Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2502/12262 Дата решения 17.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья XOLMATOVA GULCHEXRA AHMADJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 676f462a-6bdd-4c11-a86a-23191b1bb79c Claim ID PDF Hash 08beb0382be41a78... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
оролик кодексининг 386-моддаси оролик кодекси 386 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2502/12262-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўқон шаҳри 2025 йил 17 - декабрь Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Г.Холматова раислигида, судья ёрдамчиси Д.Мамажоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Савдосаноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси Даъвогар номи АЖ манфаатида, жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ ҳисобидан 268197951,85 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 30130936,91 сўм орттирма фоиз ундириш ва тарафлар ўртасида тузилган 16.02.2025 йил кунги 2025-1-сонли “Кўчмас мулк олди-сотди шартномаси”ни ҳамда 30.05.2025 йил кунги 1-сонли қўшимча келишувни бекор қилиш ва мулкни банк балансига қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, "Даъвогар номи" АЖ Бошқарувининг қарори билан, банк балансидаги Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар Давронбек МФЙ Бурчилик кўчаси 2-уйда жойлашган (кадастр рақами: 15:16:04:08:01:0037:0001 умумий майдони 1531.0 кв.м., қурилиш ости майдони 1154,27 кв.м. бўлган (фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга) 4 қаватли қурилиши тугалланмаган биноиншоотни ким ошди савдоси ўтказиш йўли билан сотиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Мазкур мулк, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси Фарғона вилоят бошқармаси томонидан 05.05.2022 куни №1730405/Р-А2678431-сонли рақам билан “Даъвогар номи” АЖнинг мулки сифатида давлат реестридан рўйхатдан ўтказилган “El ktr n- nl n uksi nl rni t shkil tish m rk zi” давлат унитар корхонаси томонидан ўтказилган ким ошди савдоси натижалари кўра, юридик шахс “Zil l quruv hi” МЧЖ ғолиб деб топилган. Даъвогар “Даъвогар номи” АЖ Қўқон БХМ (сотувчи) ва жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ (харидор) ўртасида 16.02.202 йил куни 2025-1-сонли кўчмас мулк олди-сотди шартномаси (кейинги матнларда олди-сотди шартномаси деб номланади) тузилган. Ушбу шартномага кўра, даъвогар банкка тегишли бўлган Қўқон шаҳар Давронбек МФЙ Бурчилик кўчаси 2 уйда жойлашган (кадастр рақами: 15:16:04:08:01:0037:0001, умумий майдони 1531.0 кв.м., қурилиш ости майдони 1154,27 кв.м. бўлган (фойдаланиш хуқуқи билан бирга) 4 қаватли қурилиши тугалланмаган бино-иншоотлари ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан, 84 ой муддатга, йиллик 13,5 фоиз тўлаш шарти билан харидорга топшириш, харидор объектни қабул қилиш ва шартноманинг 1-иловасига мувофиқ тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартномага асосан, тўлов графиги бўйича белгиланган санада кредит тўловларини амалга ошириши лозим бўлсада, жавобгар тўлов графигига риоя қилмасдан муддати ўтган фоиз қарзига йўл қўйган. Даъвогарнинг жавобгарга қарзларни тўлаш тўғрисида юборилган талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли, даъвогар Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси Даъвогар номи АЖ манфаатида, судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ ҳисобидан 268197951,85 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 30130936,91 сўм орттирма фоиз ундириш ва тарафлар ўртасида тузилган 16.02.2025 йил кунги 2025-1-сонли “Кўчмас мулк олди-сотди шартномаси”ни ҳамда 30.05.2025 йил кунги 1-сонли қўшимча келишувни бекор қилиш, мулкни банк балансига қайтаришни сўраган. Шунингдек, даъвогар даъво талабларининг миқдорини кўпайтириш тўғрисида судга ариза тақдим қилиб, жавобгар ҳисобидан 360545215,29 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 43991167,91 сўм орттирма фоиз қарзи ундиришни сўраган. Даъвогарнинг мазкур аризаси суднинг ажрими билан иш юритишга қабул қилинган. Даъвогар ва жавобгар судга ариза тақдим қилиб, ишни уларнинг иштирокисиз кўришни сўраган. Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўришни лозим ҳисоблайди. Суд, ишдаги ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Фуқоролик кодексининг 386-моддасига асосан, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, "Даъвогар номи" АЖ Бошқарувининг қарори билан, банк балансидаги Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар Давронбек МФЙ Бурчилик кўчаси 2-уйда жойлашган (кадастр рақами: 15:16:04:08:01:0037:0001 умумий майдони 1531.0 кв.