Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2501/343 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья JURAYEV IBROXIM XOLMAMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк Ответчик / Подсудимый
Source ID 46d16208-7b1f-44af-b52a-a01bc318a5e4 Claim ID PDF Hash 796aaa812c6d42e7... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 324-моддаси нинг 324 law
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
ИПК 154-моддаси ИПК 154 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
Бу холатда ИПКнинг 107-моддаси Бу холатда ИПК 107 law
онуннинг 18-моддаси онуннинг 18 law
онун нормасида ИПКнинг 107-моддаси онун нормасида ИПК 107 law
ИПКнинг 3247-моддаси ИПКнинг 3247 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1706-2501/343-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – И.Жўраев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – У.Холиков Тафтиш инстанцияси судида маърузачи судья – О.Садиков АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Андижон шаҳри 2025 йил 18 декабрь Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья О.Садиков раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Т.Атабаев ва Ш.Абдухаликовдан иборат таркибда, Б.Раимжановнинг котиблигида, даъвогар вакили М.Валиев, З.Абдувалиев (2025 йил 22 январ ва 2025 йил 5 февралдаги ишончномалар асосида), “Алёртекс” МЧЖ вакили адвокат М.Мирмаксудов (2025 йил 6 март кунги 4-сонли ишончнома ва ордер асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – “Агробанк” АТБ манфаатида жавобгар – “Алёртекс” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар – “Ишонч замин кластер” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан солидар тартибда 31 428 451 424 сўм муддати ўтган кредитнинг асосий қисми, 2 108 236 000 сўм ҳисобланган кредит фоизи, 1 431 543 000 сўм пеня ундириш, ундирувни “Нил гранит” масъулияти чекланган жамиятига қарашли гаров мулкларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2025 йил 28 октябрдаги қарори устидан «Агробанк» АТБ томонидан берилган тафтиш тартибидаги шикояти асосида ишни, Андижон вилоят суди биносида, видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “палата” деб юритилади) “Агробанк” АТБ (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Алёртекс” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ва “Ишонч замин кластер” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “қўшимча жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан солидар тартибда 31 428 451 424 сўм муддати ўтган кредитнинг асосий қисми, 2 108 236 000 сўм ҳисобланган кредит фоизи, 1 431 543 000 сўм пеня ундириш, ундирувни “Нил гранит” масъулияти чекланган жамиятига қарашли гаров мулкларига қаратишни сўраган. 2 Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 5 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар ва қўшимча жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига солидар тартибда 31 428 481 424 сўм муддати ўтган кредитнинг асосий қисми, 2 108 236 000 сўм кредит фоизи, 214 731 450 сўм пеня, 37500 сўм почта харажати ундирилган ҳамда ундирув гаровдаги мулкларга қаратилган. Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2025 йил 28 октябрдаги қарори билан жавобгарнинг апелляция шикояти қаноатлантирилган ҳамда биринчи инстанция судининг 2025 йил 5 сентябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги қарор қабул қилинган, даъво кўрмасдан қолдирилган. “Агробанк” АТБ ҳисобидан Республика бюджетига ишни биринчи инстанциясида кўриш билан боғлиқ 699 365 208,48 сўм ва ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ 349 682 604,24 сўм жами 1 049 047 812,72 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига биринчи инстанция учун 93 750 сўм ва апелляция инстанцияси учун 103 000 сўм жами 196 750 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилган. Биринчи инстанция учун олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажати “Агробанк” АТБ зиммасида қолдирилган. Иш бўйича қабул қилинган апелляция