← Назад
Решение #2832223 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онуннинг | 37 | — | law | |
| онун | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳар
2025 йил 18 декабрь
4-1501-2501/21954-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
кредитор вакиллари (ишончномага асосан) ******* иштирокида, кредитор
***********нинг қарздор «***********» маъсулияти чекланган жамиятига
нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасини
суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
*********** (бундан буён матнда кредитор деб юритилади) иқтисодий
судга ариза билан мурожаат этиб, «***********» маъсулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)га нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида соддалаштирилган тартибда иш қўзғатишни ва уни
тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суд мажлисида кредитор вакили ариза талабларини қўллаб-қувватлаб,
қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжудлиги сабабли
ариза талабларини қаноатлантириб, қарздорни тўловга қобилиятсизлик деб
топишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
Шу сабабли суд, қарздорни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни
лозим деб топди.
Суд, кредитор вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатлари
билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни лозим
топади.
Иш ҳужжатларига қараганда, қарздор «***********» маъсулияти
чекланган жамиятининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича
қарздорлиги 2025 йил 6 ноябрь куни ҳолатига 177 014 896 сўмни ташкил этган.
Мажбурий ижро бюросининг Фарғона шаҳар бўлимининг 2025 йил 10
сентябрдаги, 2025 йил 9 июлдаги, 2025 йил 7 апрелдаги, 2025 йил 8 апрелдаги,
2025 йил 28 октябрдаги ижро иши юритишни тамомлаш ва ижро ҳужжатини
ундирувчига қайтариш тўғрисидаги қарорлари қабул қилиниб, қарздорни молмулки мавжудлиги аниқланмаганлиги сабабли ижро ҳужжати давлат ижрочиси
томонидан ижро этишни имкони бўлмаганлиги сабабли ундирувчига ижросиз
қайтарилган.
Шу сабабли кредитор *********** қарздорни мажбуриятлар бўйича
кредитор талабларини қондиришга, солиқ қарзини тўлаш имконияти йўқлиги
сабабли қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб
топишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг (бундан кейин матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига
мувофиқ, вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса
тўловга қобилиятсизлик аломатлари ҳисобланиши белгилаб қўйилган.
Қонуннинг 7-моддасига асосан, қарздор пул мажбуриятларини
бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига
қарздорнинг ўзи ва кредитор эга.
Қарздор ва кредитор тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш
ҳақидаги аризада қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашга ёхуд тугатишга
доир иш юритиш тартиб-таомилларини қўллаш зарурлигини кўрсатиши
мумкин.
Қонуннинг 37-моддаси бешинчи қисмига кўра, кредиторнинг қарздорга
нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот
деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида ариза
билан судга мурожаат этиши учун кредитор талабларининг асослилигини
тасдиқловчи далиллар, шу жумладан суднинг қонуний кучга кирган қарори,
мазкур талаблар қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи далиллар,
нотариуснинг ижро хати асос бўлади.
Қонун 52-моддасининг биринчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизликка
оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини
тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш
учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу
Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга
қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади.
Қонуннинг 142-моддасига кўра, суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида
қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини
тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав фондида (устав
капиталида) давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб топилган тақдирда,
ваколатли давлат органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши
мумкин.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, аризани қаноатлантириб, қарздорни
банкрот деб топишни ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлашни,
шунингдек, тугатиш бошқарувчиси этиб, 4-тоифали суд бошқарувчиси
аттестатига эга бўлган Сотволдиев Абдурасул Нишоновични тайинлашни лозим
топади.
Бундан ташқари суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-моддасига мувофиқ, қарздордан Республика бюджети ҳамда
Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 1 236 000 сўм
давлат божи ундиришни, 41 200 сўм почта харажатини кредитор ***********
ҳисобига ундиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра ва “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси қонуннинг 5, 7, 43, 51, 52, 141, 142, 241, 242моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 170, 176-177 ва 210-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Ариза қаноатлантирилсин.
«***********» маъсулияти чекланган жамияти банкрот деб топилсин ва
тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
«***********» маъсулияти чекланган жамиятини тугатиш бошқарувчиси
этиб, Сотволдиев Абдурасул Нишонович тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчига:
- ўн кунлик муддат ичида қарздор банкрот деб топилганлиги ва тугатишга
доир иш юритишни бошланганлиги тўғрисида расмий нашрда эълон қилиш
(“Биржа” ёки “Солиқ инфо” газеталари) ва чоп этилганлиги тўғрисида далилни
судга тақдим этиш;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24
августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик,
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини
аниқлаш қоидаларида кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд
эмаслигига баҳо бериш ҳамда бу бўйича хулосани кредиторлар йиғилиши ва
судга белгиланган тартибда тақдим қилиш (муддат 1 ой);
- “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни талаблари асосида тугатишга доир ишларни олиб бориш.
- оралиқ хисоботларни судга тақдим қилиб бориш ҳамда тугатиш
ишларини қонунчиликда белгиланган муддатларда якунлаш чораларини кўриш
юклатилсин.
«***********» маъсулияти чекланган жамияти бошқарув органи тугатиш
бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг
бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, мухрлари ва штамплари
(мухрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа
қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлайди.
Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда, қарздорнинг
бошқарув органлари, қарздор юридик шахснинг рахбари қонунчиликка мувофиқ
жавобгар бўлиши тўғрисида огохлантирилсин.
«***********» маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика
бюджети ҳамда Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига
1 236 000 сўм давлат божи ва кредитор *********** ҳисобига 41 200 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд
орқали Фарғона вилоят судига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти
келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев