← Назад
Решение #2832345 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 26 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекс | 259 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекс | 274 | — | code_article | |
| аролик кодекс | 384 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекс | 48 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 278 | — | code_article | |
| мазкур Кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2503/4610-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья -Х.Абдураимов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья – Т.Атабоев
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Андижон шаҳар
2025 йил 17 декабрь
Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
Т.Атабаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Садиков ва С.Умаралиевдан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Раимжоновнинг котиблигида,
Андижон вилоят прокурори катта ёрдамчиси Ж.Рашидовнинг қатнашувида,
даъвогар вакили Т.Бойқобилов (ишончнома асосида), иш бўйича учинчи
шахслар
Чиқиндиларни
бошқариш
ва
циркуляр
иқтисодиётни
ривожлантириш агентлиги вакили У.Бердимуродов (09.01.2025 йилдаги
01-2/38-сонли ишончнома асосида), Сурхондаё вилоят чиқиндиларни
бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги вакили
С.Ходжамқулов (09.09.2025 йилдаги 01-01/793-сонли ишончнома асосида),
Сурхондарё вилояти “Тоза ҳудуд” давлат муассасаси вакили С.Бозоров
(17.11.2025 йилдаги 396-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари
Ж.Мамитов
(адвокат
022-сонли
ордер
асосида),
А.Мамараимов
(30.05.2025 йилдаги 57-сонли ишончнома асоисда)ларнинг иштирокида,
даъвогар Сурхондарё вилояти экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва
иқлим ўзгариши бошқармасининг жавобгар “BI - E EK ” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан 2022 йил 26 августдаги “Маиший чиқиндилар
билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизматларни кўрсатишга
давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги 35-сонли битимга ўзгартириш ва
қўшимчалар киритиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган
иқтисодий иш юзасидан Андижон туманлараро иқтисодий суди томонидан
2025 йил 26 сентябрь кунги ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилояти
“Тоза ҳудуд” давлат муассасаси томонидан берилган апелляция шикояти
ҳамдаа андижон шаҳар прокуратураси томонидан киритилган апелляция
протести асосида ишни АКТ ходими О.Рахмоновнинг кўмаклашувида мобил
видеоконференцалоқа режимида Андижон вилоят суди биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Сурхондарё вилояти экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим
ўзгариши бошқармаси (кейинги ўринларда матнда “даъвогар” деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Bi -Ek ”
масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “жавобгаржамият” деб юритилади) ҳамда Сурхандарё вилояти хокимлиги (келгуси
ўринларда матнда “жавобгар-химят” деб юритилади)га нисбатан тарафлар
ўртасида 2022 йил 26 августда тузилган “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ
ишларни амалга ошириш соҳасида хизматларни кўрсатишга давлат-хусусий
шериклик тўғрисида”ги 35-сонли битимнинг қуйидаги бандаларини, яъни- 2.1-банди “б” кичик банди бешинчи ва олтинчи хатбошлари ҳамда “в”
кичик банди бешинчи хатбошисини чиқариб ташлаш;
- 2.1-банди “в” кичик банди еттинчи хатбошисини қуйидаги янги
таҳрирда баён қилиш:
“Давлат-хусусий шериклик битимида кўрсатилган муддатларда
белгиланган ва рухсат этилган жойларда чиқиндиларни саралаш ва қайта
ишлаш технологияларини ўрнатиб, ишга тушириш”;
- 3.1-бандини қуйидаги янги таҳрирда баён қилиш:
“Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари
учун мажбурий тўловлар аҳоли ва юридик шахслар томонидан тўлов
ҳисобланган даврдан кейинги ойнинг ўнинчи санасига қадар Агентликнинг
махсус транзит банк ҳисобварақларига тўланади ва унинг махсус банк
ҳисобварағида жамланади”;
- 3.2-бандини қуйидаги янги таҳрирда баён қилиш:
“Агентликнинг махсус банк ҳисобварағида жамланган маблағлар
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади ва тўлов
топшириқномаларисиз тегишли ташкилотлар ҳисобварақларига автоматик
тарзда ўтказилади”;
- 3.3-бандини қуйидаги янги таҳрирда баён қилиш:
“Агентликнинг махсус банк ҳисобварағида жамланган маблағлар қаттиқ
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний
шахсларга кўрсатилган хизматлар ҳақини санитар тозалаш корхоналарига
марказлашган тартибда тўлаш учун: хусусий санитар тозалаш корхоналарига
– улар томонидан кўрсатилган хизматлар учун келиб тушган мажбурий
тўловларнинг 100 фоизи миқдорида; санитар тозалаш давлат корхоналарига –
улар томонидан кўрсатилган хизматлар учун келиб тушган мажбурий
тўловларнинг 90 фоизи миқдорида йўналтирилади. Бунда, қолган маблағлар
Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини молиялаштириш учун
йўналтирилади. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018-йил 22-ноябрдаги “Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб
чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5580-сон Фармони 4-бандида белгиланган
тартибда мувофиқ амалга оширилади. Электр энергиясини ҳисобга олиш ва
назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланган ҳудудларда
қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун
аҳолидан ундирилган тўловларнинг 1 фоизидан ажратмалари автоматик
равишда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва Агентликнинг банк ҳисоб
варағига ўтказилади”; .
- 4.2-банди ўн биринчи хатбошисини ва 4.4-банди ўн биринчи
хатбошисини қуйидаги янги таҳрирда баён қилиш:
“ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахслар
(аҳоли)га кўрсатилган хизматлар ҳақи, абонентнинг қаттиқ маиший
чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий
тўловлар бўйича мазкур қўшимча келишувнинг иловасида келтирилган
муддатларда ундирилмаган дебиторлик қарздорлик хусусий шерикдан 5 йил
муддатда мазкур қўшимча келишувнинг 2-"в" иловасига мувофиқ то‘лов
графиги асосида ундирилади. Бунда, мазкур қўшимча келишув тегишли
тартибда тасдиқлангунига қадар давлат шериги ёки “Тоза ҳудуд” ДК
томонидан қарздорликни ундириш юзасидан судга мурожаат қилинган қисми
мустасно”;
- 4.6-банди саккизинчи хатбошисини қуйидаги янги таҳрирда баён
қилиш:
“Мазкур қўшимча келишувнинг 1-"б" ва 2-"в" иловалари бўйича
тўловларни белгиланган муддатларда ва миқдорда ойма-ой тўлаб
борилишини таъминлаш. Мазкур жараёнда ҳисобланадиган қўшимча қиймат
солиғи солиқ органларини хабардор қилган ҳолда Солиқ кодексида
белгиланган фоизлар ҳисобланиб, 3 йил давомида бўлиб тўланиши мумкин.
Хусусий шерик томонидан мазкур қўшимча келишувнинг 1-"б" иловасида
белгиланган муддатларда ва миқдорда пул маблағларини (ҚҚС билан) тўлиқ
қайтариш мажбуриятини олади” ;
-4.6-банди ўнинчи хатбошисини қуйидаги таҳрирда баён қилиш:
“Давлат корхоналари ҳисобидаги бино ва иншоотларни, шу жумладан
чиқинди тўплаш шохобчаларини, чиқинди тўплаш контейнерларини (ўзаро
келишув бўйича бўлиб тўлаш тартибида сотиб олинган контейнерлар бундан
мустасно) давлат хусусий шериклик тўғрисидаги битим муддати давомида
жорий ва капитал таъмирлаш, ускуналарни ишчи ҳолатда сақлаш, ушбу
мулклар бўйича белгиланган солиқларни тўлаш ҳамда чиқиндилар билан
боғлиқ инфратузилма объектларини барпо этиш бўйича технологияларни
татбиқ этиш, давлат мулкини сақлаш билан боғлиқ (шу жумладан жорий
таъмирлаш) ҳамда коммунал харажатларини тўлаб бориш”;
- 4.6-банди ўн бешинчи хатбошисини қуйидаги янги таҳрирда баён
қилиш:
“Аҳолидан ундириладиган, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва
олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловларни Ўзбекистон
Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши
вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни
ривожлантириш агентлигининг ягона транзит банк ҳисобварақларига тўлаб
борилишини таъминлаш”;
- 8.1-бандини қуйидаги янги таҳрирда баён қилиш:
“2025-йил март ойидан бошлаб Хусусий шерик томонидан
кўрсатилган хизматлар ва асосий самарадорлик кўрсаткичларини аниқлашда
қуйидагилар инобатга олинади: маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш
хизмати билан жисмоний ва юридик шахслар қамраб олинганлик даражаси;
санитар тозалаш корхоналари фаолияти юзасидан юборилган
шикоятлар; чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвалига риоя этилиши;
санитар тозалаш корхоналари томонидан ўзларига бириктирилган ҳудудда
инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши; давлат-хусусий шериклик
доирасида шартнома асосида берилган техникалар учун тўловлар ва дебитор
қарздорликнинг қайтарилиши;
битимга асосан белгиланган дебитор қарздорликнинг қайтарилиши
улуши; қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб тўплаш учун мосланган
чиқинди тўплаш шохобчаларининг улуши; хизмат кўрсатиш зонасининг
хавфли чиқиндилар учун контейнерлар билан қамрови; умумий тўпланган
қаттиқ маиший чиқиндилар миқдорида иккиламчи хомашёни (бирламчи
саралаш) ажратиб олиш улуши эътиборга олинади.
Мазкур тартиб 2025-йил март ойига қадар асосий битимнинг
8.1-бандида белгиланганлар инобатга олинади”;
- 8.2-бандини қуйидаги янги таҳрирда баён қилиш:
“Хусусий шерик томонидан кўрсатилган хизматлар натижадорлигини
баҳолаш 2025-йил март ойига қадар битимнинг ___-иловасига асосан амалга
оширилади. 2025-йил март ойидан бошлаб Хусусий шерик томонидан
кўрсатилган хизматлар ва асосий самарадорлик кўрсаткичларини аниқлаш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 26-сентябрдаги ПФ-149сон Фармони 1-иловасига мувофиқ олиб борилади”;
- 8.3-бандини қуйидаги янги таҳрирда баён қилиш:
“Баҳолаш натижаларига асосан “сариқ” ва “қизил” тоифада санитар
тозалаш корхоналарига методологик ва малакавий кўмак кўрсатиб борилади.
Баҳолаш натижалари бўйича хизматлар натижадорлиги олти ой кетма-кет
қониқарсиз деб баҳоланган, “сариқ” тоифадаги санитар тозалаш
корхоналарига жарима қўлланилиши мумкин. Баҳолаш натижалари бўйича
олти ой кетма-кет “қизил” тоифада қайд этилган санитар тозалаш
корхоналарига жарима қўлланилади. Жарима қўлланилганидан сўнг уч ой
кетма-кет “қизил” тоифада қайд этилган санитар тозалаш корхоналари билан
тузилган шартнома (битим) Экология, атрофмуҳитни муҳофаза қилиш ва
иқлим ўзгариши вазирлиги розилиги асосида давлат шериги томонидан бир
томонлама бекор қилиниши мумкин. Жарима суммалари кўрсатилган
хизматлар ҳақининг хизмат кўрсатувчи ташкилотга марказлашган тартибда
тўланишида улар билан тузилган шартномага мувофиқ акцептсиз ушлаб
қолиш йўли орқали ундирилади. Қўлланиладиган жарима миқдори базавий
ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорда белгиланиши мумкин
(Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги 1998-йил 29-августдаги 670-I-сон
қонуни 26-моддаси)”;
- 9.3-банди учинчи хатбошисига қуйидагича қўшимча киритиш:
“Хусусий шерик томонидан мазкур қўшимча келишувнинг 1-"б"
иловасидаги белгиланган муддатларда ва миқдорда тўловлари (ҚҚС билан)
тўланмаганлиги ва улар бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликлар
вужудга келганда Хусусий шерик Давлат шеригига кечиктирилган тўловнинг
ҳар бир куни учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 %и миқдорида,
аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 %идан ошмаган миқдорда пеня
тўлайди. Хусусий шерикни пеня тўлаши, уларнинг асосий мажбуриятларини
бажаришдан озод этмайди”;
- 10.1-банди иккинчи хатбошисини қуйидаги янги таҳрирда баён қилиш:
“давлат мулки – транспорт воситалари иловада кўрсатилган муддат
тугагунига қадар 1 (бир) йиллик имтиёзли давр билан (бунда, Битим тузилган
ойдан бошлаб 1 йил тўлов ундирилмайди) ҳар ойда бўлиб тўлаб бориш
тартибида сотиб олиш шарти билан Хусусий шерикка фойдаланишга
берилади”;
- 10.2-банди биринчи хатбошисини қуйидаги янги таҳрирда баён қилиш:
“Бўлиб тўлаб бориш тартибида сотиб олиш ва (ёки) ижара тўлов
суммалари хусусий шерикнинг ўзи томонидан тўлаб борилади, тўловлар
тўланмаган тақдирда ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича
жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатилган хизматлар ҳақининг хусусий
шерикка қонун ҳужжатларига мувофиқ марказлашган тартибда махсус
22604- транзит ҳисоб-рақамга кунлик келиб тушган пул маблағларидан
тегишли тартибда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни
ривожлантириш агентлигининг махсус ҳисоб рақамига акцептсиз ушлаб
қолиш йўли орқали ундирилади. Бунда акцептсиз ушлаб қолиш учун
маблағлар етарли бўлмаган тақдирда, хусусий шерик Чиқиндиларни
бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг махсус
ҳисоб рақамига тўловларнинг ундирилмаган қисмини қўшимча равишда
тўлашини таъминлайди”; Битим асосида Чиқинди полигонлари ва унда
фойдаланиши учун берилган махсус техникалар “Чиқинди полигонларини
бошқариш дирекцияси” давлат муассасасига топшириш-қабул қилиш
далолатномаси асосида хусусий шерик томонидан қайтарилиши;
Шунингдек, битимнинг 2-"а" иловаси 1-бандини мазкур қўшимча
келишувнинг 1-"а" иловасига мувофиқ қайта тасдиқлаш;
- битимнинг кириш қисми иккинчи хатбошисидаги, 1.1-бандидаги,
2.1- банди “б” кичик бандидаги, “в” кичик банди олтинчи хатбошисидаги,
4.1-банди саккизинчи хатбошисидаги, 4.2-банди в
ўн тўртинчи
хатбошисидаги, 4.5-бандидаги, 4.6-банди ўн биринчи, ўн олтинчи, ўн
тўққизинчи, йигирманчи, йигирма биринчи бандларидаги, 5.1-банди “а”
кичик бандидаги, 9.1-банди “б” кичик банди, 12.1-бандидаги иккинчи,
ўнинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошисидаги, 13.1-банди иккинчи
хатбошисидаги, 13.5-банди учинчи, тўртинчи ва олтинчи хатбошисидаги,
18.1-бандидаги, 18.3-бандидаги “Сурхондарё вилояти Экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси” сўзлари “Сурхондарё вилояти
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш
бошқармаси” сўзларига ўзгартириш;
- битимнинг 2-"б" иловаси мазкур қўшимча келишувнинг 1-"б"
иловасига мувофиқ қайта тасдиқлансин ва битимнинг 4.2-банди тўққизинчи
хатбошисидаги, 4.5-банди тўртинчи хатбошисидаги, 13.1-банди иккинчи
хатбошисидаги, 13.2-банди иккинчи хатбошисидаги, 13.5-банди тўртинчи
хатбошисидаги “2-"б" сўзлари “1-"б" сўзларига ўзгартириш;
- битимнинг 3-иловасидаги “Санитар тозалаш хизматларини ташкил
этиш маркази” сўзлари ҳамда битимнинг 4-илова 6-бандидаги “Санитар
тозалаш маркази” сўзлари “Сурхондарё вилояти Чиқиндиларни бошқариш ва
циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси” сўзларига ўзгартириш.