инстанцияси суди қарорининг давлат божини ундириш қисмидан норози бўлиб, даъвогар томонидан тафтиш тартибида шикоят берилиб, унда апелляция инстанция суди томонидан қабул қилинган қарорнинг даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига 1 049 047 812 сўм давлат божини ундириш қисмини бекор қилиш сўралган. Даъвогар тафтиш шикоятида апелляция инстанция суди даъвони кўрмасдан қолдириб тўғри қарорга келган бўлсада, давлат божини даъвогар зиммасига юклаб нотўғри қарор қабул қилганлиги, даъво аризаси судга даъвогар томонидан топширилган вақтда жавобгарларга нисбатан “Тўловга қобилятсизлик тўғрисида” иш қўзғатилмаганлиги, кредит қарздорликлари ҳам мавжуд бўлганлиги, шу сабабли даъвогар қарздорликни ундириш юзасидан суд бошқарувчисига эмас, балки судга мурожаат этганлиги, мазкур холатда даъво аризани судга киритишда банкнинг айби йўқлиги, қабул қилинган қарор амалдаги кодекс ва пленум қарорлари талабларига мутаносиб эмаслиги, давлат божини ушбу қонунчилик талабларидан четда қолдирган ҳолда тақсимот қилганлиги ҳақида важлар келтирган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари тафтиш шикоятини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, апелляция инстанцияси суди қарорининг даъвогар ҳисобидан бюджетга 1 049 047 812 сўм давлат божи ундириш ҳақидаги қисмини бекор қилишни сўради. Жавобгар вакиллари шикоятга эътироз билдириб, апелляция судлов ҳайъати тўғри тўхтамга келганлигини, чунки, амалдаги кодекс ва пленум қарорлари талабига кўра, жавобгарга нисбатан тўловга қобилятсизлик тўғрисида иш қўзғатилганда, даъво кўрмасдан қолдирилиши белгиланлигини, бу холатда давлат божи даъвогар зиммаси юклатилиши лозимлигини билдириб, шикоятни рад қилишни, суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. “Ишонч замин кластер” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “Нил 3 гранит” масъулияти чекланган жамияти вакиллари белгиланган тартибда ҳабардор этилган бўлсаларда, суд мажлисида қатнашмадилар. Судлов ҳайъати мазкур холатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 324-моддасига асосан, ишни қўшимча жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати тарафларнинг тушунтиришларни тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорини ўзгаришсиз, тафтиш шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 14 январда 3-сонли кредит шартномаси тузилган ва унга кўра банк томонидан жамиятга 4 ой муддатга йиллик 22,9 фоиз устама тўлаш шарти билан айланма маблағни тўлдириш (2021 йил пахта якуний ҳисоб-китоби) учун 55 000 000 000 сўм миқдорда кредит маблағи ажратилган. Мазкур кредит шартномасига 2022 йил 10 май куни ва 2023 йил 20 февраль куни кредит шартномасига қўшимча битимлар тузилиб, кредитни қайтариш муддати 2024 йил 18 декабрь қилиб белгиланган. Кредит таъминоти сифатида 2022 йил 19 январь куни нотариал идораси томонидан 202201692001124-сонли реестр билан қайд этилган гаров шартномаси ва 2023 йил 20 февраль кунги гаров шартномасига ўзгартириш киритиш ҳақидаги қўшимча келишувга асосан “Нил гранит” масъулияти чекланган жамияти тегишли мол-мулклар гаровга қўйилган. Бундан ташқари, 2023 йил 20 февраль кунги уч томонлама тузилган 4-сонли кафиллик шартномасига асосан қўшимча жавобгарнинг 3 000 000 000 сўмга кафиллиги олинган. Жавобгар томонидан кредит шартномаси шартлари бажармасдан муддати ўтган кредитнинг асосий қисмидан 31 428 481 424 сўм, кредит фоизидан 2 108 236 000 сўм қарздорлик вужудга келган. Юқоридаги асосга кўра палата даъвогар манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ва қўшимча жавобгар ҳисобидан солидар тартибда кредит қарздорлигини ундиришни, ундирувни гаров мулкларига қаратишни сўраган. Биринчи инстанция суди даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида барвачт хулосага келган бўлсада, Апелляция инстанция суди биринчи инстанция судининг 2025 йил 5 сентябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилиб, даъвони кўрмасдан қолдириш ва манфаати кўзланган даъвогар - “Агробанк” АТБ ҳисобидан