← Назад
Решение #2832130 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 68 | — | law | |
| онун | 52 | — | law | |
| онун | 54 | — | law | |
| онун | 48 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| аролик кодекси | 579 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1604-2501/****-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил **** декабрь
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди судья ****нинг раислигида,
судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар ****нинг жавобгар ****
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 82 400 000 сўм жаримани ундириш
тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакили
**** ишончнома асосида), жавобгар вакиллари **** (раҳбар, шахсини
тасдиқловчи ҳужжат асосида), (**** ордер асосида)ларнинг иштирокида,
суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъво аризасида баён қилинишича, **** “Ўзэнергоинспекция”
Наманган вилоят бошқармаси томонидан **** масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) фаолиятида
текшириш ўтказилган.
Текшириш давомида, жавобгар томонидан “Лицензиялаш, рухсат
бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) ва
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги
86-сонли қарори талаблари бузилганлиги аниқланганлиги сабабли даъвогар
томонидан жавобгарга 82 400 000 сўм жарима солинган.
Жарима суммасининг белгиланган қисми ихтиёрий тўланмаганлиги
боис **** (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 82 400 000 сўм жаримани ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
жавобгар фаолиятида текшириш ўтказилганлигини, текширишда жавобгар
томонидан қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланганлиги
сабабли унга жарима солинганлигини, белгиланган муддатда тўловлар амалга
оширилмаганлиги сабабли, суддан даъвони қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан эътироз билдириб, жамият
солиқларни ўз вақтида тўлаб келишини, ташкил топганидан буён бирор бир
қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаганлигини, жарима суммаси жамиятни
моддий ахволини оғирлаштириб қўйишини билдириб, даъво аризасини рад
қилишни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, даъво
аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
қаноатлантиришни лозим топади:
2
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва
учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали
ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар
мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва
ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
22 февралдаги 86-сонли “Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш
хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги
ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан тасдиқланган
1-иловасидаги “Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга
айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисида ягона” Низомнинг
53-банди олтинчи ҳатбошисига кўра, рухсат беришга оид талаб ва шартларга
риоя этилиши бўйича назорат амалга оширилаётганда, ваколатли органлар ўз
ваколатлари доирасида рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги
ҳуқуқбузарликлар бўйича юридик шахсларга жарима қўллаш тўғрисида
қарор қабул қилиш, уни мажбурий ундириш бўйича судга даъво аризаси
киритиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, **** “Ўзэнергоинспекция”
Наманган вилоят бошқармаси томонидан (текшириш коди 857507710)
“Ўзэнергоинспекция” Наманган вилоят бошқармасининг 2025 йил 11
сентябрдаги
313-сонли
буйруғига
асосан
жавобгар
фаолиятида
2025 йилнинг 25 сентябрь куни текшириш ўтказилган.
Текшириш давомида жавобгар томонидан 2025 йил январьсентябрь ойларида 206 377 мерт куб табиий газ истеъмол қилинганлиги
аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
22 февралдаги 86-сонли қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим
орқали руҳсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб
таомиллари тўғрисида ягона Низомнинг 5-иловаси, 1-бандида бир йилда
100 000 м2 ва ундан кўп табиий газдан фойдаланадиган корхоналар ва
технологик нефт-газ объектлари (қурилмалари)да қўлланиладиган янги
қурилган, реконструкция қилинган ёки техник жиҳатдан қайта жихозланган
газдан фойдаланиш ускунасини, газ қувурларини ва улардаги ускуналарнинг
энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда
ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулоса олиши
кераклиги белгилаб берилган.
Текшириш давомида, жавобгар томонидан “Ўзэнергоинспекция”дан
тегишли тартибда хулоса олинмаганлиги яъни “Лицензиялаш, рухсат бериш
ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 4-иловаси, II-бўлим, 39-банди ҳамда Ўзбекистон
3
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли
қарори талаблари бузилганлиги аниқланган.
Текшириш якуни бўйича 2025 йил 25 сентябрда тузилган текшириш
ўтказилганлиги ҳақидаги далолатнома жавобгар раҳбари томонидан
имзоланган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддаси биринчи
қисмига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда
бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона
фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.
Қонун 52-моддасининг иккинчи қисми мазмунига кўра фаолият билан
лицензиясиз, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз шуғулланиш
ҳуқуқбузарлигини содир этганлик учун юридик шахсларга жарималар
солинади.