Шунингдек, “Тоза ҳудуд” ДК томонидан ҳисоб-варақа орқали берилган
махсус техникаларни сотиб, бегоналаштириш ва гаровга қўйиш, еҳтиёт
қисмларини сотишни қатъиян ман этиш;
- 2022-йил 26-августда тузилган “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ
ишларни амалга ошириш соҳасида хизматларни кўрсатишга давлат-хусусий
шериклик тўғрисида”ги 35-сонли битимнинг қолган қисми ўз кучида,
ўзгаришларсиз қолдириш;
Мазкур қўшимча келишув 2022-йил 26-августдаги “Маиший чиқиндилар
билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизматларни кўрсатиш
бўйича давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги 35-сон битимнинг ажралмас
қисми бўлиб, бир хил юридик кучга эга бўлган 6 нусхада тузилиши ва битим
муддатига мос равишда амал қилиши ҳақида қўшимча ва ўзгартиришлар
киритишни сўраган.
Биринчи инстанция суди 2025 йил 26 август кунги ажрими билан ишга,
Сурхондарё
вилоят
хокимяти
ҳамда
“Сирқуляр
иқтисодиятни
ривожлантириш бошқармаси” Давлат муассаси низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
жалб қилинган.
Биринчи инстанция суди 26.09.2025 йилдаги ҳал қилув қарори билан
даъво ариза қисман қаноатлантирилган, тарафлар ўртасидаги 2022 йил
26 августдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш
соҳасида хизматларни кўрсатишга давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги
35-сонли битимга қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритил. жумладан:
-2.1-банди “б” кичик банди бешинчи ва олтинчи хатбошлари ҳамда “в”
кичик банди бешинчи хатбошисини чиқариб ташланган.
-2.1-банди “в” кичик банди еттинчи хатбошиси қуйидаги янги таҳрирда
баён қилинган:
“Давлат-хусусий шериклик битимида кўрсатилган муддатларда
белгиланган ва рухсат этилган жойларда чиқиндиларни саралаш ва қайта
ишлаш технологияларини ўрнатиб, ишга тушириш”.
-3.1-банди қуйидаги янги таҳрирда баён қилинган:
“Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари
учун мажбурий тўловлар аҳоли ва юридик шахслар томонидан тўлов
ҳисобланган даврдан кейинги ойнинг ўнинчи санасига қадар Агентликнинг
махсус транзит банк ҳисобварақларига тўланади ва унинг махсус банк
ҳисобварағида жамланади”.
-3.2-банди қуйидаги янги таҳрирда баён қилинган:
“Агентликнинг махсус банк ҳисобварағида жамланган маблағлар
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади ва тўлов
топшириқномаларисиз тегишли ташкилотлар ҳисобварақларига автоматик
тарзда ўтказилади”.
-3.3-банди қуйидаги янги таҳрирда баён қилинган:
“Агентликнинг махсус банк ҳисобварағида жамланган маблағлар қаттиқ
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний
шахсларга кўрсатилган хизматлар ҳақини санитар тозалаш корхоналарига
марказлашган тартибда тўлаш учун: хусусий санитар тозалаш корхоналарига
– улар томонидан кўрсатилган хизматлар учун келиб тушган мажбурий
тўловларнинг 100 фоизи миқдорида; санитар тозалаш давлат корхоналарига –
улар томонидан кўрсатилган хизматлар учун келиб тушган мажбурий
тўловларнинг 90 фоизи миқдорида йўналтирилади. Бундан, қолган маблағлар
Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини молиялаштириш учун
йўналтирилади.
Бундан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 22ноябрдаги “Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун
тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ-5580-сон Фармони 4-бандига асосан белгиланадиган янги
тартибга мувофиқ ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва маблағларни
йўналтириш ҳоллари мустасно.
Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг
автоматлаштирилган тизимига уланган ҳудудларда қаттиқ маиший
чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳолидан ундирилган
тўловларнинг 1 фоизидан ажратмалари автоматик равишда “Ҳудудий электр
тармоқлари” АЖга ўтказилади”.