Республика бюджетига ишни биринчи инстанциясида кўриш билан боғлиқ 699 365 208,48 сўм (34 968 260 424*2%), ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ 349 682 604,24 сўм (699 365 208,48/2), жами 1 049 047 812,72 сўм (34 968 260 424+349 682 604,24) давлат божини ундириш ҳақида янги қарор қабул қилиб, тўғри тўхтамга келган. Чунки, ИПКнинг 107-моддаси 9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра тўловга қобилиятсизлик 4 тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 июль кунги ажрими билан ҳақдор “Нил гранит” масъулияти чекланган жамиятининг қарздор “Алёртекс” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги аризаси иш юритувга қабул қилиниб, жавобгарга нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий этилган ҳамда муваққат бошқарувчиси этиб 3тоифали суд бошқарувчиси Ш.Давлатов тайинланган. Кафил жавобгар “Ишонч замин кластер” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан ҳам Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 11 июлдаги ажримга асосан тўловга қобилятсизлик тўғрисида иш қўзғатилиб, кузатув жорий қилинган ва муваққат бошқарувчи тайинланган. Яна бир қўшимча жавобгар, гаров мулки эгаси “Нил гранит” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилятсизлик тўғрисида иш қўзғатилмаган бўлсада, гаров шартномасида жамият кредит ва уни фоизидан бўлган қарздорликларни тўламаганда, ундирувни гаров мулкига қаратиш орқали тўлаб бериш мажбуриятини олган. Гарчи, палатанинг даъвогар манфаатида жавобгар ва қўшимча жавобгарлар ҳисобидан солидан тартибда муддати ўтган кредитнинг асосий қисмидан 31 428 481 424 сўм, кредит фоизидан 2 108 236 000 сўм қарздорликлик ва 1 431 543 000 сўм ҳисобланган пеняни ундириш ва ундирувни гаровдаги мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси яъни 2025 йил 11 июнда, яъни жавобгар ва қўшимча жавобгарларни тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги аризалар иш юритувга қабул қилинмасдан олдин судга тақдим этилган бўлса-да, даъво аризаси юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилинган вақт, яъни 2025 йил 5 сентябрда жавобгар ва кафиллик тақдим этган қўшимча жавобгарларга нисбатан “Тўловга қобилятсизлик тўғрисида”ги иш мавжуд бўлган, кузатув жорий этилиб, муваққат бошқарувчиси тайинланган холатда бўлган. Бу холатда биринчи инстанция суди даъво аризасини кўрмасдан қолдириши лозим эди. Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 23 июндаги 13-сонли “Иқтисодий судлар томонидан “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг (бундан буён матнда “Пленум қарори” деб юритилади) 11-бандида, агар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилгандан кейин қарздордан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза берилгунга қадар вужудга келган қарзни ундириш ҳақида кредиторнинг даъво аризаси (суд буйруғи бериш ҳақидаги ариза) судга келиб тушса, ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан даъво аризаси (ариза)ни иш юритишга қабул қилиш рад этилиши, агар кўрсатилган ҳолатлар даъво аризаси иш юритишга қабул қилингандан кейин аниқланса, ИПК 107-моддасининг 9-бандига асосан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши, ушбу қоида қарздорликни ундириш тўғрисида биринчи инстанция судида ишни кўриш жараёнида жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза судга берилган ва у суд томонидан иш юритишга қабул қилинган ҳолатга ҳам қўлланилиши юзасидан раҳбарий тушунтириш берилган. 