← Назад
Решение #2832315 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 386 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
****-сонлииш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қоракўл тумани
****йил17 декабрь
Қоракўл туманлараро иқтисодийсуди, судья**** даъвогар “4-20042501/4785-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ
ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қоракўл тумани 2025 йил 17 декабрь Қоракўл туманлараро
иқтисодий суди, судья Ш.З.Хамидов даъвогар “***” акциядорлик жамияти
манфаатида Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий
бошқармасининг жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
киритган даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни,а н и қ л а д и:
Даъвогар “***” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Навоий вилоят
ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“***” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) 1.140.911 сўмни ундиришни сўраган.
Жавобгарга даъво аризаси нусхаси юборилган бўлсада, у юзасидан ёзма
фикр, даъвога қарши эътирозларни тасдиқловчи далиллар ва ишга алоқадор
бошқа ҳужжатлар тақдим қилинмади.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра даъвони қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига
юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланишича, даъвогар ва
жавобгар ўртасида 2025 йил 24 февралда 7404957-сонли олди-сотди
шартномаси тузилган.
Шартноманинг 2.1-бандига асосан, сотувчи ўзига тегишли бўлган товар
(маҳсулот)ни ушбу спецификацияга асосан сотиб олувчига мулк қилиб
топшириш, сотиб олувчи эса товар (маҳсулот)ни қабул қилиш ва ушбу
шартномада белгиланган муддатларда тўлаш мажбуриятини олади.
Шартноманинг 2.1-бандига асосан, шартноманинг умумий миқдори
37.279.000 сўмни ташкил этади.
Шартноманинг 3.1-бандига асосан, сотиб олувчи шартнома биржадан
рўйхатдан ўтказилгандан кейин 5 кун ичида тўловларни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда-ФК
деб юритилади)нинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир
тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш
мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун
белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 26 мартдаги 1154-сонли
ҳисобварақ-фактурага асосан 1.140.911 сўмлик маҳсулотлар топширилган
бўлса-да, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун
1.140.911 сўмлик тўловлар оширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
шартлиги белгиланган.
Шу сабабли суд даъвогарнинг 1.140.911 сўм ундириш тўғрисидаги
талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 1.140.911 сўм ва
олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ва Республика бюджетига
412.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, ФКнинг 236, 386-моддаларига, ИПКнинг 118,
176, 179, 2035 -моддаларига асосланиб, суд,қарорқилди:
Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “***”
акциядорлик жамияти фойдасига 1.140.911 сўм ва олдиндан тўланган
41.200 сўм почта харажатиундирилсин.
Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан Республика
бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф Бухоро вилоят судига ўн кун
ичида апелляция тартибида шикоят, прокурор протест келтиришга ҳақли.
судья
**********ов