← Назад
Решение #2832279 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПКнинг | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
9 092 символов
****-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
***** тумани
2025 йил 18 декабрь
***** туманлараро иқтисодий судининг судьяси ***** раислигида,
судья ёрдамчиси ****нинг суд мажлиси котиблигида, жавобгар вакиллари
**** (2025 йил 9 декабрдаги 4-сонли ишончнома), **** (2025 йил 01 июндаги
2-сонли ишончнома) иштирокида, аризачи *****нинг жавобгар *****
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2025 йил 16 майда берилган
775247-сонли рухсатноманинг амал қилиш муддатини олти ойга тўхтатиб
тўриш ҳақидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни ***** туманлараро
иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
аризачи ***** (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) *****
туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, аризасида
жавобгар ***** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади)дан лицензия ёки рухсат этиш талаб ва шартларига риоя
этмагани учун, 2025 йил 16 майда берилган 775247-сонли рухсатноманинг
амал қилиш муддатини олти ойга тўхтатиб тўришни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган аризачи вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
ИПКнинг 220-моддаси биринчи қисмига кўра “суд ишда иштирок
этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда
белгиланган тартибда хабардор қилади. Бунда суд аризачининг зиммасига
жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш
мажбуриятини юклашга ҳақли. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар
суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш
учун тўсқинлик қилмайди”.
Шу сабабли, суд ишни аризачи иштирокисиз кўришни лозим топади.
1
Аризачи вакили томонидан жавобгарга берилган маълумотномага кўра,
лицензия-рухсатнома талаблари бузилиши ҳолатлари бўйича кўрсатилган
камчиликлар жавобгар томонидан бартараф этилганлигини маълум қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили аризада келтирилган
лицензия-рухсатнома талаблари бузилиши ҳолатлари бўйича кўрсатилган
камчиликлар бартараф этилганлигини маълум қилиб, ариза талабини рад
этишни сўради.
Суд тараф вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра ариза талабини рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси биринчи
қисмида
Ўзбекистон
Республикасида
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади деб
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига
кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига
кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни
амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини
тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил
23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади)
15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона
ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб
чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа
норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция
нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга нормативҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб кўрсатилган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, 2025 йил 15 октябрда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация
ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ***** ҳудудий бўлими томонидан жавобгарда
аниқланган қонунбўзилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан аризачига
21/5-сонли хат билан камчиликларни бартараф этиш бўйича чора кўриш
сўралган.
Шунингдек, 2025 йил 15 октябрдаги ***** вилояти Қўрилиш ва уй-жой
коммунал хўжалиги бошқармасининг 01-04-2-01/1180-сонли, ***** вилояти
Фавқулодда
вазиятлар
бошқармасининг
1/2/16-3166-сонли хатлари билан ҳам жавобгарда аниқланган камчиликлар
тўғрисида маълумот берилган.
2
Бироқ, суд жараёнида аризачи-ваколатли орган томонидан жавобгарда
аниқланган қонунбўзилиши ҳолатлари содир этилганлиги ҳолати
ўрганилмаган ёки текширилмаганлиги аризачи вакили томонидан 2025 йил 16
декабрдаги суд мажлисида маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва
хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунининг 32-моддаси
биринчи ва иккинчи қисмларига кўра “лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига
эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ва рухсат бериш талаблари
ҳамда шартларининг бузилганлиги аниқланганда;
лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс
томонидан ваколатли органнинг аниқланган қоидабузарликларни бартараф
этиш мажбуриятини унинг зиммасига юкловчи қарори бажарилмаганда”
лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши
тўхтатиб турилиши мумкинлиги белгиланган.
2025 йил 16 декабрдаги суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили
томонидан
жавобгарда
текшириш
ўтказилмаганлиги,
текшириш
далолатномаси расмийлаштирилмаганлиги, аниқланган камчиликларни
бартараф этиш тўғрисида кўрсатма берилмаганлиги маълум қилинган.
Шунингдек, аризачи томонидан – рухсатноманинг тегишли тарзда
тасдиқланган кўчирма нусхаси, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари ва
лицензия шартномаси шартлари лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб
туриш учун асос бўладиган тарзда юридик шахс томонидан бузилганлигини
тасдиқловчи далиллар судга тақдим этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим
орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона
НИЗОМ”нинг 40-банди учинчи хатбошисида “лицензиат томонидан
лицензияловчи
органнинг
лицензиат
зиммасига
аниқланган
қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарори
бажарилмаганда” лицензиянинг амал қилишини лицензияловчи орган
ташаббуси билан тўхтатиб турилиши мумкинлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда лицензияловчи орган-аризачи томонидан лицензиат
зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини
юкловчи қарори жавобгарга берилмаганлиги ҳолати жавобгар вакили
томонидан суд жараёнида билдирилди.
ИПКнинг 68-моддаси иккинчи қисмига кўра юридик шахслар ва
фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш (бундан буён
матнда ҳуқуқий таъсир чоралари деб юритилади) тўғрисидаги ишлар кўриб
чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган
ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига
юклатилади.
Суд, аризадаги ҳолатлар, жўмладан жавобгарда текшириш
ўтказилмаганлиги, текшириш далолатномаси расмийлаштирилмаганлигини,
лицензиат зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш
3
мажбуриятини юкловчи қарори мавжуд эмаслиги, шунингдек, нормативҳуқуқий ҳужжатлар талаблари рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб
туриш учун асос бўладиган тарзда юридик шахс томонидан бузилганлигини
тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаганлиги, ҳамда аризада келтирилган
камчиликлар бартараф этилганлиги каби ҳолатларни инобатга олиб, ариза
талаби исботланмаган деган хулосага келди.
Суд юқоридагиларга асосан, аризадаги аризачининг жавобгарга
нисбатан 2025 йил 16 майда берилган 775247-сонли рухсатноманинг амал
қилиш муддатини олти ойга тўхтатиб тўриш ҳақидаги талабини рад этишни
лозим топади.
Қайд этилган асослардан келиб чиқиб, суд Ўзбекистон
Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни 9-моддаси биринчи
қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар иқтисодий судларда ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божини
тўлашдан озод қилинганлиги учун давлат божи ундирмасликни, олдиндан
тўланган почта харажатини аризачи зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 72, 118, 215-222-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
ариза талаби рад этилсин.
Аризачи ***** томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта
харажати ўзининг зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ўн кунлик муддат ичида
шу суд орқали ***** вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши ёки ушбу муддатда
апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация
шикояти (протест) бериши мумкин.
Судья
*****
4