-4.2-банди ўн биринчи хатбошиси ва 4.4-банди ўн биринчи хатбошиси
қуйидаги янги таҳрирда баён қилинган:
“ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний
шахслар(аҳоли)га кўрсатиладиган хизматлар ҳақи, абонентларнинг қаттиқ
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун
мажбурий тўловлар бўйича ундирилмаган дебитор қарздорликлар ушбу
қўшимча келишув тузилган (суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган) кундан бошлаб ўттиз кун муддатда давлат шериги ва хусусий шерик
масъул ходимлари иштирокида хатловдан ўтказилади ва далолатнома
тузилади.
Белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилгандан сўнг
аниқланган дебитор қарздорлик 60 ой давомида (далолатномада
расмийлаштирилган санадан бошлаб) бўлиб-бўлиб қайтариш юзасидан
давлат шериги ва ҳусисий шерик ўртасида тузилган жадвал(битимнинг 2-“в”
иловаси)га асосан хусусий шерик томонидан тўлаб берилади.
Дебитор қарздорликлар ушбу бандда белгиланган муддатда хатловдан
ўтказилиб, далолатнома тузилмаган тақдирда дебитор қарздорлик дебитор ва
кредитор қарздорликлар бўйича ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида
шаклланган маълумотлар асосида аниқланган сумма юзасидан тузилган
солиштирма далолатнома асосида 60 ой давомида (далолатномада
расмийлаштирилган санадан бошлаб) бўлиб-бўлиб қайтариш юзасидан
давлат шериги ва ҳусисий шерик ўртасида тузилган жадвал(битимнинг 2-“в”
иловаси)га асосан хусусий шерик томонидан тўлаб берилади.
Бунда, мазкур қўшимча келишув тузилгун(суднинг ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган)га қадар давлат шериги ва “Тоза ҳудуд” ДК томонидан
қарздорликни ундириш юзасидан судга мурожаат қилинган қисми мустасно”.
-4.6-банди саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинган:
“Мазкур қўшимча келишувнинг 1-"б" ва 2-"в" иловалари бўйича
тўловларни белгиланган муддатларда ва миқдорда ойма-ой тўлаб
борилишини таъминлаш.
Мазкур жараёнда ҳисобланадиган қўшимча қиймат солиғи солиқ
органларини хабардор қилган ҳолда Солиқ кодексида белгиланган фоизлар
ҳисобланиб, 3 йил давомида бўлиб тўланиши мумкин. Хусусий шерик
томонидан мазкур қўшимча келишувнинг 1-"б" иловасида белгиланган 18
муддатларда ва миқдорда пул маблағларини (ҚҚС билан) тўлиқ қайтариш
мажбуриятини олади”.
-4.6-банди ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинган:
“Давлат корхоналари ҳисобидаги бино ва иншоотларни, шу жумладан
чиқинди тўплаш шохобчаларини, чиқинди тўплаш контейнерларини (ўзаро
келишув бўйича бўлиб тўлаш тартибида сотиб олинган контейнерлар бундан
мустасно) давлат хусусий шериклик тўғрисидаги битим муддати давомида
жорий ва капитал таъмирлаш, ускуналарни ишчи ҳолатда сақлаш, ушбу
мулклар бўйича белгиланган солиқларни тўлаш ҳамда чиқиндилар билан
боғлиқ инфратузилма объектларини барпо этиш бўйича технологияларни
татбиқ этиш, давлат мулкини сақлаш билан боғлиқ (шу жумладан жорий
таъмирлаш) ҳамда коммунал харажатларини тўлаб бориш”.
-4.6-банди ўн бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинган:
“Аҳолидан ундириладиган, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб
чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловларни Ўзбекистон Республикаси
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни
ривожлантириш агентлигининг ягона транзит банк ҳисобварақларига тўлаб
борилишини таъминлаш”.
