← Назад
Решение #2832242 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1503-2501/6827-сонли иш
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ўзбекистон тумани
2025 йил 18 декабрь
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди, судья И.С.Турсунов раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Умаровнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар "----------" масъулияти чекланган жамияти ҚК, жавобгар "-----------" масъулияти
чекланган жамиятидан 18864000 сўм асосий қарз, 1509120 сўм пеня ва суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни,
тарафлар иштирокисиз, суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъво аризадан кўринишича, "-----------" масъулияти чекланган жамияти
ҚК, (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) ва "-----------" масъулияти
чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2025
йил 9 июнь кунида 33-сонли шртнома тузилган бўлиб, ушбу шартномага кўра,
жавобгар гипс тош уни маҳсулотини етказиб бериш мажбуриятини, даъвогар
етказиб берилган маҳсулот учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини
олган.
Шартномаларга асосан, даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулотлар учун
олдиндан
тўловлар амалга оширилган бўлсада, жавобгар томонидан
маҳсулотлар тўлиқ етказиб берилмаган.
Шу сабабли, даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
18864000 сўм асосий қарз, 1509120 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни
сўраган.
Даъвогар судга илитимоснома киритиб, унда жавобгар асосий
қарздорликни тўлиқ тўлаганлигини, ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнларда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, ишни
кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар
иқтисодий суднинг мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакили суд мажлисига келмаганлиги боис,
суд низони жавобгарни йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деб топади.
Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли эканлиги, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали
ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК
деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари маҳсулот етказиб бериш
шартномаларидан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасида, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ,
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд
сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида
фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш
бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда
фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса, товарларни қабул қилиш ва
уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2025 йил 9 июнь кунида
электрон тартибда 33-сонли шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартномага кўра,
жавобгар гипм тош уни маҳсулоти етказиб бериш мажбуриятини, даъвогар
етказиб берилган маҳсулот учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини
олган.
Даъвогар томонидан мазкур шартнома бўйича жавобгарга 92000000 сўм
пул маблағларини ўтказиб берган.
Жавобгар даъвогарга электрон ҳисоб фактураларга асосан жами 73136000
сўм маҳсулотлар етказиб берган бўлсада, қолган 18864000 сўм маҳсулотларни
ўз вақтида етказиб бермаган. Натижада, қарздорлик суммаси 18864000 сўмни
ташкил қилган.
Ушбу қарздорлик ишдаги ҳужжатлар ҳамда даъвогар ва жавобгар ўртасида
тузилган шартнома ва электрон тартибда тузилган ҳисоб фактура, маҳсулот
олиш ҳақидаги ишончнома билан ўз исботини топади.
Демак
даъвогарнинг асосий қарз ундириш даъво талаби асосли
ҳисобланади.
Бундан ташқари, даъвода пеня ҳисоб китобини келтирилиб, жавобгардан
1509120 сўм пеня ундириш сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.1 бандига кўра, Сотувчи
маҳсулотни тўлиқ етказиб бермаганлиги учунҳар бир кун учун маҳсулот
баҳосиннг 0.1 фоиз пеня тўлаши, аммо етказиб берилмаган маҳсулот баҳосининг
30 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди деб белгиланган.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Бу ҳолатда, суд даъво талабининг пеня ундириш қисмини ҳам асосли деб
ҳисоблайди.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
15.06.2007 йилдаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг
4-бандида “ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини
инобатга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли” деб тушунтириш
берилган.
Суд жавобгарнинг мажбуриятни бажариш даражасини ҳамда кредиторнинг
манфаатларини
инобатга
олиб,
талаб
қилинган
пеня
миқдорини
500 000 сўмга қадар камайтиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга
мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка
суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши лозим.
Мазкур ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд харажатлари жавобгар
зиммасига юклатилиши лозим бўлади.
Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантирилиши, жавобгардан даъвогар фойдасига 18864000 сўм асосий қарз
500000 сўм пеня, 206000 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажати
ундиришини, даъвони қолган қисмини рад этишни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 179, 180, 186, 259моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "-----------" масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар "----------" масъулияти чекланган жамияти ҚК фойдасига 18864000 сўм асосий қарз
500000 сўм пеня, 206000 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажати почта
харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақа берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали (2026
йил 1 январдан кейин Фарғона туманлараро иқтисодий суди орқали) Фарғона
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи:
И.С.Турсунов