Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2503/9169 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья RAHMATOVA ADIZA ORIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID c5c116ba-6ead-4b76-8379-419d186337d1 Claim ID PDF Hash 5e2f5f2e6087406f... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Ер кодекси 30-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 30 code_article
ФКнинг 112-моддаси ФК 112 law
ФКнинг 114-моддаси ФКнинг 114 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2503/9169-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳар 2025 йил 18 декабрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматованинг раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котиблигида, ишни видеоконференцалоқа режимига кўмаклашувчи К.Олимов иштирокида, даъвогар ***нинг жавобгар *** хорижий корхонасидан 216.645.000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакили Ё.Турсунов (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари И.Ахмедов(ишончнома асосида), Бухоро шаҳар прокурор ёрдамчиси Ж.Ўктамов иштирокида, суд биносида ишни видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: даъвогар *** (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар *** (матнда жавобгар деб юритилади)дан 216.645.000 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, даъво аризасида келтирилган асосларга кўра даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакиллари даъвони тан олиб, даъво талабидаги 216.645.000 сўмлик қарздорлик мавжудлигини билдириб, ишни қонуний қўриб чиқишни сўради. Прокурор судга даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида фикр берди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, прокурор фикрини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафларн ўртасида 2023 йил 29 сентябрда 22-сонли “Сервитуарийни ўз ҳудудига ўтиш учун сервитут белгилаш” тўғрисида келишув тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга ўз мулкининг бир қисмига тегишли бўлган Бухоро вилоят Бухоро тумани ҳокимининг 2009 йил 27 февраль 80-сонли қарори билан “Сариташ” қурилмасидан “Кнауф” гипс заводигача бўлган лойиҳавий газ қувурини ўтказиш учун даъвогарга қарашли яйлов ер майдонларидан 3 йил муддатга чекланган ҳолда фойдаланиш ҳуқуқини беради. Сервитут майдони 10,56 гектарни ташкил қилади. Ер сервитути учун тўлов тарафларнинг келишивига кўра 433.290.000 сўмни ташкил қилади. Келишувнинг 2.5-бандида жавобгар томонидан даъвогарга олдиндан 50% тўлов 216.645.000 сўм ушбу келишув ягона давлат реестридан рўйхатдан ўтгандан сўнг 5 иш куни муддатда тўлаб бериши, 2.6-бандига кўра, жавобгар даъвогарга қолган 50% тўлов 216.645.000 сўмни 31.12.2023 йилгача амалга оширилиши белгиланган. Жавобгар томонидан келишувнинг 2.6-банди бажарилмасдан, даъвогарга 216.645.000 сўмлик тўлов амалга оширилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 30-моддасида, Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) — кўчмас мулк (ер участкаси, бошқа кўчмас мулк) эгасининг қўшни ер участкасидан, зарур ҳолларда эса бошқа ер участкасидан ҳам чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқидир. Сервитут қуйидаги мақсадларда белгиланиши мумкин: ўзганинг ер участкаси орқали пиёда ёки транспортда ўтиш; ўзганинг ер участкасида дренаж ишлари ўтказиш; ўзганинг ер участкасидан электр узатиш, алоқа линиялари ва трубопроводлар, ирригация, муҳандислик ва бошқа линиялар ҳамда тармоқлар ўтказиш ва улардан фойдаланиш; ўзганинг ер участкасидан экинзорларни ва қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини суғориш учун сув олиш; қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини ўзганинг ер участкаси орқали ҳайдаб ўтиш; ўзганинг ер участкасида иҳота дарахтлари экиш ва табиатни муҳофаза қилишга тааллуқли бошқа объектлар барпо этиш. Сервитут бошқа мақсадларда ҳам белгиланиши мумкин. Сервитут, уни белгилашни талаб қилган шахслар билан ўзга ер участкасининг эгалик қилувчиси, фойдаланувчиси, ижарачиси ва мулкдори ўртасидаги шартномага мувофиқ, келишувга эришилмаган тақдирда эса, суд қарорига биноан белгиланади. Жамоат эҳтиёжлари учун зарур бўлган ҳолларда сервитут ушбу Кодексга мувофиқ вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими томонидан ҳам белгиланиши мумкин (оммавий сервитут). Сервитут тўғрисидаги шартнома давлат рўйхатига олиниши лозим ва у ер участкаси бошқа шахсга ўтган тақдирда ҳам сақланиб қолинади. Сервитут тўғрисидаги шартнома уни белгилашга сабаб бўлган асослар ўз аҳамиятини йўқотган тақдирда, бекор қилиниши мумкин. Сервитут белгиланиши ер эгасини, ердан фойдаланувчини, ер участкасининг ижарачиси ва мулкдорини ушбу ер участкасига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди. Тарафлар томонидан тузилган 2023 йил 29 сентябрдаги № 22-сонли сервитут белгилан тўғрисидаги келишув давлат рўйхатидан ўтказилмаган. ФКнинг 112-моддаси биринчи қисмига кўра, Битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Шунингдек, ФКнинг 114-моддаси биринчи қисмига кўра, Ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Мазкур ҳолатда сервитут тўғрисидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлса-да, ҳозирги кунга қадар давлат рўйхатидан ўтказилмаган. Бундай ҳолатда битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳисобланиб, битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибат олиб келмайди. Демак, даъвогарнинг даъво талаби асоссиз ҳисобланади. Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, даъво талаби қаноатлантиришдан рад қилинганлиги сабабли суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни, даъвогар томонидан 4.332.900 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати олдиндан тўланганлигини инобатга олишни хамда даъвогардан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажатлари ундиришни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қаноатлантиришдан рад қилинсин. Даъвогар *** ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажатлар ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья А.Раҳматова