← Назад
Решение #2832245 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 157 | — | law | |
| онуннинг | 75 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 16 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 47 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2501/11543-сон иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўқон шаҳри
2025 йил 18 декабрь
Қўқон туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Амановнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖнинг жавобгар «Жавобгар номи», «Қўшимча
жавобгар номи»га нисбатан 18 555 275 199 сўмни Жисмоний ва юридик
шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича
ҳудудий мақсадли жамғарма ҳисобидан қоплаб бериш мажбуриятини
«Қўшимча жавобгар номи», «Жавобгар номи» зиммасига юклаш тўғрисидаги
ишни Қўқон шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Абдурахимовнинг
қатнашувида, даъвогар раҳбари Х.Умаров (паспорт асосида), унинг вакили
Л.Турғунов (ишончнома асосида), жавобгар вакили У.Махмудов (ишончнома
асосида), Фарғона вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг вакили
М.Қурбонов (ишончнома асосида) ҳамда “GL
L
L S ” МЧЖдан
мутахассис И.Якубов (паспорт асосида), Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш Агентлиги Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасидан
мутахассис З.Қирғизов (ишончнома асосида), Давлат кадастлари палатаси
Фарғона вилояти бошқармасидан мутахассис Ш.Сатторов (ишончнома
асосида)ларнинг иштирокида, суд биносида, видеоконференцалоқа режими
орқали ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Жавобгар номи» ва
«Қўшимча жавобгар номи» (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га
нисбатан 18 555 275 199 сўмни Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган
мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғарма
ҳисобидан қоплаб бериш мажбуриятини юклашни сўраган.
Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида Фарғона вилоят Ғазначилик хизмати
бошқармаси ва Фарғона вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси,
“F YZ IN K
L I IQ” МЧЖлар жалб этилган.
Суднинг ажримига асосан ишга Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш Агентлиги Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси
ҳамда Давлат кадастлари палатаси Фарғона вилояти бошқармасидан
мутахассислар жалб этилган.
Даъвогар судга даъвонинг предметини ўзгартириш ҳақида ариза тақдим
этиб, 18 555 275 199 сўмни Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган
мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғарма
ҳисобидан ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринда - ИПК деб юритилади) нинг 157-моддасига кўра, даъвогар ишни
биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни
бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг
асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини
кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли.
Шу асосда, суд даъвогарнинг даъвони предметини ўзгартиришни қабул
қилишни лозим топган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қувватлаб, “ДАЪВОГАР
НОМИ” МЧЖга тегишли Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Арзиктепа МФЙ,
Истиқлол кўчаси 79 б-уйда жойлашган автомобилларга сиқилган газ қуйиш
шохобчаси тасдиқланган аҳоли пунктлари бош режаларининг объектларни
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуришга
оид қисмини бажариш учун олиб қўйилганлигини, газ қуйиш шаҳобчасининг
ер майдони ва бино иншоотларининг бозор қиймати “GL
L
L S ”
МЧЖ томонидан 18 555 275 199 сўмга бозор баҳоси баҳоланганлигини ва
мазкур баҳолаш ҳисоботларининг илмий асосланганлиги бўйича экспертиза
ўтказилганлигини, бироқ жавобгарлар томонидан компенсация пуллари
асоссиз равишда тўланмай келинаётганлигини билдириб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъвога нисбатан ўз эътироз билдириб,
даъвогар “ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖга тегишли Фарғона вилояти, Қўқон
шаҳри, Арзиктепа МФЙ, Истиқлол кўчаси 79 б-уйда жойлашган
автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчасининг ер майдони ноқонуний
равишда “Қўқон-ёғмой” АЖнинг тасарруфидан “S ft
t n” МЧЖга,
кейинчалик даъвогар тасарруфига ўтиб қолганлигини, автомобилларга
сиқилган газ қуйиш шохобчасининг ер майдони аслида давлатнинг ер
майдони бўлганлигини, Қўқон шаҳар ҳокимининг бундай қарор қабул
қилишга ваколати йўқлигини, шунга кўра Фарғона вилоят ҳокимининг 2025
йил 4 декабрь кунги 608-11-0-Q/25-сонли қарори билан Қўқон шаҳар
ҳокимининг 2020 йил 28 мартдаги “Қўқон шаҳар, Мовароуннахр кўчаси
ҳудудида жойлашган “S ft
t n” МЧЖга тегишли бино-иншоотларни бузиб
ўрнига автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчаси бино-иншоотлари
қуришга рухсат бериш ҳақида”ги 117-сонли қарори бекор қилинганлигини,
11.12.2025 йилдаги Фарғона вилояти кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни
давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида юзага келадиган низоларни судга қадар
ҳал қилиш комиссиясининг №НК15-0129-сонли йиғилиш баёни билан
“ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖга тегишли 15:16:41:02:01:0514-сонли кадастр
рақами остидаги 1730405Y-24002415-сонли давлат рўйхатидан ўтказилган
кўчирмалар бекор қилинганлигини ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат
рўйхатидан ўтказиш бекор қилинганлигини, бироқ жавобгар томонидан
“GL
L
L S ” МЧЖ томонидан баҳолаш ҳисоботида даъвогарнинг
бино-иншоотларининг қиймати 2 145 490 720 сўмга бозор баҳоси
баҳоланганлигини боис, ушбу суммани тўлашга эътирози йўқлигини
билдириб, суддан даъвони рад қилишни сўради.