-8.1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинган:
“2025-йил март ойидан бошлаб Хусусий шерик томонидан кўрсатилган
хизматлар ва асосий самарадорлик кўрсаткичларини аниқлашда қуйидагилар
инобатга олинади: маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати билан
жисмоний ва юридик шахслар қамраб олинганлик даражаси; санитар тозалаш
корхоналари фаолияти юзасидан юборилган шикоятлар; чиқиндиларни олиб
чиқиб кетиш жадвалига риоя этилиши; санитар тозалаш корхоналари
томонидан ўзларига бириктирилган ҳудудда инвестиция мажбуриятларининг
бажарилиши;
давлат-хусусий шериклик доирасида шартнома асосида берилган
техникалар учун тўловлар ва дебитор қарздорликнинг қайтарилиши;
битимга асосан белгиланган дебитор қарздорликнинг қайтарилиши
улуши; қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб тўплаш учун мосланган
чиқинди тўплаш шохобчаларининг улуши; хизмат кўрсатиш зонасининг
хавфли чиқиндилар учун контейнерлар билан қамрови; умумий тўпланган
қаттиқ маиший чиқиндилар миқдорида иккиламчи хомашёни (бирламчи
саралаш) ажратиб олиш улуши эътиборга олинади.
Мазкур тартиб 2025-йил март ойига қадар асосий битимнинг 8.1бандида белгиланганлар инобатга олинади”.
-8.2-бандини қуйидаги қуйидаги таҳрирда баён қилинган:
“Хусусий шерик томонидан кўрсатилган хизматлар натижадорлигини
баҳолаш 2025-йил март ойига қадар битимнинг ___-иловасига асосан амалга
оширилади. 2025-йил март ойидан бошлаб Хусусий шерик томонидан
кўрсатилган хизматлар ва асосий самарадорлик кўрсаткичларини аниқлаш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 26-сентябрдаги ПФ-149сон Фармони 1-иловасига мувофиқ олиб борилади”.
8.3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинган:
“Баҳолаш натижаларига асосан “сариқ” ва “қизил” тоифада санитар
тозалаш корхоналарига методологик ва малакавий кўмак кўрсатиб борилади.
Баҳолаш натижалари бўйича хизматлар натижадорлиги олти ой кетмакет қониқарсиз деб баҳоланган, “сариқ” тоифадаги санитар тозалаш
корхоналарига жарима қўлланилиши мумкин.
Баҳолаш натижалари бўйича олти ой кетма-кет “қизил” тоифада қайд
этилган санитар тозалаш корхоналарига жарима қўлланилади. Жарима
қўлланилганидан сўнг уч ой кетма-кет “қизил” тоифада қайд этилган санитар
тозалаш корхоналари билан тузилган шартнома (битим) Экология,
атрофмуҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги розилиги
асосида давлат шериги томонидан бир томонлама бекор қилиниши мумкин.
Жарима суммалари кўрсатилган хизматлар ҳақининг хизмат кўрсатувчи
ташкилотга марказлашган тартибда тўланишида улар билан тузилган
шартномага мувофиқ акцептсиз ушлаб қолиш йўли орқали ундирилади.
Қўлланиладиган жарима миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг
йигирма баравари миқдорда белгиланиши мумкин (Ўзбекистон Республикаси
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги 1998-йил 29-августдаги 670-I-сон қонуни 26-моддаси)”.
9.3-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинган:
“Хусусий шерик томонидан мазкур қўшимча келишувнинг 1-"б"
иловасидаги белгиланган муддатларда ва миқдорда тўловлари (ҚҚС билан)
тўланмаганлиги ва улар бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликлар
вужудга келганда Хусусий шерик Давлат шеригига кечиктирилган тўловнинг
ҳар бир куни учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 %и миқдорида,
аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 %идан ошмаган миқдорда пеня
тўлайди.
Хусусий шерикни пеня тўлаши, уларнинг асосий мажбуриятларини
бажаришдан озод этмайди”.
-10.1-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинган:
“давлат мулки- транспорт воситалари иловада кўрсатилган муддат
тугагунига қадар 1 (бир) йиллик имтиёзли давр билан (бунда, Битим тузилган
ойдан бошлаб 1 йил тўлов ундирилмайди) ҳар ойда бўлиб тўлаб бориш
тартибида сотиб олиш шарти билан Хусусий шерикка фойдаланишга
берилади”.
-10.2-банди биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинган.
