← Назад
Решение #2832337 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 279 | — | code_article | |
| онуни | 29 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 3247 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2003-2401/2568-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанциясида ишни
кўрган судья –Н.Зоиров
Апелляция
инстанциясида
маърузачи судья – Х.Абдуллаев
Тафтиш инстанциясида ишни
кўрган судья –С.Жакеев
НАВОИЙ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ
ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Навоий шаҳри
Қ А Р О Р И
2025 йил 17 декабрь
Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
С.Жакеевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ш.Қодиров ва Н.Умаровлардан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси И.Абдурайимовнинг суд мажлиси
котиблигида, жавобгар вакили Я.*** (ишончномага асосан) иштирокида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг
акциядорлик тижорат “***” манфаатида жавобгар “***” хусусий корхонасига
нисбатан даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий иш юзасидан қабул
қилинган Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2025 йил 3 октябрдаги қарори устидан жавобгар
томонидан берилган тафтиш шикояти юзасидан ишни суд биносида бўлиб
ўтган очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Бухоро
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг акциядорлик тижорат “***” (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида “***” хусусий корхонаси (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)дан 447.847 АҚШ доллари миқдорида кредит
қарздорлигини ундиришни, ундирувни гаровдаги мулкка қаратишни сўраган.
Ромитон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 22 июлдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талабининг 411.886 АҚШ доллари миқдоридаги кредит
қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаровдаги мулкларга қаратиш қисмини
қаноатлантириш рад этилган бўлса, 35.961 АҚШ доллари миқдоридаги қисми
кўрмасдан қолдирилган. Жавобгардан республика бюджетига 105.361.427 сўм
давлат божи ундирилган.
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2025 йил 3 октябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори
ўзгартирилган. Даъвонинг 35.961 АҚШ доллари миқдоридаги кредит
қарздорлигини ундириш бўйича кўрмасдан қолдириш қисми бекор қилиниб,
даъвони қаноатлантириш тўлиқ рад этилган. Жавобгардан республика
бюджетига жами 171.840.505 сўм давлат божи ундирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанция судининг қарори
устидан жавобгар тафтиш тартибида шикоят билан мурожаат қилиб, унда судья
томонидан 2025 йил 3 ва 18 июлдаги медиатив келишувларда кредит
қарздорлиги тез кунларда тўлаб берилиши кўрсатилганлиги, лекин Пленум
қарори тушунтиришлари нотўғри талқин қилинганлиги, 2025 йил 3 июлдаги
келишувни 08 июлда тақдим этганлиги, даъвогардан банк айланмасини
сўраганлиги, сўнг 2025 йил 18 июлдаги медиатив келишувни тақдим этганлиги,
лекин биринчи келишувни тасдиқлаб беришни сўраганлиги, апелляция
инстанция суди шикоятдан четга чиққанлиги, ишни тўлиқ ўрганганлиги, давлат
божини ундиришда хатоликка йўл қўйганлиги кўрсатилган.
Суд муҳокамасида жавобгар вакили шикоятни қўллаб, уни
қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар вакили тегишли тартибда огоҳлантирилганлигига қарамасдан суд
мажлисига келмади ва ўз вакилининг иштирокини таъминламади ёки иш
кўришни кейинга қолдиришни сўрашмади.
Судлов ҳайъати иш бўйича жавобгар вакилини эшитиб, иш ҳужжатларини
ўрганиб ва шикоят важларини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция
судининг қарорини ўз кучида қолдиришни лозим топди.
Мазкур низо кредит шартномасидан келиб чиққан.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2023 йил 20 июнда 46-сонли
кредит шартномаси тузилган ва унга кўра, жавобгарга айланма маблағларини
тўлдириш, лифт ва қурилиш материалларини сотиб олиш мақсадида 12 ой
муддатга, 6 ой имтиёзли давр билан 6 фоиз устама тўлаш шарти билан
900.000 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилган, жавобгар эса уни ўз
муддатида жадвалга мувофиқ қайтариш мажбуриятини олган.
