← Назад
Решение #2832311 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| онуни | 12 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| онуни | 29 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2505/9247-сонли иқтисодий иш
А Ж Р И М
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Бухоро шаҳри
2025 йил 18 декабрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар *** акциядорлик
жамияти манфаатида жавобгар *** акциядорлик жамиятидан қарздорликни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар вакили В.Авезова (ишончнома ва ордер асосида ), жавобгар вакили
А.Ўлжаев (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Бухоро
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг даъвогар *** акциядорлик жамияти (матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
*** акциядорлик жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан 1.910.032.824
сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган тарафлар вакиллари мазкур низо юзасидан
тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини инобатга олиб, даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Палата суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлсада, вакили иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб
юритилади)нинг 170-моддасига асосан, ишни унинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд
иш
ҳужжатларини
ўрганиб,
тарафлар
вакилларининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим топди.
Суд муҳокамасида аниқланишича, Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича сулов ҳайъатининг 4-20-2507/32-сонли иш юзасидан 2025 йил 14
ноябрдаги ажрими билан кредитор чет эл резидентининг аризасига асосан
жавобгар (қарздор)га нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш
қўзғатилган ва кузатув тартиб-таомили жорий қилинган. Суд бошқарувчиси этиб
Ф.Ходжаев тайинланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуни 12-моддасининг биринчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик тартибтаомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини
кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Суд қарздорга
нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш
юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз
талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга ҳақли
эмас.
Бинобарин, мазкур ҳолатда даъвогар томонидан жавобгарга нисбатан
тақдим этилган мулкий талаб қонунга кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги
иш доирасида кўрилиши лозим.
ИПК 107-моддасининг 9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан
тақдим этилган талаб қонунга кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш
доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Шу сабабли суд мазкур иш юзасидан даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
“Медиация
тўғрисида”ги
Ўзбекситон
Республикаси
Қонуни
29-моддасининг бешинчи қисмига кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи
медиатив келишувни тузишга йўл қўйилмайди:
1) агар унинг шартлари қонунчиликка зид бўлса;
2) агар унинг шартлари медиацияда иштирок этмаётган учинчи
шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат манфаатларига дахл
қилса ёки дахл қилиши мумкин бўлса.
Бинобарин, суд тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувни муҳокама
қилиб, жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш
қўзғатилганлиги боис медиатив келишув тузилиши қонунчиликка ва
кредиторларнинг манфаатларига зид эканлиги, қарздорнинг алоҳида
кредиторнинг манфаати бўйича келишув битими тузилишига йўл қўйилмаслиги
ҳолатларини инобатга олиб, ушбу медиатив келишувни инобатга олиш ҳақида
илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу боис суд, иш юзасидан 41.200 сўм почта харажати тўланганлиги
инобатга олиниб, даъвогар зиммасида қолдиришни ва даъвогардан республика
бюджетига 38.200.656,48 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси 107-моддасининг 9-банди, 118, 169, ва 195-моддаларини қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Тарафлар вакилининг иш юзасидан тузилган медиатив келишувни
инобатга олиш ҳақида илтимосномасини қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар *** акциядорлик жамиятидан республика бюджетига
38.200.656,48 сўм давлат божи ундирилсин.
Ажрим қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
И.Юлдашев