Суд мажлисида Фарғона вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси
Фарғона вилояти кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан
ўтказиш вақтида юзага келадиган низоларни судга қадар ҳал қилиш
комиссиясининг №НК15-0129-сонли йиғилиш баёни билан “ДАЪВОГАР
НОМИ” МЧЖга тегишли 15:16:41:02:01:0514-сонли кадастр рақами
остидаги 1730405Y-24002415-сонли давлат рўйхатидан ўтказилган
кўчирмалар бекор қилинганлигини ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат
рўйхатидан ўтказиш бекор қилинганлигини, шунга кўра ернинг бозор
баҳосини ундириб бўлмаслигини баён этиб, суддан қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Фарғона вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси ва “F YZ IN K
L I IQ” МЧЖлар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор
қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади.
Шунга кўра суд ишни уларнинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим деб топди.
Қўқон шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси суд мажлисида даъвони
қисман қаноатлантиришни, яъни даъвонинг бино-иншоотларига компенсация
тўлаш масаласини қаноатлантиришни, даъвонинг ернинг қийматини
ундиришга асос бўлган ҳужжатлар бекор қилинганлиги боис
қаноатлантиришдан рад этиш лозимлиги юзасидан фикр билдирди.
Суд мажлисида мутахассис З.Қирғизов низодаги ер майдони ва бино
иншоотлар “Қўқон ёғ мой” АЖнинг бошқарув кенгашининг умумий
йиғилиш қарори билан “S ft
t n” МЧЖга мол-мулк кўринишида улуш
тарзида киритилганлигини, унинг қиймати баҳолатилганлигини, улуши 10.49
фоизни ташкил этишини, лекин мазкур улушлар билан киришда
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
тўғрисида”ги
Қонуннинг
75-моддаси
талаблари
қўпол
равишда
бузилганлигини, яъни жамият кузатув кенгашининг ваколатига киритилган
масалалар ҳал этиш учун жамиятнинг ижроия органига ўтказилиши мумкин
эмаслигини баён этди.
Суд мажлисида мутахассис Ш.Сатторов Фарғона вилоят Иқтисодиёт ва
молия бошқармаси Фарғона вилояти кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни
давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида юзага келадиган низоларни судга қадар
ҳал қилиш комиссиясининг №НК15-0129-сонли йиғилиш баёни билан
“ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖга тегишли 15:16:41:02:01:0514-сонли кадастр
рақами остидаги 1730405Y-24002415-сонли давлат рўйхатидан ўтказилган
кўчирмалар бекор қилинганлигини ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат
рўйхатидан ўтказиш бекор қилинганлигини баён этди.
