← Назад
Решение #2832148 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ажримда жавобгарга ИПК | 2034 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2003-2501/4106-сонли иш
ҒИЖДУВОН ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2025 йил 18 декабрь
Ғиждувон тумани
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Набиев раислигида,
даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар
“Бухоро сув таъминоти” акциядорлик жамиятидан 4 408 968,48 сўм асосий қарз
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Бухоро сув
таъминоти” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб
юритилади)дан 4 408 968,48 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан
эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Мазкур нормага асосан даъвогарнинг даъво аризаси соддалаштирилган
тартибда иш юритишга қабул қилиниб, ажримда жавобгарга ИПК
2034-моддасининг иккинчи қисмига асосан ўн беш кунлик муддатда
эътирозларини ёзма равишда судга тақдим этиш ҳуқуқи мавжудлиги
тушунтирилган.
Суд мажлиси бошлангунга қадар даъвогар ҳамда жавобгар судга
маълумотнома тақдим қилиб, жавобгарга нисбатан банкротлик доирасида иш
қўзғатилганлиги тўғрисидаги суд ажримини тақдим қилган.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича, кредитор “Ludwig
f iff r
h – UND Ti fb u
G B & O. KG” (Германия Федератив Республикаси) корхонаси ариза билан
судга мурожаат қилиб, “Бухоро сув таъминоти” акциядорлик жамиятини тўловга
қобилятсиз (банкрот) деб топишни сўраган.
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2025 йил
14 ноябрдагидаги ажрими билан жавобгар “Бухоро сув таъминоти” акциядорлик
жамиятига
нисбатан
тўловга
қобилиятсизлик
иши
қўзғатилган
(4-20-2507/32-сонли иш).
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
107-моддаси 9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш
қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра
банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво
аризасини кўрмасдан қолдиради.
Демак, мазкур ҳолатда даъво аризасида банкротлик тўғрисида иш
қўзғатилган жавобгарга нисбатан талаб билдирилган. Шу боис даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилиши лозим.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни, суд харажатларини даъвогар зиммасига
юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 195-196-моддаларини қўллаб, суд
ажрим
қилди:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъво тақдим этишда тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятидан
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ажрим устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Бухоро вилоят
судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса тарафнинг
мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
М.Набиев