← Назад
Решение #2832115 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| аролик кодекси | 437 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 357 | — | code_article | |
| ра ФК | 326 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2528/108023-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Марғилон шаҳар
2025 йил 18 декабрь
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Акбаров
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Хасановнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили У.Рустамов (21.06.2025 йилдаги 07/07-Ю-сонли
ишончномага асосан), жавобгар раҳбари Ш.Хакимов (шахс гувоҳномасига
асосан) иштирокида, даъвогар «GOOD W Y OIL FERGH N ” масъулияти
чекланган жамиятининг, жавобгар «OIL ETROL KO
NIY” масъулияти
чекланган жамиятидан 357 164 414,18 сўм асосий қарз, 178 582 207 сўм пеня
ва суд харажатлари ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни суд, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар «GOOD W Y OIL FERGH N ” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар «OIL ETROL KO
NIY” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавогар деб юритилади)дан
357 164 414,18 сўм асосий қарз, 178 582 207 сўм пеня ва суд харажатлари
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар раҳбари тушунтириш бериб, жавобгар
жамиятга таъсисчилар томонидан вақтинча раҳбар этиб қўйилганлигини,
жамият ишларидан умуман хабари йўқлигини маълум қилиб, қонуний қарор
қабул қилишни сўради.
Даъвогар тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада суд мажлисида
иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда – Иқтисодий процессуал кодекси) 170-моддасининг учинчи қисмига
кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Бундай ҳолатда суд ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд тақдим этилган ҳужжатлар билан танишиб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, жавобгар вакилини тушунтиришини
тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда –
Фуқаролик кодекс)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
Фуқаролик кодексининг 437-моддасида, маҳсулот етказиб бериш
шартномасига мувофиқ, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда
ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш
билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш,
сотиб олувчи эса, товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Фуқаролик кодексининг 357-моддасига мувофиқ, шартнома тузилган
пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2025 йил 5 мартда 249-25сонли нефть маҳсулотлари етказиб бериш ҳақида шартнома тузилган, ушбу
шартномага асосан даъвогар жавобгарга нефть маҳсулотини етказиб бериш
мажбуриятини, жавобгар эса маҳсулотларни қабул қилиб, тўловларни амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар «GOOD W Y OIL FERGH N ” масъулияти чекланган
жамияти томонидан шартномага асосан, 2025 йил 5 мартдаги 249-25-1-сонли
ҳисобварақ-фактурага асосан 121 059 326,44 сўмлик, 249-25-2-сонли
ҳисобварақ-фактурага асосан 120 878 626,96 сўмлик, 249-25-4-сонли
ҳисобварақ-фактурага асосан 404 008 835,59 сўмлик, 249-25-3-сонли
ҳисобварақ-фактурага асосан 128 816 323,03 сўмлик, 2025 йил 18 мартдаги
249-25-5-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 130 248 539,43 сўмлик, 2025 йил
22 мартдаги 249-25-6-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 399 059 762,47
сўмлик ҳамда 2025 йил 27 мартдаги 249-25-7-сонли ҳисобварақ-фактурага
асосан 351 550 000,26 сўмлик нефть маҳсулотини етказиб берилган, жавобгар
вакили томонидан маҳсулотлар қабул қилиб олинган бўлсада, аммо жавобгар
тўловларни тўлиқ амалга оширмаган, натижада уни «GOOD W Y OIL
FERGH N ” масъулияти чекланган жамияти олдида 357 164 414,18 сўм қарзи
вужудга келган.
Даъвогарнинг қарздорликни бартараф этиш ҳақидаги 2025 йил
11 августдаги 11/08-1-сонли талабномаси жавобгар томонидан натижасиз
қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган.
Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Мазкур қарздорлик суммаси ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда даъвогар
вакилининг суд мажлисидаги тушунтириши билан ўз тасдиғини топади.
Бу ҳолатда суд, даъвонинг 357 164 414,18 сўм асосий қарз ундириш
қисмини асосли деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан шартномага кўра 178 582 207
сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. Пеня ҳисоб-китоби илова қилинган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.4-бандига мувофиқ
етказиб берилган маҳсулот ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи
ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган сумманинг 0,4 фоизи
миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига
кўра ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Фуқаролик кодексининг 326-моддасида “Агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда
қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок
этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак” деб белгиланган.
Бу ҳолатда суд тарафларнинг ўз мажбуриятларини қай даражада
бажарганликларини, даъвогар томонидан ўз вақтида судга мурожаат
этмаганлиги оқибатида пеня миқдори ошганлигини инобатга олиб пеняни
78 000 000 сўмгача камайтиришни ундиришни лозим топади.
Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса жавоб беради.
Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига кўра,
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга кўра суд, даъвони қисман қаноатлантиришни,
даъвогар фойдасига, жавобгардан 357 164 414,18 сўм асосий қарз, 78 000 000
сўм пеня, 5 357 467 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни,
даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176180, 186 ва 259-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар «GOOD W Y OIL FERGH N ” масъулияти чекланган
жамияти фойдасига, жавобгар «OIL ETROL KO
NIY” масъулияти
чекланган жамиятидан 357 164 414,18 сўм асосий қарз, 78 000 000 сўм пеня,
5 357 467 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати сўм ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида мазкур ҳал қилув
қарори устидан апелляция шикояти ёки олти ой ичида кассация шикояти
беришга (протест келтириш) ҳақли.
Раислик қилувчи, судья
А.Акбаров