← Назад
Решение #2832301 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 45 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1706-2501/1806-сонли иш
Судья:И.Х.Жураев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ
Хўжаобод тумани
2025 йил 18 декабрь
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья И.Х.Жураевнинг
раислигида, М.Р.Хамидовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт
маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш қилиш
инспекциясининг жавобгар – “N VIGUL” масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги қўшма корхона ҳисобидан 39 903 260,35 сўм молиявий жарима
ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, аризачи
вакили А.Назаров, Н.Эрқулов(ишончнома асосида) жавобгар вакили
Х.Қорашев, М.Раимбердиев(ишончнома асосида) иштирокида Хўжаобод
туманлараро иқтисодий судининг суд мажлислари залида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр
энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш қилиш
инспекцияси (матнда “аризачи” деб юритилади) Хўжаобод туманлараро
иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, “N VIGUL” масъулияти
чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона (матнда “жавобгар” деб
юритилади) ҳисобидан 39 903 260,35 сўм молиявий жарима ундиришни
сўраган. Суд мажлисида аризачи вакиллари ариза талабини қўллабқувватлашиб, жавобгар жамиятда ўтказилган ёқилғи-энергия ресурсларини
беҳуда сарфлаш, улардан қонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатларини
аниқлаш борасида давлат назоратини амалга ошириш билан боғлиқ назорат
тадбирида 2024 йилнинг ноябрь, декабрь, 2025 йилнинг январь, февраль, март,
апрель май, июнь ва июль ойларида реактив қувват компенсация қилиш
бўйича ишлар тўлиқ ташкил этилмаганлиги сабабли 79 806 520,70 сўм
миқдорида электр энергияси исроф бўлганлиги аниқланганлигини, тегишли
дололатнома расмийлаштирилганлигини, бу билан “Энергияни тежаш, ундан
оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида” ги
Қонуннинг 45-моддасида реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни
ташкил этиш тартибини бузиш ёки унга риоя этмаслик асбоб-ускуналар ёки
норматив усуллар билан аниқланган исроф бўлган электр энергияси миқдори
қийматининг 50 фоизи миқдорида жарима солиш белгиланганлигини ҳамда
2025 йил 8 август куни Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан
фойдаланишни назорат қилиш қилиш инспекцияси бошлиғи томонидан
“Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдланиш ва энергия самарадорлигини
ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкция миқдорини
белгилаш тўғрисида” қарор қабул қилиниб, жавобгарга нисбатан 39 903 260,35
сўм молиявий жарима белгиланганлигини билдириб, ариза талабини
қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакиллари аризачининг
талабига эътироз билдиришиб, ўтказилган текшириш қонун талаблари асосида
ўтказилмаганлигини ва текширишларни қайд этиш китобига қайд
қилинмаганлигини, текшириш якуни бўйича тузилган текшириш
далолатномасига ҳам жамият раҳбари имзо қўймаганлигини, жарима қўллаш
ҳақида қарорни ҳам жамият раҳбарига тақдим қилмаганлигини билдириб,
ариза талабини рад қилишни сўрашди. Суд, тараф вакилларининг кўрсатма ва
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган
ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани
қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси,
нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси
Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан бошқарманинг
2025 йил 28 июлдаги 01-18-2- 17/29-317-сонли буйруғига асосан “N VIGUL”
масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонасида ёқилғиэнергия ресурсларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, узатиш, тақсимлаш ва
истеъмол қилиш соҳасидаги талабларга риоя этилиши устидан назоратини
амалга ошириш билан боғлиқ текширув ўтказилган. Ўтказилган текширув
натижасига кўра, 2024 йилнинг ноябрь, декабрь, 2025 йилнинг январь,
февраль, март, апрель май, июнь ва июль ойларида реактив қувват
компенсация қилиш бўйича ишлар тўлиқ ташкил этилмаганлиги сабабли 79
806 520,70 сўм миқдорида электр энергияси исроф бўлганлиги норматив
усуллар билан аниқланган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси “Энергияни
тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш
тўғрисида” ги Қонуннинг 45-моддасига асосан реактив қувват компенсацияси
бўйича ишларни ташкил этиш тартибини бузиш ёки унга риоя этмаслик
асбобускуналар ёки норматив усуллар билан аниқланган исроф бўлган электр
энергияси миқдори қийматининг 50 фоизи миқдорида яъни 39 903 260,35 сўм
жарима ҳисобланган ва 2025 йил 29 июль куни тегишли далолатнома
расмийлаштирилган. 2025 йил 8 август куни Электр энергияси, нефт
маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг
“Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдланиш ва энергия самарадорлигини
ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкция миқдорини
белгилаш тўғрисида” қарор қабул қилиниб, жавобгарга нисбатан 39 903 260,35
сўм молиявий жарима белгиланган ва ушбу қарор нусхаси жавобгарни
ходимига тақдим қилиниб, ушбу 39 903 260,35 сўм молиявий жаримани
ихтиёрий тўлаш ҳақида бир ой муддат берилган. Жавобгар томонидан ушбу
39 903 260,35 сўм молиявий жарима ихтиёрий тўланмаганлиги сабабли
аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, юқорида қайд этилган жарима
миқдорини жавобгардан ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси
“Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини
ошириш тўғрисида” ги Қонуннинг 45-моддасида реактив қувват
компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартибини бузиш ёки унга риоя
этмаслик — асбоб-ускуналар ёки норматив усуллар билан аниқланган исроф
бўлган электр энергияси миқдори қийматининг эллик фоизи миқдорида
жарима солишга сабаб бўлиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 февралдаги 121-сонли қарори билан
тасдиқланган “Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир
этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисида” ни Низомнинг 17бандида молиявий санкциялар энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш
ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назоратини амалга
ошириш доирасида ўтказиладиган назорат тадбирлари асосида қўлланилиши
кўрсатиб ўтилган. Низомнинг 22-бандига асосан молиявий санкцияларни
қўллаш учун асос бўлган ҳуқуқбузарлик аниқланганлиги тўғрисида
далолатнома расмийлаштирилган кундан эътиборан беш иш куни ичида
ваколатли орган жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилади. Жарима солиш
тўғрисидаги қарор ваколатли органнинг биринчи раҳбари ёки унинг
ўринбосари томонидан имзоланади ва уч иш кунидан кечиктирмай
ҳуқуқбузарга юборилади. Низомнинг 28-бандида ваколатли органнинг қарори
асосида қўлланилган молиявий санкциялар бир ой муддатда, ушбу Низомнинг
32-бандидаги ҳолатларда олти ой муддатда тўлаб берилмаган тақдирда,
молиявий санкциялар ваколатли орган томонидан суд тартибида ундирилади.
– деб кўрсатиб ўтилган. Гарчи жавобгар вакиллари суд мажлисида
аризачининг талабига эътироз билдиришиб, ўтказилган текшириш қонун
талаблари асосида ўтказилмаганлигини ва текширишларни қайд этиш
китобига қайд қилинмаганлигини, текшириш якуни бўйича тузилган
текшириш далолатномасига ҳам жамият раҳбари имзо қўймаганлигини,
жарима қўллаш ҳақида қарорни ҳам жамият раҳбарига тақдим
қилмаганлигини билдиришса-да, бироқ ушбу назорат қилувчи органларнинг
хати-ҳаракатлари бўйича, шунингдек Электр энергияси, нефт маҳсулотлари
ва газдан фойдаланишни назорат қилиш қилиш инспекцияси томонидан
“Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдланиш ва энергия самарадорлигини
ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкция миқдорини
белгилаш тўғрисида” қарори қабул қилинган бўлиб, ушбу назорат қилувчи
органнинг қарори устидан маъмурий судда низолашилмаган. Шу боис суд
жавобгар вакилларининг суд мажлисида келтириб ўтган важлари билан
келишмади. Бинобарин, суд аризачининг жавобгарга нисбатан 39 903 260,35
сўм молиявий жарима ундириш ҳақидаги талабини асосли деб топиб,
қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118-моддасининг биринчи қисмида, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланиши назарда
тутилган. Суд, қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, аризачининг талабини
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим
топади. Юқоридаларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176 -180 - моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
аризачи - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
қилиш инспекциясининг аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар - “N VIGUL”
масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси ҳисобидан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси,
нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш қилиш
инспекцияси фойдасига 39 903 260,35 сўм молиявий жарима, 41200 сўм почта
харажати ундирилсин. Жавобгар - “N VIGUL” масъулияти чекланган
жамияти шаклидаги қўшма корхонаси ҳисобидан республика бюджетига 798
065,20 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга
киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан
ўн кунлик муддат ичида Андижон вилоят судига апелляция шикояти, қарор
қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят(протест келтирилиши)
берилиши мумкин.
Раислик этувчи,
судья
И.Х.Жураев