Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2511/9240 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IBRAGIMOV JASUR SHODMONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 183e9462-fddf-4b4f-9087-20bd8653e1be Claim ID PDF Hash 1ca7a80bb63ab128... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 115-моддаси онуни 115 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2511/9240-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳар 2025 йил 18 декабрь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ибрагимов, судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида, аризачи – *********нинг жавобгар “*********” МЧЖга нисбатан 2024 йил 26 апрелдаги QD сериали 0166 тартиб рақами остида F5 турдаги рухсатномани муддатини олдиндан бекор қилиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни аризачи вакили Ж.Саидалиев (ишончнома асосида), жавобгар вакили Ж.Хидиров (рахбар)лар иштирокида, суд биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Аризачи “*********” ДМ (бундан буён матнда – аризачи деб юритилади) судга аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “*********” МЧЖ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)га нисбатан 2024 йил 26 апрелдаги QD сериали 0166 тартиб рақами остида F5 турдаги рухсатномани муддатини олдиндан бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили жавобгарнинг суд мажлисини бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги ёзма илтимосномасини рад этишни ҳамда ариза талабларини қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ҳуқуқий ёрдам олиш учун суд мажлисини бошқа кунга қолдиришни ҳамда ариза талабларини рад этишни сўради. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланишича, “*********” МЧЖга Қашқадарё вилояти Китоб туманида жойлашган “Негуз” (1966)" лёссимон жинслар конидан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ВН-серияли 0132 тартиб рақами остида F5 турдаги рухсатнома ўрнатилган тартибда 2024 йил 26 апрелда расмийлаштириб берилган. Ушбу рухсатномалар билан бирга жавобгарга рухсатномаларнинг ажралмас қисми бўлган Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари ҳам тақдим этилган. “Ер қаъри тўғрисида”ги Қонуннинг 10, 16-моддаларига кўра Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги “Ер қаъридан фойдаланиш маркази” давлат муассасаси ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширувчи органлар сафига киради ва ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатномалар берилишини, уларни бериш рад этилишини, амал қилиши узайтирилишини, тўхтатиб турилишини ёки тугатилишини амалга оширади. Ушбу фаолиятни тартибга солувчи Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 25-мартда қабул қилинган 133-сонли қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган “Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 32-бандига мувофиқ аукцион ғолиби – ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига онлайн-аукцион натижалари бўйича рухсатнома расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланувчи томонидан 6 ой ичида тегишли ер қаъри участкаси бўйича қуйидаги ҳужжатлар тўплами Ер қаъридан фойдаланиш марказига “Лицензия” ахборот тизими ёки ЙИДХП орқали тақдим этилади: техник-иқтисодий асослар – рухсатнома норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун берилганда; Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан атроф муҳитга таъсир кўрсатиши тўғрисидаги ариза лойиҳасига берилган ижобий давлат экологик экспертиза хулосаси. Бундан ташқари, ер қаъридан фойдаланувчи ва ваколатли орган томонидан икки томонлама имзоланган фойдаланиш шартларининг 1-қисми 3-бандида рухсатнома расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ушбу ҳужжатлар тўплами Конгеология вазирлигига топширилмаган тақдирда, расмийлаштирилган рухсатномани Низомнинг 57-бандига мувофиқ муддатидан олдин бекор қилиниши бўйича тегишли чоралар кўрилишига асос бўлиши кўрсатилган. Камчиликларни кўрсатилган муддатда бартараф этмаслик ва Ер қаъридан фойдаланиш марказига маълумот тақдим этмаслик расмийлаштирилган рухсатнома ва ер қаъри участкасини ажратиш ҳақидаги қарорни бекор қилиш учун асос бўлиши мумкинлиги белгиланган бўлса-да, “*********” МЧЖ томонидан юқорида келтирилган ҳужжатлар тўплами Ер қаъридан фойдаланиш марказига ўрнатилган тартибда тақдим этилмаган. Аризачи томонидан жавобгарнинг юридик манзилига фойдали қазилмаларни ковлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатноманинг асосий шартларини бузганлиги сабабли расмий равишда 2025 йил 20 январда 20/25-96-сонли юборилган огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада аризаси судга ариза билан мурожаат қилган. Ариза талаблари асоссиздир. Чунки, “Ер қаъри тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни (ушбу Қонун 2025 йил 2 февраль санасидан кучга кирган) 115-моддасининг тўртинчи қисмига кўра ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг асосий турларига доир рухсатномани муддатидан илгари бекор қилиш тўғрисидаги қарор ушбу моддада назарда тутилган асосларга кўра тегишинча Ер қаъридан фойдаланиш маркази ёки Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан қабул қилиниши белгиланган. Гарчи, ИПКнинг 216-моддаларига кўра, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, мазкур бобда белгиланган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда иқтисодий суд томонидан кўрилиши назарда тутилган бўлсада, махсус қонун, яъни “Ер қаъри тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни 115-моддасининг тўртинчи қисми билан ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг асосий турларига доир рухсатномани муддатидан илгари бекор қилиш ваколати Ер қаъридан фойдаланиш маркази ёки Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига берилган. Мазкур ҳолатда суд аризачининг ариза талабларини асоссиз деб ҳисоблайди ва аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинган. Шу сабабли суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини аризачи зиммасига юклашни, тарафлардан давлат божи ундирмасликни, олдиндан тўланган почта харажатларини аризачининг зиммасида қолдиришни ва аризачидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179 ва 215-222-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л д и: Жавобгар вакилининг суд мажлисини бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги ёзма илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Аризани қаноатлантириш рад қилинсин. Аризачи *********дан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ж.Ибрагимов