Суд мажлисида мутахассис И.Якубов баҳолаш ҳисоботи икки хил
усулда, яъни харажат ва қиёслаш ёндашуви усулида ишлаб чиқилганлигини,
харажат ёндашувида 14 011 456 913 сўм, қиёслаш ёндашувида 22 089 356 088
сўм ҳисобланганлигини, бинонинг баҳоси шунда 6 695 495 194, 92 сўмни
ташкил этишини баён этди.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини ва
прокурорнинг фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд далилларга баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим
топади:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖга
тегишли Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Арзиктепа МФЙ, Истиқлол кўчаси
79 б-уйда жойлашган автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчаси
(умумий майдони 8 607.00 кв.м дан иборат)нинг кадастр рақами
15:16:41:02:01:0514, унга ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат 2024 йилнинг 14
октябрь кунги олди-сотди шартномаси асос бўлиб, 2024 йилнинг 22 октябрь
куни кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан
ўтказилганлиги тўғрисида Давлат реестридан кўчирма берилган ҳамда Қўқон
шаҳар давлат кадастри бўлими томонидан бу мулкка нисбатан Q QS20766499-сонли кадастр ҳужжатлари паспорти тайёрланган.
Даъвогарга тегишли Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Арзиктепа МФЙ,
Истиқлол кўчаси 79 б-уйда жойлашган автомобилларга сиқилган газ қуйиш
шохобчасининг ер участкаси жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган
бўлсада, бироқ компенсация пулларини қоплаб бериш бўйича «Жавобгар
номи» ва мулкдор ўртасидаги нотариал тасдиқланган келишув шартномаси
тузилмаган.
Шунга кўра даъвогар томонидан судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, компенсация маблағларини қоплаб беришни сўраган.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 16-моддасининг
иккинчи қисмига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва
бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг
Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта
қонун ёки бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва
нормаларига зид бўлиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 47-моддасининг иккинчи
қисмига мувофиқ, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уйжойидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Уй-жойидан маҳрум этилган
мулкдорга уй жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда
назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда
қопланиши таъминланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
26 декабрдаги 1047-сон қарорининг иловаси билан “Жисмоний ва юридик
шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича
республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш
ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён
матнда Низом деб юритилади) тасдиқланган.
Низомнинг 2- бандига асосан ҳудудий даражада - Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар
ҳокимликлари (кейинги ўринларда - маҳаллий ҳокимликлар) ҳузуридаги
Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация
қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармалар (кейинги ўринларда - ҳудудий
компенсация жамғармалари) ташкил этилган.
Низомнинг 9-бандига асосан Ҳудудий компенсация жамғармалари
маблағларидан қуйидагилар учун фойдаланилади:
а) ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати
билан етказилган зарарларни қоплаш;
б) жисмоний ва юридик шахсларга етказилган қуйидаги зарарларни
(кейинги ўринларда — мулкий ва маънавий зарар) қоплаш:
кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига
ноқонуний ёки ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларнинг киритилиши
натижасида уларга ишониб ҳаракат қилган жисмоний ва юридик шахсларга
етказилган зарарлар;
давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари ва хизматчиларининг
қонунга хилоф деб топилган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)
натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган ва суднинг қонуний
кучга кирган қарори билан аниқланган зарарлар;
терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, суриштирув,
дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суднинг қонунга хилоф деб
топилган ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган зарар ва
маънавий зиёнлар;
турар жой инсофли эгалловчидан қонунчиликда белгиланган тартибда
талаб қилиб олинишига йўл қўйилмаслиги натижасида мулкдорга етказилган
зарар.
Мазкур Низомнинг 11-бандига асосан ҳудудий компенсация
жамғармаларининг
маблағларидан
тегишлича
Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар,
шунингдек туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг ташаббусига кўра
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, тегишли халқ депутатлари
вилоят ёки Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан ер участкаларини ёки
уларнинг қисмларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб
қўйиш тўғрисида қарорлар қабул қилинганлиги муносабати билан
зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қоплаш учун
фойдаланилади.
Низомнинг 15-бандига асосан Республика компенсация жамғармаси ва
ҳудудий компенсация жамғармаларининг ишчи органлари уларнинг ижро
этувчи органи ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги республика
компенсация
жамғармаси
кузатув
кенгашининг,
Қорақалпоғистон
Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент
шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари эса ҳудудий компенсация
жамғармалари кузатув кенгашларининг ишчи органи ҳисобланади.
