Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2503/7288 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья QODIROV ALIBEK DAVRONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Y qub v B qul liqul vi h Ответчик / Подсудимый Q rshi Inv st xn
Source ID b5fa708c-2e3a-445b-9a43-094a3ff48a49 Claim ID PDF Hash ea085af0f50a7023... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 45-моддаси аролик кодекси 45 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
****-сонли иш Биринчиинстанциясудида ишникўргансудьяА.Муқумова Апелляция инстанцияси маърузачи судья **** Тафтиш инстанцияси маърузачи судья Н.**** судида судида ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О РИ Қарши шаҳри ****5йил18 декабрь Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати судья **** раислигида, судьялар Ҳ.Турсунов ва **** иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ҳ.Абсаттаровнинг котиблигида даъвогар раҳбари М.Ёқубов, адвокати Б.Қурбонов (ишончнома ва ордер асосида), жавобгар вакили **** (ишончнома асосида)лар иштирокида, Қарши туманлараро иқтисодий судининг **** йил 10 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг **** йил 6 ноябрдаги қарорига нисбатан жавобгар “Q rshi Inv st xn ” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган тафтиш шикояти бўйича ишни вилоят суди биносида, очиқ суд **** кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “Y qub v B qul liqul vi h” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Q rshi Inv st xn ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан ****.****.**** сўм асосий қарз ва ****.****.**** сўм пеня ундиришни сўраган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг **** йил 10 сентябрда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар “Q rshi Inv st xn ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “Y qub v B qul liqul vi h” масъулияти чекланган жамияти фойдасига ****.****.**** асосий қарз, 37.**** сўм почта **** ундирилиб, даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилгин, жавобгар “Q rshi Inv st xn ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан давлат бюджетига 8.****.**** сўм давлат божи ундирилган, даъвогар “Y qub v B qul liqul vi h” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан давлат бюджетига 3.****.**** сўм давлат божи ундирилиб, даъвонинг қолган қисми қаноатлантириш рад этиш белгиланган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб “Q rshi Inv st xn ” масъулияти чекланган жамияти апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, унда ҳал қилув қарорни бекор қилишни ва жавобгарнинг ариза талабини қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг **** йил 6 ноябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг **** йил 10 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд ҳужжатларига нисбатан жавобгар “Q rshi Inv st xn ” масъулияти чекланган жамияти томонидан тафтиш тартибида шикоят билан мурожаат қилиниб, унда Қарши туманлараро иқтисодий судининг **** йил 10 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг **** йил 6 ноябрдаги қарорини бекор қилиш тўғрисидаги янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос сифатида биринчи инстанция суди томонида моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги, жумладан даъво аризаси ваколатсиз шахс томонидан имзоланганлиги сабабли Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг ****-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни қайтариш тўғрисида **** қабул қилиши кераклиги, апелляция инстанция томонидан ҳам ушбу процессуал хатоликни такрорланганлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг **** йил 28 апрелдаги ****-сон қарорига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар учун товар-транспорт хатларини расмийлаштириш кераклиги белгиланган бўлса-да, апелляция инстанцияси томонидан ушбу ҳолатлар инобатга олинмаганлиги ва баҳо берилмаганлиги каби **** келтирилган. Суд **** иштирок этган жавобгар вакили тафтиш шикоятида келтирилган **** такрорлаб, уларни қаноатлантиришни, Қарши туманлараро иқтисодий судининг **** йил 10 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг **** йил 6 ноябрдаги қарорини бекор қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд **** иштирок этган даъвогар вакиллари келтирилган тафтиш шикоятига ҳамда “Q rshi Inv st xn ” масъулияти чекланган жамияти вакилларининг **** нисбатан ўз эътирозларини билдириб, даъво аризаси имзоланган **** раҳбар Наджимов Фаррух бўлганлигини, ушбу ҳолатни тасдиқловчи меҳнат дафтарчасидан кўчирмани **** этишларини, жавобгарнинг тафтиш тартибидаги шикоятни қаноатлантиришни рад қилишни ҳамда суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, тафтиш шикоятида баён этилган **** иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра тафтиш шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ва вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг қарори бекор қилиб, аризани кўрмасдан қолдириш **** янги қарор қабул қилишни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъво аризаси **** йил 28 июль куни Қарши туманлараро иқтисодий судига электрон шаклда келиб тушган ҳамда рўйхатга олинган. Ушбу даъво аризаси **** томонидан “Y qub v B qul liqul vi h” масъулияти чекланган жамияти раҳбари сифатида кўрсатилиб имзоланган. Мазкур иқтисодий ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида, даъвогар томонидан **** этилган №-03-сонли буйруққа кўра, **** раҳбар вазифасига 15 апрель **** йилдан келишув асосида ишга қабул қилинганлиги **** буйруқ мавжудлигидан келиб чиқиб, даъво аризасини имзолаш ваколатига эга деб ҳисобланган. Ушбу юқорида келтирилган ҳолат билан апелляция инстанцияси ҳам келишиб, даъвогарнинг даъво аризасини имзолаш ваколатига эга шахс томонидан имзоланган деб баҳолаган. Жавобгар томонидан тафтиш шикоятида келтирилган **** аниқлик киритиш ****, Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси томонидан Қарши шаҳар давлат хизматлари марказига, Қашқадарё