Кредит таъминоти сифатида 2023 йил 22 июнда ипотека шартномаси
расмийлаштирилган ва жавобгарга тегишли Ғиждувон тумани, А.Қаҳҳор МФЙ,
А.Қаххор кўчаси, 659-уйда жойлашган умумий ер майдони 4800 м2 бўлган
қурилиши тугалланмаган “Давлат хизматлари маркази ва кўп қаватли турар
жой” биноси доимий фойдаланиш хуқуқи билан гаровга қўйилган ва мулк
15.210.000.000 сўмга баҳоланган.
Жавобгар томонидан кредитни қайтариш жадвалига риоя қилинмаганлиги
ва кредит қарздорлиги 447.847 АҚШ долларини ташкил этганлиги ва тўлаш
ҳақидаги талабнома ижобий ҳал қилинмаганлиги учун даъвогар судга мурожаат
қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасига кўра,
кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти
(кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган
миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса
олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини
олади.
Ушбу Кодекснинг 279-моддасида гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун унди увни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобга бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим да ажада
бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкинлиги
кўрсатилган.
Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг жавобгардан кредит қарздорлигини
ундириш ва ундирувни гаров мулкига қаратиш ҳақидаги талаби асосли.
Тарафлар томонидан судга тақдим этилган 2025 йил 18 июлдаги медиатив
келишувда тарафлар кредит шартномасида келишилган шартлар асосида юзага
келган кредит қолдиғининг ушбу кунда қолган муддати ўтган кредит
қарздорлиги 35.961 АҚШ доллари миқдоридаги қарздорликни икки ой
муддатда тўлаб беришга келишилганлиги баён этилган ва ваколати бўлган
шахслар томонидан имзоланган.
Лекин, 2025 йил 18 июлда судга кирим бўлган ва ушбу кун суд
мажлисида муҳокама қилинган 2025 йил 3 июлдаги медиатив келишувда
447.847 АҚШ доллар миқдоридаги қарздорликни 2025 йил 20 июлда тўлаб
бериш кўрсатилган бўлсада ушбу кунда мазкур қарздорлик мавжуд бўлмаган ва
биринчи инстанция суди томонидан қарздорликни текшириш учун суд мажлиси
бўйича танаффус эълон қилиниб, ҳақиқий қарздорлик аниқланган.
“Медиация
тўғрисида”
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунининг
29-моддасига асосан медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари
бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари
ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар
ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади.
Медиатив келишувда қуйидагилар кўрсатилиши шарт:
медиатив келишув тарафларининг фамилияси, исми, отасининг исми
(номи), яшаш жойи ёки турган жойи (почта манзили), шунингдек, агар
медиатив келишув вакил томонидан тузилаётган бўлса, вакилнинг фамилияси,
исми, отасининг исми ва яшаш жойи;
медиатив келишув тарафларининг келишувни бажариш билан боғлиқ
ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
медиатив келишув тарафлари томонидан келишилган мажбуриятларни
бажариш шартлари ва муддатлари.
Медиатив келишув келишувнинг тарафлари томонидан имзоланган ва
медиатор томонидан тасдиқланган бўлиши шарт.
Қуйидагиларни назарда тутувчи медиатив келишувни тузишга йўл
қўйилмайди:
1) агар унинг шартлари қонунчиликка зид бўлса;
2) агар унинг шартлари медиацияда иштирок этмаётган учинчи
шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат манфаатларига
дахл қилса ёки дахл қилиши мумкин бўлса.
Медиатив келишув бажарилмаслигининг оқибатлари тарафлар томонидан
ушбу келишувнинг ўзида белгилаб қўйилиши мумкин.
Демак, мазкур ҳолатда 2025 йил 3 июлда тузилган ва 2025 йил 18 июлда
судга тақдим этилган медиатив келишувда тўланган, яъни мавжуд бўлмаган
қарздорлик бўйича келишувга эришилгани учун суд уни инобатга олмаган
бўлса, 2025 йил 18 июлдаги медиатив келишувни, унда тўланган ва баратаф
этилган қарздорлик чиқариб ташланганлиги ва низоли бўлган қарздорлик
бўйича мажбуриятларни бажариш шарти ва муддатлари кўрсатилганлиги учун
суд томонидан қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-модда
3
5 -бандида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилиши белгиланган.
Биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида мажбуриятларни бажариш
шарти ва муддатлари бўйича келишувга эришилганлиги ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг 24.05.2019 йилдаги “Биринчи
инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 13-сонли қарорининг 321-бандидаги
тушунтиришларни инобатга олиб, тўланган қисми юзасидан талабни
қаноатлантиришни рад этиш, қолган қисми юзасидан медиатив келишувни
қабул қилиб кўрмасдан қолдириш ҳақида асосли хулосага келган, бироқ
апелляция инстанцияси суди даъво талабларини тўлиқ рад этиш ҳақида барвақт
хулосага келган.
Чунки, амалдаги қонунчилик бўйича жавобгар томонидан даъвогарнинг
талаби қисман қаноатлантирилганида, қарздорлик қисман тўлаб қўйилганида
қолган қисми юзасидан медиатив келишув тузилмаслиги бўйича норма мавжуд
эмас.
Шунингдек, апелляция инстанция суди ҳал қилув қарорининг 35.961 АҚШ
доллари миқдоридаги қисмини рад этишда ушбу қарздорлик 2025 йил 10 август
куни қопланганлигига, яъни ҳал қилув қарори чиқарилганида мавжуд
бўлганлигига эътибор қаратмаган.
Бундан ташқари, судлов ҳайъати жавобгарнинг важларига қўйидагиларга
кўра қўшилмайди.
Жумладан, жавобгар ўз шикоятларида нафақат ҳал қилув қарорининг бож
қисмидан балки ундаги медиатив келишувни қабул қилинмаганлигидан,
мазмунан кўриб чиқилганлигидан, апелляция инстанция судининг бутун бир
қароридан норози бўлган. Бу эса давлат божини ундирмасликка асос бўлмайди.
Юқоридагиларга кўра судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан
иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланганлиги, ушбу ҳолатлар
исботланганлиги, қарорда баён қилинган хулосалар иш ҳолатларига мувофиқ
келиши ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаганлигини
инобатга олиб, биринчи инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз, апелляция
инстанция судининг қарорини бекор қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Иқтисодий процессуал кодексининг 3247-моддасига кўра, ишни тафтиш
тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш
натижалари бўйича айрим суд ҳужжатларини бекор қилишга ва иш бўйича
илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга
ҳақли.
Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати апелляция инстанция судининг
қарорини бекор қилишга, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз
кучида қолдириш, тафтиш шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим
топади.
Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти
бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган
қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан жавобгардан
республика бюджетига 105.361.427 сўм давлат давлат божи ва даъвогар
фойдасига 37.500 сўм почта ҳаражатлари тўғри ундирилганлигини, жавобгар
томонидан шикоятлар учун давлат божи тўламаганлиги ва почта ҳаражатлари
тўланганлигини инобатга олиб, жавобгардан апелляция ва тафтиш шикоятлари
учун республика бюджетига 105.361.427 сўм давлат божи, тафтиш инстанция
учун Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб-рақамига 103.000 сўм
видеоконференцалоқа ҳаражатлари ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 27, 118 ва
169, 210-211, 3244-3249-моддаларини қўллаб, судлов ҳайьати
қ а р о р қ и л а д и:
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2025 йил 3 октябрдаги қарори бекор қилинсин.
Ромитон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 22 июлдаги ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“***” хусусий корхонасининг тафтиш шикояти қаноатлантирмасдан
қолдирилсин.
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2025 йил 3 октябрдаги қарори бўйича ундирувлар бекор
қилинсин.
“***” хусусий корхонасидан:
- республика бюджетига 105.361.427 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб-рақамига
103.000 сўм видеоконференцалоқа ҳаражатлари ундирилсин.
Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарордан норози тараф белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида
шикоят (протест) келтириши мумкин.
Раислик қилувчи
С.Жакеев
ҳайъат аъзолари
Ш.Қодиров
Н.Умаров