Даъвогарнинг Фарғона вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси Қўқон
шаҳар иқтисодиёт ва молия бўлимига қилган мурожаатларига асосан
22.09.2025 йилда 03/01-37-/43-сонли алоқа хати билан даъвогарга тегишли
ҳудуд ҳақиқатдан ҳам жамоат эҳтиёжлари учун олинганлигини, унга тегишли
бино ва иншоотлар тегишли тартибда баҳолатилганлигини «Жавобгар
номи»га МЧЖ билан нотариал тартибда битим тузиш ва тузилган битимда
кўрсатилган маблағларни жамғармадан ажратиш бўйича «Қўшимча жавобгар
номи»га сўров хати юбориш юзасидан 2025 йил 22 сентябрь куни «Жавобгар
номи»га 03/01-38/21-сонли хат юборилганлиги маълум қилинган.
Даъвогарга тегишли Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Арзиктепа МФЙ,
Истиқлол кўчаси 79 б-уйда жойлашган автомобилларга сиқилган газ қуйиш
шохобчасининг бозор баҳоси “GL
L
L S ” МЧЖ томонидан
18 555 275 199 сўмга баҳоланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза
марказининг Фарғона вилоят бўлими 2025 йилнинг 14 май куни берилган
29/34/(569)16.1М/888.29/34(569)16.3М/889-сонли
фикрига
“GL
L
L S ” МЧЖ томонидан 2025 йилнинг 4 май куни тузилган 709-сонли
баҳолаш ҳисоботи илмий асосланганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, “Континент имкон баҳо” МЧЖнинг 01.08.2025 йилдаги
818-сонли хулосасига кўра “GL
L
L S ” МЧЖ томонидан 2025
йилнинг 4 май куни тузилган 709-сонли баҳолаш ҳисоботидаги ҳисобкитоблар тўғри деб топилган.
Шунингдек, Фарғона вилоят ҳокимининг 2025 йил 4 декабрь кунги 60811-0-Q/25-сонли қарорининг 5-бандида ҳам Қўқон шаҳар ҳокимининг қарори
бекор қилиниши натижасида тадбиркорлик субъекти томонидан барпо
этилган бино-иншоотларга етказилган зарарлар қоплаб берилиши
белгиланган.
Юқоридаги суд даъво талабини муҳокама қилиб, даъвонинг биноиншоотларнинг бозор баҳосининг компенсация қиймати, яъни 6 695 495 194,
92 сўмни ундиришни, даъво талабининг ер участкасининг бозор баҳосининг
компенсациясини Фарғона вилояти кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат
рўйхатидан ўтказиш вақтида юзага келадиган низоларни судга қадар ҳал
қилиш комиссиясининг №НК15-0129-сонли йиғилиш баёни билан
“ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖга тегишли 15:16:41:02:01:0514-сонли кадастр
рақами остидаги 1730405Y-24002415-сонли давлат рўйхатидан ўтказилган
кўчирмалар бекор қилинганлиги ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат
рўйхатидан ўтказиш бекор қилинганлиги боис кўрмасдан қолдиришни лозим
деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда юкланиши белгиланган.
Фарғона вилоят ҳокимининг 2025 йил 4 декабрь кунги 608-11-0-Q/25сонли қарори билан Қўқон шаҳар ҳокимининг 2020 йил 28 мартдаги 117сонли қарори бекор қилинганлигини, Қўқон шаҳар ҳокимининг мазкур
қарори билан Қўқон шаҳар, Мовароуннахр кўчаси ҳудудида жойлашган “S ft
t n” МЧЖга тегишли бино-иншоотларни бузиб ўрнига автомобилларга
сиқилган газ қуйиш шохобчаси бино-иншоотлари қуришга рухсат
берилганлигини, мазкур қарор кейинчалик давогар ва “S ft
t n” МЧЖ
ўртасида олди-сотди шартномаси тузилишига ҳам асос бўлганлигини
инобатга олиб, «Жавобгар номи» ҳисобидан республика бюджетига 366 985
504 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 4 120 000 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта харажати, Олий суднинг депозитига 103 000 сўм ВКА
харажати ундириш лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 176-179-моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖ фойдасига «Қўшимча жавобгар
номи» ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий
зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғарма
ҳисобидан 6 695 495 194, 92 сўм ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми кўрмасдан қолдирилсин.
«Жавобгар номи» ҳисобидан:
-“ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖ фойдасига 4 120 000 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта харажати;
-республика бюджетига 366 985 504 сўм давлат божи;
- Олий суднинг депозитига 103 000 сўм ВКА харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда
апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ф.Аманов