← Назад
Решение #2832151 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 738 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1602-2502/****-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил ****
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди судья ****нинг раислигида,
судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Наманган вилоят ҳудудй бошқармасининг **** акциядорлик жамияти
манфаатида якка тартибдаги тадбиркор **** ҳисобидан 27 329 864 сўм
кредит қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
юритилган иқтисодий ишни банк вакили **** (**** ишончномага асосан)
иштирокида суднинг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
тарафлар ўртасидаги тузилган кредит шартномаси шартлари лозим
даражада бажарилмаганлиги сабабли Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Наманган вилоят ҳудудй бошқармаси **** акциядорлик жамияти (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, якка тартибдаги тадбиркор **** (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 20 000 001 сўм муддати ўтган кредит
асосий қарзи, 7 329 863 сўм муддати ўтган кредит фоизини ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қувватлаб, суд мажлиси
кунига қадар қарздорлик бўйича тўловлар амалга оширилмаганлигини
билдириб, бу ҳақда маълумотнома тақдим қилди ҳамда суддан даъвони
қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар белгиланган тартибда суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида
ҳабардор этилган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади
ва ўз эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудй
бошқармаси ишни вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Мазкур холатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига
асосан, ишни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудй
бошқармаси ва жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд
ишдаги
хужжатларни
ўрганиб,
даъвогар
вакилининг
тушунтиришларини
тинглаб,
қуйидагиларга
асосан
даъвони
қаноатлантиришни лозим топди:
иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
26 майда тузилган 5-сонли кредит шартномасига асосан, айланма
маблағларини тўлдириш учун озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш
мақсадида 18 ой муддатга, шундан 3 ой имтиёзли давр билан йиллик 21 фоиз
2
устама тўлаш шарти билан 100 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи
ажратилган.
Шартномада «Қарз олувчи»га кредитни шартномада кўрсатилган
белгиланган шартлар ва муддатларда қайтариш мажбурияти юклатилган,
бироқ, жамият томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмай
20 000 001 сўм қарздорликка йўл қўйилган.
Тўловларни қайтариш юзасидан, даъвогар томонидан берилган
талабнома ижросиз қолдирилган.
Вахоланки, кредит шартномасининг 1.1-бандига кўра жавобгар олинган
кредитни муддатли мажбуриятларга мувофиқ, яъни фоиз тўловларини ҳамда
асосий қарзни ҳар ойнинг 6 санасига қайтариш мажбуриятини олган.
Аммо
жавобгар
томонидан
шартнмао
мажбуриятлари
бажарилмаганлиги сабабли, даъвогар судга даъво аризаси киритиб, жавобгар
ҳисобидан 20 000 001 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 7 329 863 сўм
муддати ўтган кредит фоизини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 744-моддаси биринчи қисмига асосан кредит
шартномаси бўйича бир тараф банк ёки кредит ташкилоти (Кредитор)
иккинчи тарафга (Қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва
шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган
пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 738-моддасига асосан, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб
берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган
мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи
жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса,
агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи
қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли
фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Бинобарин, даъвогарнинг мазкур талаби асосли қўйилганлиги боис, суд
даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига
20 000 001 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 7 329 863 сўм муддати
ўтган кредит фоизини ундиришни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 41 200 сўм
почта харажати, республика бюджетига 546 597,28 сўм давлат божи
ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118,170,176-179,180-моддаларини қўллаб,
қарор қилади:
Даъво талаблари қаноатлантирилсин.
3
Якка тартибдаги тадбиркор **** ҳисобидан **** акциядорлик жамияти
20 000 001 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 7 329 863 сўм муддати
ўтган кредит фоизи, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Якка тартибдаги тадбиркор **** ҳисобидан республика бюджетига
546 597,28 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ойлик муддатга қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар мазкур ҳал қилув қарори устидан у
қабул қилинган кундан бошлаб 1(бир) ойлик муддат ичида шу суд орқали
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибда, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, 6(олти) ой
ичида кассация тартибида шикоят (протест) келтиришлари мумкин.
Раислик қилувчи
М.Л.Мамадалиева