Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2528/95623 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья LATIPOV USMON YAXSHIBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение RMD СOMP NY Ответчик / Подсудимый MEG PL NE SERVI E
Source ID 410e3b28-3bb3-49c1-aa29-b82ecee08398 Claim ID PDF Hash 2c9c01106475295e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 15
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг ФКнинг 564-моддаси нинг ФК 564 law
Ушбу Кодекснинг 565-моддаси Ушбу Кодекс 565 code_article
кодексининг 47-моддаси кодекси 47 code_article
СКнинг 242-моддаси СКнинг 242 law
олларда ФК 544-моддаси олларда ФК 544 law
ФКнинг 544-моддаси ФКнинг 544 law
нинг 66-моддаси нинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Мазкур Кодекснинг 72-моддаси Мазкур Кодекс 72 code_article
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 176-моддаси ИПКнинг 176 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2528/95623-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья У.Латипов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ҳ.Турсунов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 18 декабрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида раислик этувчи Н.Хўжақулов, ҳайъат аъзолари судьялар Л.Абдуллаев ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Г.Азимованинг котиблигида Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 27 октябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан даъвогар “RMD СOMP NY” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти бўйича ишни даъвогар вакили А.Рашидов (ишончнома асосида), жавобгар “MEG PL NE SERVI E” масъулияти чекланган жамияти вакили А.Поянов (ишончнома асосида)лар иштирокида видеоконференцалоқа режимида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “RMD СOMP NY” масъулияти чекланган жамияти Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “MEG PL NE SERVI E” масъулияти чекланган жамиятидан 158 185 600 сўм асосий қарз, 79 092 800 сўм пеня,40 600 971 сўм банк фоизини ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 23 сентябрдаги ажрими билан мазкур иш судловга тегишлилик бўйича Қарши туманлараро иқтисодий судига ўтказилган. Суднинг 2025 йил 27 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб даъвогар томонидан берилган апелляция шикоятида суд ҳужжатини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос сифатида иш учун муҳим ҳолатлар аниқланмаганлиги, далиллар текширилмаганлиги, тарафларнинг ижара муносабатларига киришганлиги инобатга олинмаганлиги, жавобгар ижара предметидан фойдаланганлиги, тўловлар амалга оширилмаганлиги, тарафлар раҳбарларининг аудиоёзув сўзлашуви мавжудлиги, транспорт воситасининг топширилганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмаслиги, шартномада ижара муддати ва суммаси келишилганлиги, шартнома жавобгар томонидан имзоланмаган бўлсада, фойдаланганлик ҳолати мавжудлиги, жавобгар ижара шартномаси ва счётфактурани тасдиқлашни асоссиз рад этганлиги каби важлар кўрсатилган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб ва такрорлаб, даъво талаблари асоссиз рад этилганлигини, иш ҳужжатларида тарафларнинг ижара муносабатларига киришганлигини тасдиқловчи далиллар мавжудлигини, ижара предметини топшириш-қабул қилиш ёки қайтариш билан боғлиқ ҳужжатлар мавжуд эмаслигини, лекин жавобгар транспорт воситасидан фойдаланганлигини, 2 190 000 000 сўм миқдорида ижара тўловлари тўлаб берилганлигини, қарздорлик қолган ойлар бўйича эканлигини баён қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили шикоятда келтирилган важларга қарши эътирозлар билдириб, унинг асоссиз эканлигини, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қонуний тўхтамга келганлигини, жавобгар ижара предметидан фойдаланганлиги учун счёт-фактурани тасдиқлаб, 190 000 000 сўм миқдорида ортиғи билан тўловларни амалга оширганлигини, ижара предметидан даъво талабида кўрсатилган ойларда фойдаланилганлигини тасдиқловчи мақбул далиллар ва топшириш-қабул қилиш далолатномаси мавжуд эмаслигини баён қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати тараф вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, илтимоснома ва шикоятда келтирилган важларни ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, даъвогар бир томонлама имзоланган 2023 йил 28 июлдаги 3/23-сонли махсус техникани ижарага бериш шартноманинг 4.1-бандига асосан 1 кунда 8 соат ижара ҳақи тўлови 6 003 200 сўм (12% ҚҚС билан)дан жами 348 185 600 сўм ижара ҳақи ҳисоблаб, жавобгар томонидан 190 000 000 сўм миқдорида тўловлар амалга оширилганлигини инобатга олиб, (348 185 600 – 190 000 000) 158 185 600 сўм ижара ҳақи тўланмаганлиги сабабли судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Қарздорликни ихтиёрий тўлаб бериш ҳақидаги талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан иш ҳужжатлари ўрганиб чиқилиб, қонун ҳужжатлари нормалари тўғри қўлланилган ҳолда далилларнинг номақбуллиги сабабли даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида асосли хулосага келинган деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг ФКнинг 564-моддасига кўра транспорт воситасини экипажи билан ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи транспорт воситасини вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ҳақ эвазига ижарага олувчига беради ва ўз кучи билан уни бошқариш ҳамда техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатади. 