м., қурилиш ости майдони 1154,27 кв.м. бўлган (фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга) 4 қаватли қурилиши тугалланмаган биноиншоотни ким ошди савдоси ўтказиш йўли билан сотиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Мазкур мулк, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси Фарғона вилоят бошқармаси томонидан 05.05.2022 куни №1730405/Р-А2678431-сонли рақам билан “Даъвогар номи” АЖнинг мулки сифатида давлат реестридан рўйхатдан ўтказилган “El ktr n- nl n uksi nl rni t shkil tish m rk zi” давлат унитар корхонаси томонидан ўтказилган ким ошди савдоси натижалари кўра, юридик шахс “Zil l quruv hi” МЧЖ ғолиб деб топилган. Даъвогар “Даъвогар номи” АЖ Қўқон БХМ (сотувчи) ва жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ (харидор) ўртасида 16.02.202 йил куни 2025-1-сонли кўчмас мулк олди-сотди шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра, даъвогар банкка тегишли бўлган Қўқон шаҳар Давронбек МФЙ Бурчилик кўчаси 2 уйда жойлашган (кадастр рақами: 15:16:04:08:01:0037:0001, умумий майдони 1531.0 кв.м., қурилиш ости майдони 1154,27 кв.м. бўлган (фойдаланиш хуқуқи билан бирга) 4 қаватли қурилиши тугалланмаган бино-иншоотлари ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан, 84 ой муддатга, йиллик 13,5 фоиз тўлаш шарти билан харидорга топшириш, харидор объектни қабул қилиш ва шартноманинг 1-иловасига мувофиқ тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. 30.05.2025 йил куни тарафлар ўртасида 16.02.2025 йил кунги 2025-1-сонли кўчмас мулк олди-сотди шартномасига асосан, 1-сонли қўшимча келишув тузилган бўлиб, ушбу келишувга кўра, 1188950658 сўм асосий шартнома имзолангандан бошлаб, ушбу қарздорлик сундирилгунга қадар, йиллик 24 фоиз устама тўлаш шарти билан 30.05.2025 йил кунги 1-сонли иловага мувофиқ тўланиши, шартноманинг 5.3-бандидаги 1 ва 2-иловаси бекор қилиниб, тўловларни шартномада белгиланган муддатларда ва миқдорларда ушбу шартноманинг 30.05.2025 йил кунги 1-сонли иловасига мувофиқ тўловларни тўлиқ амалга ошириш тўғрисида янги таҳрирда баён қилинган. Олди-сотди шартномасининг 7.2-бандида, харидор томонидан ушбу шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, сотувчи томонидан харидорга огоҳлантириш хати, хабарнома тақдим қилинади ҳамда мажбуриятларни бажариш талаб қилиниши, мазкур чоралар таъсир қилмаган тақдирда, сотувчи судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгалиги кўрсатилган. Даъвогарнинг жавобгарга қарзларни тўлаш тўғрисида юборилган талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Олди-сотди шартномаси ва қўшимча келишувга асосан, тўлов графиги бўйича белгиланган санада тўловларини амалга ошириши лозим бўлсада, жавобгар тўлов графигига риоя қилмасдан 16.02.2025 йил кунги 2025-1-сонли олди-сотди шартномаси бўйича 187772768,99 сўм муддати ўтган фоиз қарзига, 30.05.2025 йил кунги 1-сонли қўшимча келишув бўйича 172772446.30 сўм муддати ўтган фоиз қарзига, 43991167,91 сўм ортирма фоиз қарзига йўл қўйган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдидаги жами муддати ўтган фоиз қарзи 360545215,29 сўмни, орттирма фоиз қарзи 43991167,91 сўмни ташкил қилган. Ушбу қарздорлик ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Бундай ҳолда, суд даъвонинг муддати ўтган фоиз ва орттирма фоиз қарзи ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган 16.02.2025 йил кунги 20251-сонли “Кўчмас мулк олди-сотди шартномаси”ни ҳамда 30.05.2025 йил кунги 1сонли қўшимча келишувни бекор қилишни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган кўчмас мулк олди-сотди шартномасининг 7.3бандида, харидор томонидан шартнома бўйича тўловлар ушбу шартноманинг 1иловасидаги тўловлар жадвалига мувофиқ, ўз вақтида ва миқдорида амалга ошириш мажбурияти бажарилмаган ва ёки қисман бажарилган тақдирда, ушбу ҳолат шартномани сотувчининг ташаббуси билан бир томонлама ва ёки суд тартибида бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. Олди-сотди шартномасининг 10.2-бандида, харидор томонидан ушбу шартнома шартлари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, шартнома муддатидан олдин бекор қилиниши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг18.12.2009 йил кунги 203-сонли “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 18-бандида, шартноманинг амал қилиш даврида тарафлар ўзаро келишувга мувофиқ уни амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўзгартиришга ҳам, бекор қилишга ҳам ҳақлидирлар. Шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. ФК 382-моддасининг иккинчи қисми қоидаларидан келиб чиқиб, шартнома суднинг ҳал қилув қарорига биноан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; ФК, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. ФК 382-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. ФК 384-моддасининг иккинчи қисмида белгиланганки, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Бунда ўттиз кунлик муддат таклиф олинган пайтдан, агар таклиф олинган муддат номаълум бўлса, иккинчи тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифни олиши учун нормал зарур бўлган вақт ўтган пайтдан бошлаб ҳисобланиши тушунтирилган. Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган 16.02.2025 йил кунги 2025-1-сонли “Кўчмас мулк олди-сотди шартномаси”ни ҳамда 30.05.2025 йил кунги 1-сонли қўшимча келишувни бекор қилиш тўғрисида 03.11.2025 йил куни жавобгарга таклиф хати юборилган. Шунингдек, жавобгар томонидан 06.11.2025 йил куни даъвогарга шартномга асосан ҳисобланган фоизларни суд тартибида ундириш, 16.02.2025 йил кунги 20251-сонли “Кўчмас мулк олди-сотди шартномаси”ни ҳамда 30.05.2025 йил кунги 1сонли қўшима келишувни суд тартибида бекор қилиш тўғрисида хабарнома юборилган. Бундай ҳолда, суд даъвонинг 16.02.2025 йил кунги 2025-1-сонли “Кўчмас мулк олди-сотди шартномаси”ни ҳамда 30.05.2025 йил кунги 1-сонли қўшимча келишувни бекор қилиш талабларини асосли деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, даъвогар мулкни банк балансига қайтаришни сўраган. Даъвогар “Даъвогар номи” АЖ Қўқон БХМ (сотувчи) ва жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ (харидор) ўртасида тузилган 16.02.202 йил куни 2025-1-сонли кўчмас мулк олди-сотди шартномасига асосан, даъвогар банкка тегишли бўлган Қўқон шаҳар Давронбек МФЙ Бурчилик кўчаси 2 уйда жойлашган (кадастр рақами: 15:16:04:08:01:0037:0001, умумий майдони 1531.0 кв.м., қурилиш ости майдони 1154,27 кв.м. бўлган (фойдаланиш хуқуқи билан бирга) 4 қаватли қурилиши тугалланмаган бино-иншоотлари ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан жавобгарга топширилган. Кўчмас мулк олди-сотди шартномасининг 5.8-бандида, шартнома бекор қилинганда объект қайтарилиши белгиланган. Бундай ҳолда, суд кўчмас мулк олди-сотди шартномасига асосан топширилган мулкни банк балансига қайтаришни лозим ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, суд даъвони қаноатлантиришни, даъвогар Даъвогар номи АЖ фойдасига, жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ ҳисобидан 360545215,29 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 43991167,91 сўм орттирма фоиз қарзи, 41200 сўм почта харажати ундиришни, тарафлар ўртасида тузилган 16.02.2025 йил кунги 2025-1-сонли “Кўчмас мулк олди-сотди шартномаси”ни ҳамда 30.05.2025 йил кунги 1-сонли қўшимча келишувни бекор қилишни, Қўқон шаҳар Давронбек МФЙ Бурчилик кўчаси 2 уйда жойлашган (кадастр рақами: 15:16:04:08:01:0037:0001, умумий майдони 1531.0 кв.м., қурилиш ости майдони 1154,27 кв.м. бўлган (фойдаланиш хуқуқи билан бирга) 4 қаватли қурилиши тугалланмаган биноиншоотлари ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан даъвогар балансига қайтаришни, шунингдек, ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига (8090727.66 +8240000+195827167,2) 212157894,86 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, суд Фуқаролик кодексининг 236, 386-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 177, 178, 179, 180, 186, 259-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Даъвогар номи АЖ фойдасига, жавобгар “Жавобгар номи”МЧЖ ҳисобидан 360545215,29 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 43991167,91 сўм орттирма фоиз қарзи, 41200 сўм почта харажати, республика бюджетига 212157894,86 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар Даъвогар номи АЖ ва жавобгар “Жавобгар номи”МЧЖ ўртасида тузилган 116.02.2025 йил кунги 2025-1-сонли “Кўчмас мулк олди-сотди шартномаси” ҳамда 30.05.2025 йил кунги 1-сонли қўшимча келишув бекор қилинсин. Қўқон шаҳар Давронбек МФЙ Бурчилик кўчаси 2 уйда жойлашган (кадастр рақами: 15:16:04:08:01:0037:0001, умумий майдони 1531.0 кв.м., қурилиш ости майдони 1154,27 кв.м. бўлган (фойдаланиш хуқуқи билан бирга) 4 қаватли қурилиши тугалланмаган бино-иншоотлари ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан даъвогар Даъвогар номи АЖ балансига қайтарилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация шикояти (протести) келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи: Г.Холматова