Қонун 54-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ жарималар
миқдорлари амалга ошириладиган фаолиятнинг (ҳаракатларнинг) ҳар бир
тури бўйича хавф даражаси ҳамда муддатдан келиб чиққан ҳолда ушбу
Қонуннинг 4-иловасида белгиланади, учинчи қисмига кўра, жарималар
ваколатли органлар томонидан ушбу Қонун 48-моддасининг иккинчи
қисмида назарда тутилган тартибда ўтказиладиган назорат тадбирлари
асосида солинади. Бунда назорат тадбири давомида аниқланган
ҳуқуқбузарлик тўғрисида далолатнома тузилиб, у тегишинча ваколатли
органнинг ва юридик шахс бўлган ҳуқуқбузар (бундан буён матнда
ҳуқуқбузар деб юритилади) мансабдор шахслари томонидан имзоланади.
Қонуннинг 4-иловаси, II-бўлим, 39-бандига кўра, бир йилда 100 000 куб
метр ва ундан кўп табиий газдан фойдаланадиган корхоналар ҳамда
технологик нефть-газ объектларида (қурилмаларида) қўлланиладиган
янгидан қурилган, реконструкция қилинган ёки техник жиҳатдан қайта
жиҳозланган газдан фойдаланиш ускунасини, газ қувурларини ва улардаги
ускуналарининг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига
мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш
тўғрисидаги хулоса олмасдан фаолият билан шуғулланиш базавий ҳисоблаш
миқдорининг 200 баравари миқдорида жарима солинишига сабаб бўлиши
белгиланган.
Шу боис даъвогар томонидан 2025 йил 29 сентябрдаги 248-сонли қарор
билан жавобгар Қонуннинг 52-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни
содир этганлиги учун унга Қонуннинг 4-иловасида белгиланган базавий
ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари, яъни 82 400 000 сўм миқдорида жарима
солинган.
Жавобгар томонидан ихтиёрий берилган муддатда жарима тўламаган.
Гарчи суд мажлисида жавобгар вакили текширишга борган ходимлар
далолатнома расмийлаштириш, тушунтириш хати олиш ввақтида жарима
қўлланилиши тўғрисида, фаолият учун хулоса олиниши лозимлигини
тушунтиришмаганлигини билдирган бўлсада, суднинг ушбу важлари билан
келишмайди, сабаби суд мажлисидаги тарафларнинг тушунтиришидан
4
маълум бўлишича шартнома тузилишида хар бир истеъмолчига техник
шартлар бўйича тушунтиришлар берилиб, жумладан 100 000 куб метрдан
ортиқ газ имтеъмоли учун хулоса олиш лозимлиги тушунтирилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 579-моддасига
асосан агар қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ижарага
берувчининг тегишли фаолият билан шуғулланиш учун махсус рухсатнома
(лицензия) асосида олган ҳуқуқлари ижарага олувчига берилиши мумкин
эмас.
Ушбу ҳолатда бир йилда 100 000 куб метр ва ундан кўп табиий газдан
фойдаланадиган корхоналар ва технологик нефть-газ объектлари
(қрилмалари)да қўлланиладиган янгидан қурилган, реконструкция қилинган
ёки техник жиҳатдан қайта жихозланган газдан фойдаланиш ускунасини, газ
қувурларини ва улардаги ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик
кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан
фойдаланиш тўғрисида хулоса олиниши лозим бўлган фаолият тури
ҳисобланади.
Шунингдек,
даъвогарнинг
жавобгарга
нисбатан
Қонуннинг
52-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун
базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари, яъни 82 400 000 сўм миқдорида
жарима солиш тўғрисидаги 2025 йил 29 сентябрдаги 246-сонли қарори кучда.
Баён этилганларга асосан жавобгарнинг Қонун талабларини бузганлиги
ва жаримани белгиланган муддатда ихтиёрий равишда тўламаганлиги
даъвогар вакилининг суд мажлисидаги тушунтиришлари, иш ҳужжатларидаги
қарор, далолатнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги
сабабли суд даъвогарнинг талабини қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур ҳолатда суд харажатлари жавобгар ҳисобидан ундирилиши
лозим.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво аризаси талабини
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 82 400 000 сўм
жарима ва 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 1 648 000 сўм
давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига
ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм
харажат ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л д и:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
5
**** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан **** фойдасига 82 400
000 сўм жарима ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
**** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига
1 648 000 сўм давлат божи ундирилсин.
**** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ боғлиқ 103 000 сўм харажат ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди
орқали Наманган вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний
кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****