3 Транспорт воситасини экипажсиз ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи транспорт воситасини бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатмаган ҳолда вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ижарага олувчига ҳақ эвазига беради. Ушбу Кодекснинг 565-моддасида транспорт воситасини ижарага бериш шартномаси, унинг муддатидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт эканлиги кўрсатилган. Бироқ, даъво талабининг асоси сифатида келтирилган 2023 йил 28 июлдаги 3/23-сонли махсус техникани ижарага бериш шартномаси жавобгар томонидан имзоланмаган ва тузилмаган. Шунингдек, тарафлар ўртасида ўзаро тасдиқланган 2023 йил 31 августдаги 3-сонли ҳисоб-фактура билан 162 086 400 сўм ижара ҳақи қиймати жавобгар томонидан тасдиқланиб, 2023 йил 28 июлда 90 000 000 сўм, 2023 йил 22 сентябрда 100 000 000 сўм, жами 190 000 000 сўм миқдорида тўловлар амалга оширилган. Даъво талабида қайд этилган 2023 йил 11 октябрдаги 4-сонлий 186 099 200 сўмлик ҳисоб-фактура жавобгар томонидан рад этилган. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексининг 47-моддаси биринчи қисмига кўра товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақфактурани тақдим этиши шарт. СКнинг 242-моддаси тўртинчи қисмига кўра, хизматлар кўрсатилганлиги фактини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура ёки бошқа ҳужжат расмийлаштирилган (имзоланган) сана хизматларни реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган санадир. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик (Олий суд) суди Пленумининг 2011 йил 1 декабрдаги “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 234-сонли қарорининг 9-бандига асосан мулк ижараси шартномаси ҳақ эвазига тузиладиган шартнома ҳисобланади, шу сабабли ижарага олувчининг асосий мажбуриятларидан бири мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни, яъни ижара ҳақини ўз вақтида тўлашдир. Ижара ҳақини тўлаш муддатлари тарафлар томонидан белгиланади ва шартномада кўрсатилади. Ижара ҳақини тўлаш муддати муайян сана ёки давр билан белгиланиши мумкин. Ижара шартномасида ижара ҳақини тўлаш муддати кўрсатилмаган ҳолларда ФК 544-моддасининг иккинчи қисми қоидалари қўлланилади. Судлар назарда тутишлари лозимки, ижарага олувчининг ижара ҳақини тўлаш мажбурияти ижарага берилган мулк унга топширилган пайтдан бошлаб вужудга келади деб тушунтириш берилган. ФКнинг 544-моддасида ижарага олувчи томонидан ижарага берувчига шартномада келишилган ашёни мулк қилиб ёки ижарага топшириш тариқасида амалга оширилиши назарда тутилган. Аммо, иш ҳужжатлари ижара предметининг жавобгарга топширилганлигини ёки даъво талабида кўрсатилган муддатлар (ойлар)да жавобгарнинг амалда фойдаланганлигини тасдиқловчи ишончли ва мақбул далиллар мавжуд эмас. Ўз навбатида жавобгар томонидан ижара предметидан фойдаланилганлик даври учун ўзаро тасдиқланган ҳисоб-фактуралар бўйича тўловлар амалга оширилган. 4 Бундай ҳолатда даъво талабининг асосий қарздорликни ундириш қисмининг ўзи асоссиз бўлганлигини сабабли биринчи инстанция суди даъво аризасининг қолган қисмини ҳам қаноатлантиришни рад этиш юзасидан асосли хулосага келган. Шу сабабли судлов ҳайъати апелляция шикоятида келтирилган важлар билан қўшилмайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Мазкур Кодекснинг 72-моддасига асосан қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан исботланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим, 75-моддасига кўра иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар, амалий ёзишмалар ёзма далиллардир. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга апелляция, кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган. ИПКнинг 176-моддаси олтинчи қисмига асосан суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган далилларгагина асосланган бўлиши мумкин. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми 1-бандига мувофиқ апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, олдиндан тўланган суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни ҳамда даъвогардан Ўзбекистон Республикаси Олий судига 103 000 сўм суд харажати ундиришни лозим топди. 5 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 72, 74, 118, 176, 278, 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 27 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, даъвогар “RMD СOMP NY” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўланган суд харажатлари даъвогар “RMD СOMP NY” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “RMD СOMP NY” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига 103 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози томон Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик этувчи Н.Хўжақулов Ҳайъат аъзолари Л.Абдуллаев Ҳ.Турсунов