Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1803-2501/3891 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья ARZIYEV AKMAL TUROPOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение KU INUR GRO DON KL S ER Ответчик / Подсудимый Ражабова Ҳосила
Source ID ed8fda96-6e0f-4175-8bdf-67bbddaf1d9b Claim ID PDF Hash 060786db3a961636... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 15
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Ушбу Кодекснинг 238-моддаси Ушбу Кодекс 238 code_article
ФКнинг 465-моддаси ФКнинг 465 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Мазкур Кодекснинг 72-моддаси Мазкур Кодекс 72 code_article
ИПКнинг 74-моддаси ИПК 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 176-моддаси ИПКнинг 176 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1803-2501/3891-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Арзиев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ҳ.Турсунов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 18 декабрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида раислик этувчи Н.Хўжақулов, ҳайъат аъзолари судьялар Л.Абдуллаев ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Г.Азимованинг котиблигида Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 23 октябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар “Ражабова Ҳосила” фермер хўжалигининг апелляция шикояти бўйича ишни даъвогар вакили Л.Упасов (ишончнома асосида) (жавобгар иштирокисиз)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “KU INUR GRO DON KL S ER” масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ражабова Ҳосила” фермер хўжалигидан 111 708 855 сўм асосий қарз, 55 854 427 сўм пеня ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 23 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво талаби қисман қаноатлантирилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб жавобгар томонидан берилган апелляция шикоятида суд ҳужжатини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос сифатида иш учун муҳим ҳолатлар аниқланмаганлиги, далиллар текширилмаганлиги, суд муҳокамасида иштирок этмаганлиги, шартномада сана ва рақам қайд этилмаганлиги, даъво талабида кўрсатилган қарздорлик асоссиз эканлиги, шартнома сохталаштирилган бўлиши мумкинлиги, моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги каби важлар кўрсатилган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили шикоятда келтирилган важларнинг асоссиз эканлигини, биринчи инстанция суди иш ҳолатларидан келиб чиқиб, асосли қарор қабул қилганлигини, қарздорлик солиштирма-далолатнома билан тасдиқланганлигини баён қилиб, суд ҳужжатини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида ажрим нусхаси жавобгарга етказилган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 127, 274моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати тараф вакилининг тушунтиришларини эшитиб, илтимоснома ва шикоятда келтирилган важларни ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. 2 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2022-2023 йилларда бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномалари тузилган бўлиб, унга асосан жавобгар шартноманинг 1.2 ва 1.3-бандларида кўрсатилган маҳсулотни топшириш, даъвогар эса белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Мазкур шартномалар ва ўзаро тасдиқланган счёт-фактуралар бўйича даъвогар томонидан жавобгарга 111 708 855 сўм миқдорида натура ва пул шаклида моддий ресурс маблағлари берилган. Ушбу қарздорлик тарафлар томонидан солиштирма-далолатномага асосан тасдиқланган. Бироқ, жавобгар шартнома мажбуриятларига лозим даражада риоя қилмасдан қарздорликни бартараф этмаган. Шу сабабли даъвогар жавобгарга нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан иш ҳужжатлари ўрганиб чиқилиб, қонун ҳужжатлари нормалари тўғри қўлланилган ҳолда даъво талабини қисман қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келинган деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги керак, 237-моддасига асосан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларин бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди. Ушбу Кодекснинг 238-моддасига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. ФКнинг 465-моддасига асосан контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Биринчи инстанция суди даъво талабининг асосий қарздорликни ундириш қисмини ўрганиб чиқиб, жавобгарга 2022-2023 йил учун жами 8 319 392 сўм суғурта 3 пули ҳисобланганлигини аниқлаб, ушбу қисмини қаноатлантиришни рад этиб, асосий қарздорликни 103 389 473 сўм миқдорида қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келган. Сабаби, тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 2.2-қисмига асосан жавобгар етиштирилган ғалла ҳосили учун суғурта пулини тўлаб бериш мажбуриятини олмаган. Шуниндек, биринчи инстанция суди даъво талабининг пеня ундириш қисмини муҳокама қилиб, ўз ваколати доирасида ва жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олган ҳолда қисман қаноатлантириш тўғрисида асосли тўхтамга келган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандида “хўжалик” “тайёрловчига” тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0.4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати апелляция шикоятида келтирилган важлар билан қўшилмайди. Бундан ташқари, судлов ҳайъати жавобгарнинг биринчи инстанция суди муҳокамасида хабардор бўлмаганлиги, қарздорлик нореал эканлиги, шартнома сохталаштирилганлиги каби асослари билан келишмайди. Чунки, иш ҳужжатларида жавобгарнинг суд мажлиси ҳақида хабардор қилинганлигини тасдиқловчи почта маълумотномаси мавжуд, қарздорлик тарафлар ўртасида ҳисоб-фактура ва солиштирма далолатнома билан тасдиқланган, шартноманинг сохталаштирилганлигини тасдиқловчи ишончли ва мақбул далиллар мавжуд эмас. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Мазкур Кодекснинг 72-моддасига асосан қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан исботланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. 4 ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим, 75-моддасига кўра иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар, амалий ёзишмалар ёзма далиллардир. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга апелляция, кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган. ИПКнинг 176-моддаси олтинчи қисмига асосан суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган далилларгагина асосланган бўлиши мумкин. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми 1-бандига мувофиқ апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини, Фуқаролик кодексининг 234, 236-238, 465-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 72, 74, 118, 176, 278, 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 23 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, жавобгар “Ражабова Ҳосила” фермер хўжалигининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Ражабова Ҳосила” фермер хўжалигидан республика бюджетига 1 675 632 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози томон Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик этувчи Н.Хўжақулов Ҳайъат аъзолари Л.Абдуллаев Ҳ.Турсунов