Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2502/12419 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья XOLMATOVA GULCHEXRA AHMADJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e88858b1-16a8-4d74-91b3-04298d7b4630 Claim ID PDF Hash 6048b428d755fa17... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
суд ишни ИПКнинг 128-моддаси суд ишни ИПК 128 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 437-моддаси аролик кодекси 437 code_article
тисодий процессуал кодексининг 157-моддаси тисодий процессуал кодекси 157 code_article
тисодий процессал кодексининг 110-моддаси тисодий процессал кодекси 110 code_article
тисодий процессал кодексининг 111-моддаси тисодий процессал кодекси 111 code_article
шунингдек ушбу Кодекс 110-моддаси шунингдек ушбу Кодекс 110 code_article
шунингдек ИПКнинг 118-моддаси шунингдек ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2502/12419-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўқон шаҳри 2025 йил 18- декабрь Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Г.Холматова раислигида, судья ёрдамчиси Д.Мамажоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ж.Аброров (ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖнинг, жавобгар “Жавобгар номи”МЧЖ ҳисобидан 1000000000 сўм асосий қарз, 236000000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича қўзғатилган ишни, суд ўз биносида Тошкент туманлараро иқтисодий судининг кўмаклашувида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қўйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ ва жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ ўртасида 29.05.2025 йил куни 148-сонли маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган. Тарафлар ўртасида 10.09.2025 йил куни умумий қиймати 1500000000 сўмлик полиэтилен қувурлар етказиб бериш тўғрисида 1-сонли қўшимча келишув тузилган. Унга кўра, даъвогар полиэтилен қувурлар етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган полиэтилен қувурлар учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартнома бўйича полиэтилен қувурлар етказиб берилган бўлсада, жавобгар тўловларни амалга оширмаган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш тўғрисидаги юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 1000000000 сўм асосий қарз, 236000000 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида, етказиб берилган маҳсулотлар бўйича тўловлар амалга оширилмаганлигини, шу кунгача ҳам қарздорлик тўланмаганлигини билдириб, суддан асосий қарзни ундиришни, даъвонинг пеня ундириш талабидан воз кечишини билдириб, судга бу ҳақида ариза тақдим қилди. Жавобгар суд мажлиси куни ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига ундан вакил келмади. Шу сабабли, суд ишни ИПКнинг 128-моддасига асосан, жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим ҳисоблайди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, лозим даражада бажарилиши керак. Гарчанд, тарафлар ўртасидаги тузилган шартнома, шартнома деб номланган бўлсада, лекин шартнома мазмуни ва тарафларнинг ўзаро шартномавий муносабатларига кўра, улар ўзаро маҳсулот етказиб бериш шартномаси фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларини амалга оширганлар. Шу сабабли, суд тарафлар ўртасидаги муносабатларга Фуқаролик кодексининг маҳсулот етказиб бериш шартномаси муносабатларини тартибга солувчи нормаларини қўллашни лозим деб, ҳисоблайди. Фуқаролик кодексининг 437-моддасида, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса, товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ ва жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ ўртасида 29.05.2025 йил куни 148-сонли маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган. Тарафлар ўртасида 10.09.2025 йил куни умумий қиймати 1500000000 сўмлик полиэтилен қувурлар етказиб бериш тўғрисида 1-сонли қўшимча келишув тузилган. Унга кўра, даъвогар полиэтилен қувурлар етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган полиэтилен қувурлар учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартнома бўйича полиэтилен қувурлар етказиб берилган бўлсада, жавобгар тўловларни амалга оширмаган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 1000000000 сўмни ташкил қилган. Мазкур қарздорлик, ишдаги ҳужжатлар ҳамда даъвогар вакилининг суд мажлисидаги тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топади. Бундай ҳолда, суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2бандига асосан, 236000000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвонинг пеня ундириш талабидан воз кечишини билдириб, бу ҳақида судга ариза тақдим қилди. Иқтисодий процессуал кодексининг 157-моддаси 2-бандига кўра, даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. Иқтисодий процессал кодексининг 110-моддаси 1-қисми 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса, суд иш юритишни тугатади. Иқтисодий процессал кодексининг 111-моддасига асосан, иш юритишни тугатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Суд ажримда иш юритишни тугатиш асосларини кўрсатади, шунингдек ушбу Кодекс 110-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ҳолда давлат божини бюджетдан қайтариш ва суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 1000000000 сўм асосий қарз, 41200 сўм почта харажати ундиришни, даъвонинг пеня ундириш талаби бўйича даъвогарнинг даъводан воз кечишни қабул қилишни ва низо бўйича иш юритишни тугатишни, шунингдек ИПКнинг 118-моддасига асосан, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда, республика бюджетига жавобгар ҳисобидан 20000000 сўм давлат божи, даъвогар ҳисобидан 4720000 сўм давлат божи ундиришни, жавобгар ҳисобидан Олий суднинг депозит рақамига 103000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Фуқаролик кодексининг 236, 437-моддалари ва Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 111, 118, 157, 176, 177, 178, 179, 180, 186, 259-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ фойдасига, жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ ҳисобидан 1000000000 сўм асосий қарз, 41200 сўм почта харажати, республика бюджетига 20000000 сўм давлат божи, Олий суднинг депозит рақамига 103000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖнинг даъводан воз кечиши қабул қилинсин ва иш юритиш тугатилсин. Даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 4720000 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация шикояти (протести) келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи Г.Холматова