Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1602-2501/8426 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья ABIDOV JASURBEK KOSIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a28f3b10-3b7d-42d1-a91c-3508b97a77a3 Claim ID PDF Hash 781dec3e585b4164... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1602-2501/****-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Учқўрғон шаҳри 2025 йил **** Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар акциядорлик тижорат **** манфаатида жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан 81 524 530 сўм кредит қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили **** (2025 йил 9 декабрдаги 07-04/985-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиқ ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) акциядорлик тижорат **** (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 30 145 572 сўм муддати ўтган асосий қарз, 12 490 074 сўм кредит фоизи, 38 888 884 сўм муддати келмаган асосий қарз, жами 81 524 530 сўм кредит қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, судга даъво ариза берилгандан кейин ҳам жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган палата ва жавобгардан вакил суд мажлисида иштирок этмади. Палата даъво аризасида ишни палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни палата ва жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (банк) ва жавобгар (қарз олувчи) ўртасида 2024 йил 02 декабрь куни 858Y000049-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда кредит шартномаси деб юритилади) тузилган. Мазкур кредит шартномасига кўра, даъвогар жавобгарга айланма маблағни тўлдириш учун 18 ой муддатга, йиллик 20 фоиз устама тўлаш шарти билан 100 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш, жавобгар кредит асосий қарзи ва фоизларини кредит шартномасида белгиланган тўлов графиги 2 асосида белгиланган тартибда ва муддатда қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Кредит шартномасининг 2.1-бандида кредит бўйича асосий қарзни қайтариш тўлов графигига асосан кредит шартноманинг ажралмас қисми хисобланган тўлов графигида белгиланганлиги хамда қайтариш жадвалига асосан хар ойнинг 15 санасидан кечиктирмасдан қоплаб беришлиги кўрсатилган. Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилиб, жавобгарга шартномада белгиланган кредит маблағи ажратилган. Лекин, жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармай, сурункали равишда тўловларни амалга оширишни кечиктириб, даъвогар олдида 2025 йил 24 ноябрь куни ҳолатига кредит танидан 30 145 572 сўм, кредит фоизидан 12 490 074 сўм муддати ўтган қарздорликка йўл қўйган. Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Натижада, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, палата даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8, 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда тарафлар ўратсида низо кредит шартномасидан келиб чиққан. ФК 744-моддасига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 744-моддаси учинчи қисмига асосан кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади. ФКнинг 735-моддасигага кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Суд даъвонинг жавобгардан 30 145 572 сўм муддати ўтган асосий қарз, 12 490 074 сўм кредит фоизи қарздорлигини ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Жавобгарнинг қарздорлиги кредит шартномаси, даъвогар тақдим этган ҳисоб-китоб маълумотномаси, даъвогарнинг тушунтиришлари ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. 3 Бундан ташқари, даъво талабида 38 888 884 сўм кредит асосий қарзини муддатидан олдин ундириш талаби билдирилган. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ФК 7461-моддасига асосан кредитни муддатидан олдин суд тартибида ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун судга мурожаат қилади. Бунда агар қарз олувчи муддати ўтган қарзни тўлиқ тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча суммасини муддатидан олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Кредит шартномасининг 2.5-бандида кредит ва фоизларни шартномада келишилган муддатда тўлаш муддатини бир кунга кечиктирган тақдирда даъвогар кредитнинг барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга хакли эканлиги белгиланган. ФК 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Мазкур ҳолатда жавобгар кредит шартномаси тўлов графигига риоя қилмасдан, шартномада белгиланган мажбуриятларни лозим даражада бажармай муддати ўтган қарздорликка йўл қўйган. Шартномада кредитнинг қолган барча суммасини муддатидан олдин қайтариш бўйича алоҳида келишув мавжуд. Шу боис, суд даъвонинг кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундириш талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди. Суд юқоридагиларга асосан даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 30 145 572 сўм муддати ўтган асосий қарз, 12 490 074 сўм фоиз, 38 888 884 сўм муддати келмаган кредит асосий қарзи, жами 81 524 530 сўм кредит қарздорликни ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Палата қонунда белгиланган имтиёздан фойдаланиб, даъвогар манфаатида олдиндан давлат божи тўловисиз судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъво асосли деб топилганлигини инобатга олиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклаб, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 1 630 490,6 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: 4 Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан акциядорлик тижорат **** фойдасига 69 034 456 сўм асосий қарз, 12 490 074 сўм фоиз ва 41 200 сўм почта харажати, жами 81 565 730 сўм ундирилсин. **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 1 630 490,6 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья ****