← Назад
Решение #2832252 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 65 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| аролик кодекси | 206 | — | code_article |
Текст решения
10 447 символов
****-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
***** тумани
2025 йил 18 декабрь
***** туманлараро иқтисодий судининг судьяси ***** раислигида,
судья ёрдамчиси ******нинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари
***** (2025 йил 26 ноябрдаги 1-457-сонли ишончнома) иштирокида, *****
туман прокурори ёрдамчиси ***** қатнашувида, даъвогар *****га нисбатан
жавобгар ***** туман ҳокимлиги биносида Ўзбекистон ХДП ***** тумани
кенгашига 112.46 кв.метр майдондан иборат, тўлиқ шарт-шароитларга эга
хизмат хоналари (ёки шунга тенг майдонда иборат алоҳида бино) ажратиш,
коммунал хизматлар билан тўлиқ таъминлаш ва партия ташкилоти номига
эгалик ҳуқуқи асосида алоҳида кадастр ҳужжатини расмийлаштириб
топширилиши ҳамда даъвогарга 4 120 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм
почта ҳаражати тўлаб берилиши мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво
аризасини ***** туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар ***** ***** (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
даъво аризасида жавобгар жавобгар ***** туман ҳокимлигига (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан жавобгар ***** туман ҳокимлиги
биносида Ўзбекистон ХДП ***** тумани кенгашига 112.46 кв.метр майдондан
иборат, тўлиқ шарт-шароитларга эга хизмат хоналари (ёки шунга тенг
майдонда иборат алоҳида бино) ажратиш, коммунал хизматлар билан тўлиқ
таъминлаш ва партия ташкилоти номига эгалик ҳуқуқи асосида алоҳида
кадастр ҳужжатини расмийлаштириб топширилиши мажбуриятини юклашни
сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Ўзбекистон
Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш
миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар
палатаси ***** вилояти бошқармаси, ***** вилоят Ғазначилик бошқармаси
вакиллари суд мажлисида иштирок этмади.
Иш ҳужжатларида улар суднинг суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақидаги
ажримини олганлигини тасдиқловчи гибрид почта маълумотномаси мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
1
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра “иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин”.
Шу сабабли, суд ишни жавобгар, ишга низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини
барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр
агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси ***** вилояти бошқармаси, *****
вилоят Ғазначилик бошқармаси вакиллари иштирокисиз кўришни лозим
топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришларида,
даъво аризасидаги важларни такрорлаб, туман ҳокими томонидан
112,46 кв.метр хизмат хоналари билан таъминлаш бўйича кафолат хати
берганлигини билдириб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
2025 йил 11 декабрдаги суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили
ўз тушунтиришида туман ҳокимлиги биноси бузилиб, қайта қурилганлигини,
низони келишув йўли билан ҳал этиш чорасини кўришини, туман ҳокимлиги
балансида мавжуд бўлган бино билан таъминлаш масаласини кўриб
чиқилишини ҳамда туман ҳокимияти биносиги кадастр ҳужжатлари
расмийлаштирилмаганлигини маълум қилди..
2025 йил 11 декабрдаги суд мажлисида иштирок этган Ўзбекистон
Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш
миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар
палатаси
*****
вилояти
бошқармаси
вакили
даъвогарнинг
кадастр ҳужжати мавжудлигини, туман ҳокимлиги биноси бузилиб,
қайта
қурилганлигини,
лекин
кадастр
ҳужжати
қилинмаганлигини/расмийлаштирилмаганлигини билдириб, кадастр ҳужжати
йўқ бинога даъвогарни киритиш мажбуриятини юклаш мумкин эмаслигини
билдирди.
Суд мажлисида иштирок этган ***** тумани прокурор ёрдамчиси туман
ҳокимияти биносини кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилмаганлигини,
бузилган аввалги бино ҳеч қандай келишувларсиз ёки жамоат эҳтиёжлари
учун олиб қўйилмаганлигини билдириб, даъво талабини рад этишни сўради.
Суд, ишда иштирок этган шахс вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга
кўра, даъво талабини рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига
кўра Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
2
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига
кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига
кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддаси биринчи
қисмида фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон
иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади.
Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун
шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини
ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш
эркинлигини кафолатлаши қайд этилган.
Иш ҳужжатларидан ва тарафлар тушунтиришларидан кўринишича,
***** туман ҳокимиятининг эскирган биноси ва унда жойлашган
112,46 кв.метрдан иборат мулк ҳуқуқи асосида Ўзбекистон ХДП ***** туман
кенгашига тегишли бўлган тегишли бўлган иккита хона ва битта мажлислар
зали 2021 йилда бўзиб ташланган.
Туман ҳокими томонидан 2021 йил 20 февралда янги қурилиши
режалаштирилган туман ҳокимлиги биносидан Ўзбекистон ХДП ***** туман
кенгашига тўлиқ шарт-шароитларга эга 112,46 кв.метр хизмат хоналари
ажратиш, коммунал хизматлар билан тўлиқ таъминлаш ва партия ташкилоти
номига алоҳида кадастр ҳужжатини расмийлаштириб бериш бўйича
01-03/142-сонли кафолат хати берилган.
Тарафлар вакиллари томонидан туман ҳокимининг 2021 йил
20 февралдаги 01-03/142-сонли кафолат хатининг ҳуқуқийлиги, ваколатининг
асослилиги бўйича далиллар суд томонидан бир неча бор сўралганига
қарамасдан тақдим этилмади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 206-моддасида “Давлат органининг мулкдорнинг молмулкини олиб қўйишга бевосита қаратилмаган қарори муносабати билан, шу
жумладан мулкдорга қарашли уй, бошқа иморатлар, иншоотлар ёки экинлар
жойлашган ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарори муносабати билан
мулк ҳуқуқининг бекор қилинишига қонунда белгиланган ҳоллар ва
тартибдагина йўл қўйилади, бунда мулкдорга олиб қўйилган мол-мулкка тенг
қимматли мол-мулк мулк ҳуқуқи асосида берилади ва унинг кўрган бошқа
зарарлари тўланади ёки мулк ҳуқуқи бекор қилиниши билан етказилган зарар
тўла ҳажмда тўланиши” белгиланган.
Бироқ, мазкур ҳолатда даъвогарга тегишли мулкни олиб қўйиш ёки мулк
ҳуқуқини бекор қилиш ҳолати содир бўлмаган, кадастр ҳужжати бекор
қилинмаган.
ИПК 72-моддасида “қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
3
тасдиқланиши мумкин эмас”лиги, 74-моддасида эса “суд далилларга ишнинг
барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда
ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи
бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим.
Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши
аниқланса, у ишончли деб тан олиниши” белгиланган.
Шунингдек, суд жараёнида ҳамда ишда иштирок этувчиларнинг
тасдиқлашича ***** туман ҳокимиятининг янги қўрилган биносига кадастр
ҳужжати расмийлаштирилиб, рўйхатдан ўтказилмаганлиги аниқланди.
Келтириб ўтилганларни ва ***** туман ҳокимиятининг янги қўрилган
биносига кадастр ҳужжати расмийлаштирилиб, рўйхатдан ўтказилмаганлиги,
даъвогарга тегишли мулкни олиб қўйиш ёки мулк ҳуқуқини бекор қилиш
ҳолати содир бўлмаганлиги, кадастр ҳужжати бекор қилинмаганлиги ҳамда
даъво талаби асоссиз эканлигини инобатга олиб, суд даъвогарнинг жавобгар
зиммасига ***** туман ҳокимлиги биносида Ўзбекистон ХДП ***** тумани
кенгашига 112.46 кв.метр майдондан иборат, тўлиқ шарт-шароитларга эга
хизмат хоналари (ёки шунга тенг майдонда иборат алоҳида бино) ажратиш,
коммунал хизматлар билан тўлиқ таъминлаш ва партия ташкилоти номига
эгалик ҳуқуқи асосида алоҳида кадастр ҳужжатини расмийлаштирилиб
топширилиши мажбуриятини юклаш талабини рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни, олдиндан
тўланган 4 120 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати ўзининг
зиммасида қолдиришни, Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 206-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 72, 118, 128, 170, 176-179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л д и:
даъвогарнинг даъво талаби рад этилсин.
Олдиндан тўланган 4 120 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта
харажати даъвогар ***** ***** зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар ***** ***** ҳисобидан Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига
103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат
ўтгач, қонуний кучга киради.
4
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу
суд орқали ***** вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) бериши ёки ушбу муддатда апелляция шикояти
(протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест)
бериши мумкин.
Судья
*****
5