдорида қарздорликка йўл қўйган.
Жавобгарнинг қарздорликни тан олганлиги тарафлар ўртасида ***********
куни ҳолатига тузилган солиштирма далолатномаси билан ҳам тасдиқланади.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақида юборган *************
талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган.
ФК 418-моддаси биринчи қисмининг мазмунига кўра сотиб олувчи товар ҳақини
тўлаши лозим.
Қолаверса, ФК 238-моддасининг биринчи қисмига асосан мажбурият
келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
Мазкур қарздорлик ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартномалар,
ҳисобварақ-фактуралар, солиштирма далолатнома, талабномалар ва бошқа ҳужжатлар
билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд даъвонинг 158 691 373,84 сўм асосий қарз
ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъво аризасида жавобгар маҳсулот ҳақини ўз вақтида
тўламаганлиги сабабли унинг ҳисобидан 29 675 286,93 сўм пеня ундириш сўралган.
Шартномаларнинг 6.1-бандида етказиб берилган товарлар учун тўлов
кечиктирилган ҳолда жавобгар даъвогарга кечиктирилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўлаши назарда
тутилган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига биноан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Бундай ҳолатда суд жавобгар маҳсулот ҳақини ҳисобварақ-фактура
расмийлаштирилган сўнг тўлаши лозим бўлса-да, тўловни 187 кунга кечиктирилганлиги сабабли даъвогарнинг пеня ундириш талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди
(пенянинг ҳисоб-китоби даъво аризасида баён этилган).
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандида назарда тутилган
тушунтиришларни инобатга олиб, суд ундирилиши сўралган 29 675 286,93 сўм
пеняни 14 840 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил
28 ноябрдаги “Иқтисодий судлар томонидан видеоконференцалоқа режимида суд
мажлисларини ўтказишда процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 270-сонли қарорининг 15-бандида ИПКнинг 116-моддасига
мувофиқ суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ
харажатлар суд харажатлари таркибига кириши ва фақат ишни кўриш натижалари
бўйича ундирилиши лозимлиги, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида
ўтказиш билан боғлиқ харажатлар тарафлар ўртасида ИПК 118-моддасининг биринчи
қисмига асосан тақсимланиши ҳақида тушунтириш берилган.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши назарда тутилган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабларини қисман
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 158 691 373,84 сўм асосий
қарз, 14 840 000 сўм пеня, 1 883 996 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажатлари,
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм суд
мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд харажатлари
ундиришни лозим топди.
Бинобарин ИПКнинг 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар БББББББББ ҳисобидан даъвогар ААААААААА фойдасига
158 691 373,84 сўм асосий қарз, 14 840 000 сўм пеня, 1 883 996 сўм давлат божи,
41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар БББББББББ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
103 000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддатда шу суд орқали
апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
-------------