Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1904-2401/37 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья USMONOV TOHIRBEK SHAVKATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение N vbur g Ответчик / Подсудимый B ndi n til lust r
Source ID 5897bd58-7bae-4a81-a5c7-2bf9138cd7f1 Claim ID PDF Hash d2036b034e819ca5... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 228 code_article
банди ва 229-моддаси банди ва 229 law
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 465-моддаси ФКнинг 465 law
Кодекснинг 466-моддаси Кодекс 466 code_article
банди ва 229-моддаси банди ва 229 law
ФКнинг 356-моддаси ФКнинг 356 law
ФКнинг 263-моддаси ФК 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 16 799 символов
4-1904-2401/37-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қумқўрғон тумани 2025 йил 18 декабрь Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Усмоновнинг раислигида, судья ёрдамчиси И.Поёновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “N vbur g’dusi” фермер хўжалиги манфаатида, жавобгар “B ndi n til lust r” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 241 196 819 сўм асосий қарз, 48 239 363 сўм жарима ва 11 577 444 сўм пеня, жами 301 013 626 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар раҳбари А.Махмадиёров (паспорт асосида), жавобгар вакили Ж.Назаров (2025 йил 25 сентябрдаги 04/25-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди маъмурий биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида, иш ҳужжатлари билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда - палата деб юритилади) даъвогар “N vbur g’dusi” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда - даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “B ndi n til lust r” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда - жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 241 196 819 сўм асосий қарз, 48 239 363 сўм жарима ва 11 577 444 сўм пеня, жами 301 013 626 сўмни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили Жиноят ишлари бўйича Бандихон туман судининг 2024 йил 16 октябрдаги 1-1915-2401/60-сонли ҳукми билан “B NDIXON EX ILE LUS ER” масъулияти чекланган жамияти фермерлар билан ишлаш хисобчиси бўлган Шарипов Музаффар Бойсариевич “B NDIXON EX ILE LUS ER” масъулияти чекланган жамияти ва “N vbur g’dusi” фермер хўжалиги ҳамда бошқа фермер хўжаликлари билан тузилган фьючерс шартномалари, солиштирма далолатномаларига пахта хом ашёси нархларига тегишли ёзув ва маълумотларни (нархни 8 300 сўм этиб) киргизиб сохталаштирганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми “а” банди ва 229-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилганлигини, ушбу ҳукм ҳозирги кунда қонуний кучида эканлигини, шундан келиб чиқиб даъвогар томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактурада келишилган нархлар бўйича тўлаб берилиши лозимлигини, мазкур иш дастлаб мазмунан кўриб чиқилганида суд пахта нархини 8 300 сўмдан ҳисоблаб даъвони қаноатлантирганлигини, ўша ҳолатда жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарздорлиги 173 534 974 сўмни ташкил этганлигини, Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 13 февралдаги ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач берилган ижро варақаси асосида даъвогарга жами 255 668 628 сўм пул маблағи тўлаб берилганлигини, ҳозирги кунда жавобгар эмас аксинча даъвогар жавобгар олдида қарздор эканлигини, жамиятнинг ҳисоб рақамида ҳозирги кунда 16 532 512 988,53 сўмлик картотекалар турганлигини, шу боисдан даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор этилган палата суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Бироқ, палата ўзининг даъво аризасида ишни палата иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси иккинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Суд, ИПК 128, 170-моддаларига асосан, ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қанотлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2023 йил 23 апрелда “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахтани етказиб бериш ҳамда харид қилиш бўйича” 2-сонли фьючерс шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Хўжалик” ўзининг 2023 йил учун “Агротехнологик харита” (бизнес-режаси)га асосан 28 гектар ер майдонидан 89,6 тонна пахта хом ашёсини “Буюртмачи”га етказиб бериш, “Буюртмачи” эса ушбу маҳсулотни қабул қилиб олиши ва шартноманинг 4.1-бандига асосан “Хўжалик” томонидан етказиб берилган ҳар бир тонна пахта хом ашёси