← Назад
Решение #2832249 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 468 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 477 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 333 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1705-2501/2929-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўрғонтепа тумани
2025 йил 18 декабрь
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаев раислигида,
судья ёрдамчиси Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар- “O zis l nd”
хусусий корхонасидан электр энергиясидан бўлган 74 512 642,31 сўм асосий қарз
ундириш тўғрисидаги даъво аризасини, даъвогар вакили- И.Солиев (ишончнома
асосида) иштирокида, жавобгар вакили- Қ.Абдуллаев (ишончнома ва паспорт
асосида)нинг қатнашувида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (матнда “даъвогар” деб
юритилади) Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, “O zis l nd” хусусий корхонаси (матнда “жавобгар” деб юритилади)дан электр
энергиясидан бўлган 74 512 642,31 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатувлар бериб, даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, 2024 йил декабрь ойида жавобгарга электр энергиясини ҳисобга
олиш дастгоҳи носоз холда ишлагани учун ортиқча қарздорлик истеъмол қайд
этганлигини, электр энергиясини ҳисобга олиш дастгоҳи носоз ҳолга келиб қолганини
метрология, қиёслов ҳулосаси хам тасдиқлаганлигини, ҳақиқатдан истеъмол ҳажми
9 439 200 сўмни ташкил этишни баён этиб, даъво аризани қисман қаноатлантириб
беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво талабини
қисман тан олиб, ҳақиқатдан ҳам қарзи мавжудлигини, даъвогар қарздорликни юқори
ҳисоблаганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, даъвогар ва жавобгар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига мувофиқ,
ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”
акциядорлик жамияти Хонобод шаҳар электр таъминоти корхонаси ва жавобгар
ўртасида 2023 йил 3 январда №240397-сонли юридик шахслар учун энергия таъминоти
шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар ва жавобгар ўртасида истеъмол қилинган
электр энергия учун 2025 йил 1 октябрь ҳолатига бир томонлама тасдиқланган
таққослаш далолатномасига асосан жавобгарни 74 512 642,31 сўм қарздорлиги юзага
келган.
Даъвогар қарздорликни бартараф этиш бўйича жавобгарга огохлантириш хати
юборган. Бироқ жавобгар огохлантириш хатини оқибатсиз қолдирган. Шу сабабли
даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан фойдаланилган электр
энергиядан бўлган 74 512 642,31 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 468-моддасига кўра (Энергия
таъминоти шартномаси) энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан
таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига)
энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига
риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг
созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 477-моддаси биринчи қисмига
мувофиқ (Энергия таъминоти шартномаси бўйича жавобгарлик) энергия таъминоти
шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган
ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг,
абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 333-моддасига кўра қарздор
айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беришлиги белгиланган.
Мазкур иқтисодий ишни суд муҳокамасида кўриш жараёнида жавобгар вакили
томонидан “Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат муассасаси Андижон
филиалининг 2025 йил 28 январдаги №IF/03-0031-сонли Қиёслаш баённомаси ва
“Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат муассасасининг 2025 йил
28 январдаги №144089-2025-сонли хабарномаси тақдим этилган.
Унга кўра, “Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат муассасаси
Андижон филиали томонидан жавобгар корхонага ўрнатилган 3 фазали электр энергия
ҳисоблагичи носозлиги ҳақида хулоса берилган.
Шунингдек, “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти
Хонобод шаҳар электр таъминоти корхонасининг 2025 йил 18 декабрдаги №40/190сонли маълумотида жавобгарнинг электр энергиясидан бўлган реал истеъмол қарзи
9 439 200 сўмни ташкил этишлиги баён этилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси,
биринчи ва учинчи бандларига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган
муддат доирасида очиб бериши лозим.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг асосий қарз ундириш талаби қисман асосли бўлиб,
иш ҳужжатига илова қилинган бир томонлама тасдиқланган солиштирма далолатнома,
ҳисобварақ-фактуралар, 2025 йил 28 январдаги №IF/03-0031-сонли Қиёслаш
баённомаси, 2025 йил 28 январдаги №144089-2025-сонли хабарнома, 2025 йил
18 декабрдаги №40/190-сонли маълумотнома ҳамда даъвогар ва жавобгар
вакилларининг кўрсатувлари билан ўз исботини топади ва даъво талабининг
9 439 200 сўм қисмини қаноатлантириш ва қолган қисмини рад этиш лозим бўлади.
Шунга кўра, суд, даъво талабининг 9 439 200 сўм қисмини қаноатлантиришни,
даъвонинг 65 073 442,31 сўм қисми даъвогар томонидан исботлаб берилмаганлиги
учун рад этишни лозим топади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини
ўрганиб чиқиб, даъво талаби қисман асосли эканлигини инобатга олиб, тарафлардан
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклашни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта
харажати, республика бюджетига даъвонинг асосли қисми бўйича ҳисобланган
188 784 сўм давлат божи, даъвонинг асоссиз қисми бўйича ҳисобланган 1 301 469 сўм
давлат божини даъвогардан республика бюджетига ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига
асосан суд харажатлари даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
даъвогар- “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг даъво
аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар- “O zis l nd” хусусий корхонаси ҳисобидан даъвогар- “Ҳудудий электр
тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 9 439 200 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Жавобгар- “O zis l nd” хусусий корхонаси ҳисобидан республика бюджетига
188 784 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар- “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ҳисобидан
республика бюджетига 1 301 469 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Қўрғонтепа
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция, қонуний кучга
киргач кассация шикояти(протести) берилиши мумкин.
Раислик этувчи судья
У.М.Бузурходжаев
4-1705-2501/2929-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Қўрғонтепа тумани
2025 йил 18 декабрь
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаев раислигида,
судья ёрдамчиси Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар- “O zis l nd”
хусусий корхонасидан электр энергиясидан бўлган 74 512 642,31 сўм асосий қарз
ундириш тўғрисидаги даъво аризасини, даъвогар вакили- И.Солиев (ишончнома
асосида) иштирокида, жавобгар вакили- Қ.Абдуллаев (ишончнома ва паспорт
асосида)нинг қатнашувида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
даъвогар- “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг даъво
аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар- “O zis l nd” хусусий корхонаси ҳисобидан даъвогар- “Ҳудудий электр
тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 9 439 200 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Жавобгар- “O zis l nd” хусусий корхонаси ҳисобидан республика бюджетига
188 784 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар- “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ҳисобидан
республика бюджетига 1 301 469 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Қўрғонтепа
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция, қонуний кучга
киргач кассация шикояти(протести) берилиши мумкин.
Раислик этувчи судья
У.М.Бузурходжаев