← Назад
Решение #2832313 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2034 | — | law | |
| ИПКнинг | 2032 | — | law | |
| ФК | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1704-2501/2184-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Избоскан туман
2025 йил 17 декабрь
Избоскан туманлараро иқтисодий суди, судья Р.Г.Асқаровни раислигида,
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар Якка
тартибдаги тадбиркор Низамова Розихон Гуламовна ҳисобидан 923 096,97
сўм истеъмол қилинган электр энергия бўйича ҳосил бўлган қарздорликни ва
420 931 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни, Избоскан туманлараро иқтисодий суди
биносида соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Андижон
вилоят Избоскан туман электр таъминоти (бундан буён матнда “Даъвогар”
деб юритилади) билан Якка тартибдаги тадбиркор Низамова Розихон
Гуламовна (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида
юридик шахслар учун электр энергия таъминоти шартнома (бундан буён
матнда “Шартнома” деб юритилади) ўртасида шартнома тузилган ва 503435сонли абонент рақами берилган.
Шартнома
шартлари
жавобгар
томонидан
лозим
даражада
бажармаганлиги натижасида 2025 йил 1 ноябрь куни ҳолатига етказиб
берилган электр энергия учун 923 096,97 сўм қарздорлик юзага келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмаганлиги натижасида етказиб берилган электр энергия учун
қарздорликни иҳтиёрий равишда тўлаш, агар ушбу сумма тўланмаган
тақдирда тармоқдан узиш тўғрисида талабнома тақдим этган. Лекин
жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаган.
Шу сабабли “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти
иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
923 096,97 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, ишни соддалаштирилган
тартибда кўриб чиқиш учун етарли хужжатлар мавжудлиги, асосли ҳисоб
китоб
қилинганлиги
сабабли
даъвони
тарафлар
иштирокисиз
соддалаштирилган тартибда кўриб чиқишни лозим топди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 2034-моддаси тўртинчи
қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Мазкур модданинг бешинчи қисмига асосан, белгиланган муддат
ўтганидан кейин судга келиб тушган даъво аризаси юзасидан ёзма фикр,
далиллар ва бошқа ҳужжатлар, агар уларни белгиланган муддатда тақдим
этишнинг имкони бўлмаганлиги тараф томонидан асослантирилган ва улар
суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар келиб тушган
бўлса, қабул қилинади;
Олтинчи қисмига биноан, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги
иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида
ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда
даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни
тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан
якка тартибда кўриб чиқилади.
ИПКнинг 2032-моддаси биринчи қисмига биноан, агар даъвонинг
баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг
йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш
бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Ҳозирги кунда базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўмни ташкил этиб,
йигирма баравари 8 240 000 сўмга тўғри келмоқда.
Маълум бўлишича, тарафлар ўртасида юридик шахслар учун электр
энергия таъминоти шартнома тузилган, 503435-сонли абонент рақами
берилган. Шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада
бажармаганлиги натижасида 2025 йил 1 ноябрь куни ҳолатига етказиб
берилган электр энергия учун 923 096,97 сўм асосий қарздорлик юзага
келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмаганлиги натижасида етказиб берилган электр энергия учун
қарздорликни иҳтиёрий тўлаш, агар ушбу сумма тўланмаган тақдирда
тармоқдан узиш тўғрисида талабнома тақдим этган. Лекин жавобгар
томонидан тўлов амалга оширилмаган.
Суд кунига қадарли қарздорлик қопланганлигини тасдиқловчи хужжат
жавобгар томонидан тақдим этилмади. Қарздорлик мавжудлиги даъвогар
томонидан тақдим этилган хужжатлар билан ўз тасдиғини топмоқда.
Зеро, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандига асосан,
корхона тармоғи орқали электр энергиясини истеъмолчига етказиб бериши,
истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини тўлаши; 3.6-бандига
кўра, келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг
шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш
асосида амалга ошириши лозим бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда
матнда “ФК” деб юритилади) 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган.
ФКнинг 263-моддасига асосан,[СПиТ:1.Мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш турлари / Қонуний неустойка] неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
ФКнинг 468-моддасига биноан, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада
назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига мувофиқ, агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу
миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31
майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган электр энергиясидан
фойдаланиш қоидаларига мувофиқ, электр энергияси истеъмолчилари ва
ҳудудий электр тармоқлари ташкилотлари ўртасида тузиладиган
шартномаларга асосан амалга оширилади.
Суд даъводаги 420 931 сўм пеня ундириш талабини муҳокама қилган
ҳолда жавобгарнинг фаолияти мавсумий бўлганлиги сабабли жавобгар
вакилнинг илтимосномасини инобатга олиб жавобгар ҳисобидан 210 465 сўм
пеня ундиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топди.
Зеро, шартноманинг 3.12-бандида, тўловнинг муддати ўтган ҳар бир
куни учун истеъмолчи тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоиз миқдорида,
электр энергиясини махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун
эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисобланиши, бунда пенянинг умумуий
миқдори муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги қайд этилган.
ФКнинг 263-моддасига асосан, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли. Қонуний неустойканинг миқдори, агар қонун тақиқламаса,
тарафларнинг келишуви билан кўпайтирилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорини 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топди.
Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунида
кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг бир
баробаридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади деб
кўрсатилган.
Қайд этилганларга мувофиқ суд, Республика бюджетга жавобгар
ҳисобидан 412 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топди.
Баён этилганларга ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг
333, 468, 474-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 186,
2033, 2034, 2035-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Якка тартибдаги тадбиркор Низамова Розихон Гуламовна ҳисобидан:
Ҳудудий электр тармоқлари акциядорлик жамияти фойдасига 923 096,97
сўм асосий қарздорлик, 210 465 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кун муддат ўтганидан сўнг қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф у қабул қилинган кундан
бошлаб ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига
апелляция тартибида шикоят қилиши мумкин.
Раислик этувчи,
судья
Р.Г.Асқаров