Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2502/12395 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья XOLMATOVA GULCHEXRA AHMADJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e9ee2d9d-37a2-4f0e-88bb-7d3bdc6010e5 Claim ID PDF Hash 04309e6a1b4ed12d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
суд ИПКнинг 128-моддаси суд ИПК 128 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 474-моддаси аролик кодекси 474 code_article
аролик кодексининг 238-моддаси аролик кодекси 238 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2502/12397-сонли иқтисодий иш. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўқон шаҳар 2025 йил 18-декабрь Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Г.Холматованинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Мамажоновнинг суд мажлиси котиблигида, Қўқон шаҳар прокуратурасининг прокурор ёрдамчиси Н.Абдурахимовнинг қатнашувида, даъвогар вакили Б.Саидов (ишончномага асосан)нинг иштирокида, даъвогар “Даъвогар номи” АЖнинг, жавобгар Жавобгар номи” ҳисобидан 9.756.110 сўм асосий қарз, 21.449.561 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Қўқон шаҳар электр таъминоти корхонаси ва жавобгар Жавобгар номи” ўртасида электр энергияси таъминоти тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, унга кўра, даъвогар жавобгарга туташтирилган тармоқ орқали электр энергиясини етказиб бериши, жавобгар эса, етказиб берилган электр энергияси учун белгиланган тарифларга мувофиқ тўловларни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Даъвогар томонидан жавобгарга электр энергияси етказиб бериб келинган, бироқ жавобгар тўловларни ўз вақтида амалга оширмасдан қарздорликка йўл қўйган. Даъвогар томонидан фойдаланилган электр энергияси ҳақини тўлаш тўғрисида юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли, даъвогар “Даъвогар номи” АЖ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Жавобгар номи” ҳисобидан 9756110 сўм асосий қарз, 21.449.561 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили, судга ҳужжатлар тақдим қилиб, даъво аризаси судга тақдим қилинганидан кейин ҳам жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар ва ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Фарғона вилоят Иқтисодиёт ва Молия бошқармаси ҳамда Фарғона вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси суд мажлиси куни ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига улардан вакил келмади Шу сабабли, суд ИПКнинг 128-моддасига асосан, ишни жавобгар ва бошқарма вакиллари иштирокисиз кўришни лозим ҳисоблайди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини, прокурор фикрини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб, қўйидагиларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Фуқаролик кодексининг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Фуқаролик кодексининг 238-моддасида, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шартлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йил кунги 319-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш Қоидалари”нинг 88 - бандига кўра, истеъмолчиларга электр энергияси 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида етказиб берилади. Истеъмол қилинган электр энергияси учун электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда тўланмаган қарзи бўлган юридик шахсларга электр энергияси етказиб бериш тўхтатиб қўйилади. Тарафлар ўртасида электр энергияси таъминоти тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, унга кўра, даъвогар жавобгарга туташтирилган тармоқ орқали электр энергиясини етказиб бериши, жавобгар эса, етказиб берилган электр энергияси учун белгиланган тарифларга мувофиқ тўловларни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Даъвогар томонидан жавобгарга электр энергияси етказиб бериб келинган, бироқ жавобгар тўловларни ўз вақтида амалга оширмасдан қарздорликка йўл қўйган. Даъвогарнинг қарздорликни ихтиёрий тўлаш тўғрисида юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Қарздорнинг ҳисоб-рақамига қўйилган тўлов топшириқномаси, ҳисоб рақамида пул маблағлари йўқлиги сабабли, ижро этилмаган. Жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаслиги оқибатида, 01.11.2025 йил куни ҳолатига, электр энергияси истеъмолидан қарзи 9756110 сўмни ташкил қилган. Ушбу қарздорлик ишдаги ҳужжатлар ҳамда даъвогар вакилининг суд мажлисидаги тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топади. Бундай ҳолда, суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.12бандига асосан, 21449561 сўм пеня ҳисоблаган ва ундиришни сўраган. Шартноманинг 3.12-бандига кўра, тарафлар ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилиши, бунда пенянинг умумий миқдори, муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги тўғрисида келишилган. Даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, электр энергияси етказиб берилган бўлсада, жавобгар фойдаланилган электр энергияси бўйича тўловларни амалга оширмасдан муддати ўтган қарздорликка йўл қўйиб келган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йил кунги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги” қарорининг 4бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бундай ҳолда, суд пеня миқдорини 3500000 сўмга қадар камайтиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 9756110 сўм асосий қарз, 3500000 сўм пеня ва 41200 сўм почта харажати, шунингдек, ИПКнинг 118-моддасига асосан, республика бюджетига 624113,42 сўм давлат божи ундиришни, даъвонинг қолган қисмини рад қилишни лозим топади. Бинобарин, суд Фуқаролик кодексининг 468, 474-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 48, 118, 128, 176, 177, 178, 179, 180, 186, 259-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даьво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “Даъвогар номи” АЖ фойдасига, жавобгар Жавобгар номи” ҳисобидан 9756110 сўм асосий қарз, 3500000 сўм пеня ва 41200 сўм почта харажати, республика бюджетига 624113,42 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида белгиланган тартибда шу суд орқали, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб олти ой ичида кассация тартибида шикоят (протест) келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи: Г.Холматова