Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1904-2504/7103 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья USMONOV TOHIRBEK SHAVKATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение ASAKABANK Ответчик / Подсудимый RED WA ER MARKE
Source ID e22d0a91-aff9-4b58-807d-4f309dcce0f5 Claim ID PDF Hash 910cb68499c2320e... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 7 521 символов
4-1904-2504/7103-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қумқўрғон тумани 2025 йил 18 декабрь Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Т.Усмоновнинг раислигида, судья ёрдамчиси И.Поёновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ASAKABANK” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар “RED WA ER MARKE ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан муддати ўтган 131 822 465,65 сўм фоизни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Дж.Эрниязов (2025 йил 29 октябрдаги 20-27/398-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида, иш ҳужжатлари билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар “ASAKABANK” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар “RED WA ER MARKE ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан муддати ўтган 131 822 465,65 сўм фоизни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга даъво аризаси киритилганидан сўнг жавобгар томонидан кредитнинг фоиз қарзи тўлаб берилмаганлигини, аксинча қарздорлик ошганлигини маълум қилиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Палата ўзининг даъво аризасида ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Иш ҳужжатида жавобгар тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи гибрид почта маълумотномаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу боисдан, суд ишни палата ва жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим деб топади. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 13 майда 2025/152-сонли кредит шартномаси тузиб имзоланган. Шартнома шартларига кўра “Банк” “Қарз олувчи”га мазкур шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш мажбуриятини, қарз олувчи эса ўз навбатида олинган пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва пул маблағларидан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олган. Банк томонидан қарз олувчига кредит шартномаси шартларидан келиб чиқиб 1 344 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган. Шартномага илова тариқасида тасдиқланган график асосида жавобгар имтиёзли даврда фақат фоиз тўловларини, имтиёзли давр тугаганидан сўнг асосий қарз ва фоизларни тўлаб бериш мажбуриятини олган. Жавобгар томонидан кредитга ҳисобланган фоиз ўз вақтида тўланмаган, натижада жавобгарнинг жами муддати ўтган фоиз қарздорлиги 131 822 465,65 сўмни ташкил қилган. Даъвогар жавобгарга 2025 йил 11 июлда 24/12006-686494-сонли ва 2025 йил 11 августда 24/12006-708867-сонли талабномалар билан мурожаат қилиб, кредит фоизини тўлашни талаб қилган, бироқ жавобгар томонидан талабномалар ижро этилмаган, натижада тарафлар ўртасида мазкур низо юзага келган. Шу боисдан, даъвогар кредитга ҳисобланган муддати ўтган фоиз суммасини ундириш бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъвогарнинг даъвоси қўйидагиларга кўра асосли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмида агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлиши, учинчи қисмида эса фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланиши назарда тутилган. ФКнинг 735-моддасига мувофиқ қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Шартнома шартларига кўра қарз олувчи кредит ва унга ҳисобланган фоизларни мазкур шартномада белгиланган муддатларда ва миқдорда тўлиқ қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига олган бўлса-да, аммо жавобгар ушбу шартномавий мажбуриятларини бажармаган. Ҳолбуки, ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. 2 Ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан жавобгар шартноманинг кредитни қайтариш банди ва жадвалига риоя қилмасдан, кредитни қайтариш муддатларини бузганлиги, кредитга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаганлиги, суд мажлиси кунига қадар тўловлар амалга оширилмаганлиги жавобгарнинг 131 822 465,75 сўм кредит фоиз қарздорлиги мавжудлиги исботини топганлиги боис суд даъвони тўлиқ асосли деб топиб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ушбу ҳолат банк маълумотномаси билан ҳам тасдиқланади (иш ҳужжати 13-бет). ИПКнинг 74-моддасида суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 131 822 465,75 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 2 636 450 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топди. Бинобарин, ИПКнинг 74, 118, 170, 176, 179, 180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “RED WA ER MARKE ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “ASAKABANK” акциядорлик жамияти фойдасига 131 822 465,75 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 2 636 450 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Т.Усмонов 3