учун 8 300 000 сўмдан ҳақ тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Даъвогар томонидан жавобгарга шартномага асосан пахта хом ашёси етказиб берилган. Шартноманинг 4.4 бандига кўра, “Буюртмачи” томонидан “Ҳўжаликнинг” етказиб берилган пахта ҳом ашёси қийматининг якуний хисоб 2 китоблари терим учун ўтказилган пуллар ва бошқа харажатлар чегирилгандан қолган қисми ҳосил йилининг 31 декабрь санасига қадар, уруғлик пахтанинг 1-босқичда топширилган уруғлик пахта хом ашёси учун ҳисобланган устаманинг 50 фоиз миқдорида уруғчилик ҳўжаликларига пахта хом ашёсини “Буюртмачи”га топширган вақтда тўловлар амалга оширилиши белгиланган. Даъвогар тарафлар ўртасидаги шартномага асосан жавобгарга 73 576 кг. пахта хом ашёсини 2023 йил ҳосил йилининг 15 декабрь санасига қадар етказиб берган. Жавобгар шартнома шартларига асосан етказиб берилган пахта хом ашёси ҳақини 2023 йилнинг 31 декабрь санасига қадар тўламасдан келган. Даъвогарнинг жавобгарга қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш ҳақидаги 2023 йил 6 декабрдаги талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Шу боисдан, палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат этиб жавобгардан жами 301 013 626 сўмни ундиришни сўраган. Даъвогарнинг даъвоси қуйидагиларга асосан қисман асосли ҳисобланиб, ушбу даъво тегишли даллиларга асосан рад этилиши лозим бўлади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринлардаФК)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги назрада тутилган. ФКнинг 465-моддасининг 1-бандига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олиши, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олиши белгиланган. Кодекснинг 466-моддасига асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда топшириши шарт. Суд муҳокамаси давомида тақдим этилган далиллар ва жавобгар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда даъвогар томонидан тан олинган бўнак тўловларидан келиб чиқиб, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилган пайтда жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарздан мавжуд бўлган қарздорлиги 173 534 974 сўмни ташкил этган. Чунки, даъвогарнинг даъво аризасидаги ҳисоб-китобларга кўра ҳар бир кг пахта хом ашёси учун нарх 8 300 сўмдан ҳисобланган бўлиб, лекин Жиноят ишлари бўйича Бандихон туман судининг 2024 йил 16 октябрдаги 1-1915-2401/60-сонли ҳукми билан “B NDIXON EX ILE LUS ER” масъулияти чекланган жамияти фермерлар билан ишлаш хисобчиси бўлган Шарипов Музаффар Бойсариевич “B NDIXON EX ILE LUS ER” масъулияти чекланган жамияти ва “N vbur g’dusi” фермер хўжалиги ҳамда бошқа фермер хўжаликлари билан тузилган фьючерс шартномалари, 3 солиштирма далолатномаларига пахта хом ашёси нархларига тегишли ёзув ва маълумотларни (нархни 8 300 сўм этиб) киргизиб сохталаштирганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми “а” банди ва 229-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. ФКнинг 356-моддасида шартномани бажарганлик учун тарафларнинг келишуви билан белгиланган баҳода ҳақ тўланади. Қонунда назарда тутилган ҳолларда тегишли ваколатга эга бўлган давлат органлари белгилайдиган ёки тартибга соладиган баҳолар (тарифлар, расценкалар, ставкалар ва ҳ.к.) қўлланилади. Шартнома тузилганидан кейин баҳони ўзгартиришга қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда ва шартларда йўл қўйилади. Ҳақ тўлашни назарда тутадиган шартномада баҳо назарда тутилмаган ва шартнома шартлари бўйича белгиланиши мумкин бўлмаган ҳолларда шартномани бажарганлик учун ўхшаш вазиятларда одатда шундай товарлар, ишлар ёки хизматлар учун олинадиган баҳо бўйича ҳақ тўланиши керак. Тарафлар ўртасида имзоланган 2023 йил 22 ноябрдаги 6-сонли ҳисобварақфактурадан аниқланишича, даъвогар жавобгарга ушбу ҳужжат орқали 73 576 кг пахта хом ашёсини ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган нархда ҳисоблаб (564 799 045) ҳисоблаб топширган. Шунда 564 799 045 сўмдан етказиб берилган бўнак маҳсулотлари ва тўланган солиқ тўловларини яъни 391 264 071 сўмни ажратганда 173 534 974 сўмлик қарздорлик мавжудлиги ўз исботини топади. Суд асосли деб топган 173 534 974 сўмлик қарздорлик ҳудди шу иш юзасидан муқаддам қабул қилинган ҳал қилув қарори (ҳал қилув қарори суднинг 2025 йил 2 октябрдаги ажримига асосан янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинган)га кўра берилган ижро варақаси асосида жавобгардан даъвогарга ундириб берилганлиги Мажбурий ижро бюроси Бандихон туман бўлими томонидан 2025 йил 3 декабрда тақдим этилган 