5 Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг даъво аризаси судга даъвогар томонидан топширилган вақтда жавобгарларга нисбатан “Тўловга қобилятсизлик тўғрисида” иш қўзғатилмаганлиги, кредит қарздорликлари ҳам мавжуд бўлганлиги, шу сабабли даъвогар қарздорликни ундириш юзасидан суд бошқарувчисига эмас, балки судга мурожаат этганлиги, мазкур холатда даъво аризани судга киритишда банкнинг айби йўқлиги, қабул қилинган қарор амалдаги кодекс ва пленум қарорлари талабларига мутаносиб эмаслиги, давлат божини ушбу қонунчилик талабларидан зид равишда тақсимот қилганлиги ҳақидаги важлари билан келишмайди. Чунки, Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 июль кунги ҳамда 2025 йил 11 июль кунги ажрими билан жавобгар ва кафил жавобгарларни тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги ариза иш юритувга қабул қилиниб, уларга нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий этилган. Бу холатда ИПКнинг 107-моддаси 9-бандига асосан, даъво кўрмасдан қолдирилиши, даъво кўрмасдан қолдирилганда давлат божи манфаати кўзланган даъвогар ҳисобидан ундирилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 36-сонли “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 17-банди, тўртинчи қисмига кўра, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатида киритган даъво аризалари (аризалар) кўрмасдан қолдирилганда ёки иш юритиш тугатилганда давлат божи манфаати кўзланиб даъво киритилган даъвогарлардан ундирилади, бунда «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддасига кўра, даъво кўрмасдан қолдирилган ёки иш юритиш тугатилган ҳоллар мустасно. Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 18моддаси, биринчи қисмининг 6,7,8,9-бандларига кўра, агар ариза муомалага лаёқатсиз шахс томонидан берилган бўлса, суднинг ёки ҳакамлик судининг иш юритувида айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, агар тарафлар ўртасида низони ҳал қилиш учун ҳакамлик судига топшириш тўғрисида ҳакамлик битими тузилган бўлса, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда тўланган давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши кераклиги ёки ундирилмаслиги назарда тутилган бўлиб, мазкур қонун нормасида ИПКнинг 107-моддаси 9-бандига асосан даъво кўрмасдан қолдирилганда давлат божи ундирилмаслиги ёки тўланган бўлса қайтариш лозимлиги назарда тутилмаган. Апелляция судлов ҳайъати ушбу ҳолатларга аниқлик киритиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ушбу холатларни моддий ҳуқуқ нормалари билан асослаб, янги қарор қабул қилиб, даъвони кўрмасдан қолдириш ҳамда давлат божини даъвогар ҳисобидан бюджетга ундириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Юқоридагиларга асосан, тафтиш судлов ҳайъати даъвогар томонидан келтирилган важлар билан келишмайди ҳамда апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган ва процессуал қонун талабларига риоя қилинган, суд харажатлари тўғри тақсимланган деб 6 ҳисолаблаб, суд қарорини бекор қилиш ёки ўзгартиришга асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. ИПКнинг 3247-моддаси биринчи қисми 1-бандига биноан, тафтиш инстанция суди тафтиш шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПКнинг 118-моддаси биринчи ва тўққизинчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати даъвогарнинг тафтиш шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанция суди қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, тафтиш шикояти учун тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасига юклашни, “Агробанк” АТБ томонидан тафтиш шикояти апелляция қарорининг фақатгина давлат божини ундириш қисмидан норози бўлиб берилганлигини инобатга олиб, тафтиш инстанцияси учун давлат божини ундирмасликни, иш видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги сабабли, даъвогар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм видеконференцалоқа харажатларини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 308, 324, 3244, 3246, 3247, 3249 - моддаларини қўллаб, тафтиш судлов ҳайъати ҚАРОР Қ И Л А Д И: «Агробанк» АТБнинг тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 28 октябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. «Агробанк» АТБ томонидан тафтиш инстанцияси учун тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. «Агробанк» АТБ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин. Қарордан норози тараф ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида бевосита Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик қилувчи О.Садиков ҳайъат аъзолари Т.Атабаев Ш.Абдухаликов