Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2505/9265 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a254f808-3b68-46a4-bc4a-0c9858e0b6da Claim ID PDF Hash 7cfc9c8afda70026... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 63 law
СКнинг 22-моддаси СКнинг 22 law
СКнинг 119-моддаси СКнинг 119 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2505/9265-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 18 декабрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, даъвогар ***нинг жавобгар *** масъулияти чекланган жамиятидан 12.596.837,58 сўм солиқ қарздорлигини унинг мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни, даъвогар вакили Э.Жавхаров (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: даъвогар *** (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар *** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки МЧЖ деб юритилади)дан 12.596.837,58 сўм солиқ қарздорлигини унинг мол-мулки ҳисобидан ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг жавобгар томонидан солиқ қарзи тўланмаганлигини маълум қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар вакили иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгарнинг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида 2025 йил 24 ноябрь ҳолатида мажбурий ундирувга қаратилмаган солиқ қарздорлиги 12.596.837,58 сўмни ташкил қилган. Мазкур солиқ қарздорлигини жавобгарнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари ҳисобидан мажбурий ундириш тўғрисидаги солиқ органининг инкассо топшириқномаси (солиқ қарзини тўлаш тўғрисида солиқ тўловчининг тўлов топшириқномаси) пул маблағлари мавжуд эмаслиги сабабли 2-сонли картотекага олинган. Шунга кўра даъвогар томонидан жавобгарга Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб юритилади)нинг 116-117-моддалари талабларидан келиб чиқиб 2025 йил 1 сентябрда 47019699-сонли, 2025 йил 2 сентябрда 47053979-сонли ва 2025 йил 23 сентябрда 47660211-сонли солиқ қарзини узиш тўғрисида талабномалар юборилган, бироқ жавобгар талабномаларга нисбатан эътироз билдирган. 2 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддаси биринчи қисмига кўра, фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлаши шарт. СКнинг 22-моддасида солиқ тўловчилар белгиланган солиқлар ва йиғимларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ ҳажмда ҳисоблаб чиқариши ва тўлаши шартлиги белгиланган. СКнинг 119-моддасига кўра, солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома юридик шахс, шунингдек тадбиркорлик фаолиятига доир қисми бўйича якка тартибдаги тадбиркор томонидан олинган кундан эътиборан олтмиш календарь кун ичида солиқ қарзи тўланмаган тақдирда ва агар ушбу Кодекснинг 120-122-моддаларида назарда тутилган чоралар қўлланиши натижасида солиқ қарзи узилмай қолаверса, солиқ органлари ундирувни ушбу Кодекснинг 123-124-моддаларида белгиланган тартибда солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратади. СК 120-моддасининг олтинчи қисмига асосан юридик шахсдан ёки якка тартибдаги тадбиркордан солиқ қарзини ундириш дастлаб унинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари ҳисобидан, улар етишмаган тақдирда эса мазкур шахснинг бошқа мол-мулки ҳисобидан амалга оширилади. СК 123-моддасининг олтинчи қисмига кўра, солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарздорлигини ундириш суд тартибида амалга оширилади. Солиқ тўловчи томонидан солиқ қарздорлиги тан олинса, солиқ органи раҳбарининг (раҳбар ўринбосарининг) қарорига биноан солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахснинг мулки ҳисобидан солиқ қарздорлиги ундирилиши мумкин. Жавобгарнинг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги 12.596.837,58 солиқ қарздорлиги иш ҳужжатларидаги солиқ қарзи мавжудлиги тўғрисидаги шахсий карточкасидан кўчирма, тўлов (инкассо) топшириқномалари бўйича 2-сонли картотека тўғрисидаги электрон маълумотнома, талабнома хати ва даъвогар вакилининг тушунтиришлари билан тасдиқланади. Демак, мазкур ҳолатда даъво талаби асосли ҳисобланади. Иш судда кўрилган кунга қадар жавобгар томонидан даъво талабидаги солиқ қарзи тўланмаган. Шу сабабли суд даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “а” кичик бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Суд, даъво талаби қаноатлантирилганлиги сабабли суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. 3 Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 118, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар *** масъулияти чекланган жамиятидан 12.596.837,58 сўм солиқ қарздорлиги унинг мол-мулки ҳисобидан бюджетга ундирилсин. Жавобгар *** масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро варақалари берилади. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья И.Юлдашев