217/25-сонли ахборот (маълумотнома) билан ўз исботини топади. Шу боисдан, суд даъвонинг 241 196 819 сўм асосий қарз ундириш қисмини 173 534 974 сўмини асосли деб топиб, ушбу қарздорлик тўлаб берилганлигини инобатга олган ҳолда ушбу талабни қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан 48 239 363 сўм жарима ва 11 577 444 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 5.4 бандига кўра, “Буюртмачи” яъни, жавобгар “B ndi n til lust r” масъулияти чекланган жамияти белгиланган муддатда бунак (аванс) маблағларини, топширилган (юклаб жўнатилган) пахта хом ашёси ҳақини тўлашдан асоссиз бўйин товлаган сумманинг 20 фоиз миқдорида жарима тўлаши, жаримадан ташқари “Буюртмачи”муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши лозимлиги белгиланган. 4 ФКнинг 263-моддаси 1-қисмига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканли, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорнинг 2-бандига кўра, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, ушбу қарорнинг 3-бандида, агар шартномада айнан битта мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани ҳам жарима, ҳам пеня кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса, судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, қонунчиликда бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойка қўллашни талаб қилишга ҳақли эканлиги, қарорнинг 4-бандида эса, ФКнинг мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги тушунтирилган. Жарима суммаси даъво талабининг асосий қарз ундириш қисмини асосли деб топилган миқдори яъни 173 534 974 сўмдан келиб чиқиб ҳисобланганда, даъво талабидаги 48 239 363 сўм жаримани (173 534 974 х 20%=34 706 995) 34 706 995 сўмлик қисми асосли ҳисобланади. Шу сабабли, суд даъвогарнинг пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини даъвогар неустойканинг фақатгина бир шаклини талаб қилиши мумкинлигидан келиб чиқиб рад этиб, жавобгарнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, талаб этилган жарима суммасини 17 353 497,5 сўмга камайтиришни ва ушбу сумма ҳам тўлаб берилганлиги Мажбурий ижро бюроси Бандихон туман бўлими томонидан 2025 йил 3 декабрда тақдим этилган 217/25-сонли ахборот (маълумотнома) билан ўз исботини топганлиги сабабли қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига 5 мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади олтинчи қисмига кўра эса агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Давлат божининг ҳисоб китоби: жами даъво суммаси 301 013 626 х 2% = 6 020 273 сўм. Иш бўйича ундирилши лозим бўлган давлат божи 6 020 273 сўмни ташкил этади. Бундан келиб чиқиб, давлат божи даъвонинг асосли ва асоссиз деб топилган қисмига мутаносиб равишда тақсимланганда, асосли қисми (173 534 974 сўм асосий қарз + 34 706 995 сўм жарима = 208 241 969. 208 241 969 х 2% = 4 164 840 сўм) бўйича жавобгардан республика бюджетига 4 164 840 сўм давлат божи ундирилади. Асоссиз деб топилган қисми бўйича эса (67 661 845 сўм асосий қарз + 13 532 368 сўм жарима + 11 577 444 сўм пеня = 92 771 657 сўм. 92 771 567 х 2% = 1 855 433 сўм) 1 855 433 сўм давлат божи ундирилади. 2025 йил 12 декабрда бўлиб ўтган суд мажлиси видеоконференцалоқа режими орқали ўтказилган. Юқоридагиларни инобатга олиб суд, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 34 000 почта харажати ҳамда даъвонинг асосли ва асоссиз деб топилган қисмига мутаносиб равишда Республика бюджетига даъвогардан 1 855 433 сўм ҳамда жавобгардан 4 164 840 сўм давлат божи ундиришни, шунингдек жавобгардан Олий суд депозит ҳисоб рақамига иш видеоконференцалоқа режими орқали кўрилганлиги билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундиришни лозим деб топади. Бинобарин, ИПКнинг 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъвони қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “B ndi n til lust r” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “N vbur g’dusi” фермер хўжалиги фойдасига олдиндан тўланган 34 000 почта харажати ундирилсин. Республика бюджетига даъвогар “N vbur g’dusi” фермер хўжалиги ҳисобидан 1 855 433 сўм; жавобгар “B ndi n til lust r” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 4 164 840 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар “B ndi n til lust r” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Олий суд депозит ҳисоб рақамига иш видеоконфренцалоқа режими орқали кўрилганлиги билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. 6 Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Т.Усмонов 7