вилоят статистика бошқармасига ва Қашқадарё вилоят Солиқ бошқармасига алоқа хатлари билан мурожаат қилинган. Қашқадарё вилояти Солиқ бошқармасининг **** йил 18 декабрдаги жавоб хатида “Y qub v B qul liqul vi h” масъулияти чекланган жамиятининг раҳбари **** йил 28 июль куни ҳолатида Ёқубов Муҳаммадқодир Мейлиқулович эканлиги маълум қилинган. Қашқадарё вилоят Адлия бошқармасининг маълумотига кўра, “Y qub v B qul liqul vi h” масъулияти чекланган жамияти **** йил 14 ноябрь куни Шаҳрисабз Давлат хизматлари маркази орқали давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, **** йил 15 апрель куни жамиятнинг таъсисчилари сафига ўзгартириш киритилиб, Ёқубов Муҳаммадқодир Мейлиқуловичдан **** ўзгартирилганлиги, **** йил 28 октябрда эса жамиятнинг таъсисчилари **** **** жамиятнинг таъсисчиси сифатида ўзгартирилганлиги, **** йил 28 июль ҳолатида “Y qub v B qul liqul vi h” масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчиси **** эканлиги маълум қилинган. Шунингдек, **** йил 5 июнь ҳолатидаги юридик шахс гувоҳномасига кўра, раҳбар Ёқубов Муҳаммадқодир Мейлиқулович, ****% таъсисчи **** эканлиги қайд этилган. Бундан ташқари, иш ҳужжатларида мавжуд **** йил 1 июль санасида расмийлаштирилган **** ҳамда Б.Қурбановларга нисбатан берилган ишончномаларга ҳам жамият таъсисчиси сифатида **** томонидан имзо қўйиб тасдиқланган. Бинобарин, биринчи ва апелляция инстанциялари томонидан далил сифатида эътироф этилиб, қабул қилинган ушбу **** йил 15 апрель санасидаги №-03-сонли буйруқни кириш қисмида Наджимов Фаррух “Y qub v B qul liqul vi h” масъулияти чекланган жамияти фирмасига юрист консультант вазифасига ишга қабул қилиш тўғрисида деб қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 45-моддасига асосан, юридик шахс қонунчиликка ва таъсис ҳужжатларига мувофиқ иш олиб борадиган ўз органлари орқали фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлади ва ўз зиммасига фуқаролик бурчларини олади.Юридик шахс органларини тайинлаш ёки сайлаш тартиби қонунчилик ва таъсис ҳужжатлари билан белгиланади. Даъвогар томонидан **** этилган **** 15.04.****.07.**** йилга қадаржамият раҳбари эканлиги **** меҳнат дафтарчасидан кўчирмадаги ёзувлар 16.12.**** йилда киритилиб, ўзгартирилган бўлсада, бу **** юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтган уставида маълумотлар мавжуд эмас. Яъни, ушбу юридик шахснинг **** йил апрель санасидаги янги таҳрирдаги уставиниҳам жамият раҳбари сифатида М.Ёқубов тасдиқлаган. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати даъво аризаси судга рўйхатга олинган пайтда уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан имзоланган деб ҳисоблайдива ўз навбатида жавобгар томонидан тафтиш шикоятида келтирилган ушбу **** асосли бўлиб ҳисобланади. ИПКнинг ****-моддаси биринчи қисми 3-бандига кўра даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Шу сабабли судлов ҳайъати суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг **** йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” ги 13-сонли Қарори 21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланади.ИПКнинг****-моддасидакўрсатилган даъво аризасини кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланади ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмайди.Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд **** чиқаради ва у ИПКнинг****-моддаситалабларига мувофиқ бўлиши керак. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг даъво аризани қаноатлантириш ҳамда вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарори билан келишмайди. Шу боис, судлов ҳайъати қуйи судларнинг қарорларини бекор қилиб, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг ****6-моддасида суд ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. ИПК ****7-моддасининг биринчи қисми 5-бандида ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга **** белгиланган. ИПКнинг ****-моддаси биринчи қисмига кўра суд **** ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади. Судлов ҳайъати юқорида қайд этилган ҳолатларга ҳамда моддий ва процессуал қонун нормаларининг талабларига асосланиб, жавобгарнинг тафтиш шикоятини қаноатлантиришни, Қарши туманлараро иқтисодий судининг **** йил 10 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг **** йил 6 ноябрдаги қарорини бекор қилишни, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни, даъвогар ҳисобидан жавобгар фойдасига **** сўм почта ****, республика бюджетига биринчи инстанция учун **** сўм, апелляция инстанцияси учун **** сўм ҳамда тафтиш инстанцияси учун **** сўм жами **** сўм давлат божи ундиришни, даъвогар томонидан биринчи инстанция учун олдиндан тўлаб чиқилган **** сўм почта **** ўзининг зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг ****, ****, ****6, ****7-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р ор қи л а д и: “****Inv st****”масъулияти чекланган жамияти томонидан келтирилган тафтиш шикояти қаноатлантирилсин. Қарши туманлараро иқтисодий судининг****йил10сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатиапелляцияинстанциясининг****йил6ноябрдаги қарори бекор қилинсин. Янгиқарор қабул қилинсин. “**** **** ****”масъулияти чекланган жамиятининг даъвоси кўрмасдан қолдирилсин. “**** **** ****”масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: “****Inv st****”масъулияти чекланган жамияти фойдасига****сўмпочта****; - республикабюджетига****сўм давлат божи ундирилсин. “**** **** ****”масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан тўлаб чиқилган****сўмпочта**** ўзининг зиммасида қолдирилсин. Биринчи ваапелляцияинстанциялари томонидан берилган06.11.****йилда берилган ижро **** бекор қилинсин. Мазкур қарор асосида янги ижро **** берилсин. Қарор қабул қилинган кундан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норозитарафЎзбекистон РеспубликасиОлийсудининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиши(протесткелтириши)мумкин. раислик қилувчи ҳайъат аъзолари **** Ҳ.Турсунов ****