“Бўлиб тўлаб бориш тартибида сотиб олиш ва (ёки) ижара тўлов
суммалари хусусий шерикнинг ўзи томонидан тўлаб борилади, тўловлар
тўланмаган тақдирда ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича
жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатилган хизматлар ҳақининг хусусий
шерикка қонун ҳужжатларига мувофиқ марказлашган тартибда махсус
22604- транзит ҳисоб-рақамга кунлик келиб тушган пул маблағларидан
тегишли тартибда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни
ривожлантириш агентлигининг махсус ҳисоб рақамига акцептсиз ушлаб
қолиш йўли орқали ундирилади.
Бунда акцептсиз ушлаб қолиш учун маблағлар етарли бўлмаган
тақдирда, хусусий шерик Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр
иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг махсус ҳисоб рақамига
тўловларнинг ундирилмаган қисмини қўшимча равишда тўлашини
таъминлайди”.
Битим асосида Чиқинди полигонлари ва унда фойдаланиши учун
берилган махсус техникалар “Чиқинди полигонларини бошқариш
дирекцияси” давлат муассасасига топшириш-қабул қилиш далолатномаси
асосида хусусий шерик томонидан қайтарилиши.
Битимнинг 2-"а" иловаси 1-банди мазкур қўшимча келишувнинг 1-"а"
иловасига мувофиқ қайта тасдиқлансин. Битимнинг кириш қисми иккинчи
хатбошисидаги, 1.1-бандидаги, 2.1-банди “б” кичик бандидаги, “в” кичик
банди олтинчи хатбошисидаги, 4.1-банди саккизинчи хатбошисидаги, 4.2банди в ўн тўртинчи хатбошисидаги, 4.5-бандидаги, 4.6-банди ўн биринчи,
ўн олтинчи, ўн тўққизинчи, йигирманчи, йигирма биринчи бандларидаги,
5.1-банди “а” кичик бандидаги, 9.1-банди “б” кичик банди, 12.1-бандидаги
иккинчи, ўнинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошисидаги, 13.1-банди иккинчи
хатбошисидаги, 13.5-банди учинчи, тўртинчи ва олтинчи хатбошисидаги,
18.1-бандидаги, 18.3-бандидаги “Сурхондарё вилояти Экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси” сўзлари “Сурхондарё вилояти
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш
бошқармаси” сўзларига ўзгартирилган.
Битимнинг 2-"б" иловаси мазкур қўшимча келишувнинг 1-"б" иловасига
мувофиқ қайта тасдиқланиши ва битимнинг 4.2-банди тўққизинчи
хатбошисидаги, 4.5-банди тўртинчи хатбошисидаги, 13.1-банди иккинчи
хатбошисидаги, 13.2-банди иккинчи хатбошисидаги, 13.5-банди тўртинчи
хатбошисидаги “2-"б" сўзлари “1-"б" сўзларига ўзгарилган;
Битимнинг 3-иловасидаги “Санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш
маркази” сўзлари ҳамда битимнинг 4-илова 6-бандидаги “Санитар тозалаш
маркази” сўзлари “Сурхондарё вилояти Чиқиндиларни бошқариш ва
циркуляр
иқтисодиётни
ривожлантириш
бошқармаси”
сўзларига
ўзгартирилган.
Тоза ҳудуд” ДК томонидан ҳисоб-варақа орқали берилган махсус
техникаларни сотиб, бегоналаштириш ва гаровга қўйиш, еҳтиёт қисмларини
сотиш қатъиян ман этилади.
Тарафлар ўртасида 2022 йил 26-августда тузилган “Маиший чиқиндилар
билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизматларни кўрсатишга
давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги 35-сон битимнинг қолган қисми ўз
кучида, ўзгаришларсиз қолдирилган.
Мазкур ҳал қилув қарори асосида 2022-йил 26-августдаги “Маиший
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизматларни
кўрсатиш бўйича давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги 35-сон битимга
киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар битимнинг ажралмас қисми бўлиб,
битим муддатига мос равишда амал қилиниши, ушбу ҳал қилув қарори
асосида битимнинг ўзгартирилган шартлари ва битимнинг бошқа шартлари
ўртасида зиддият келиб чиққан тақдирда ҳал қилув қарори асосида
киритилган ўзгаришларга амал қилининишини, шунингдек жавобгар
хисобидан 4 120 000 сўм давлат божи ҳамда 41 200 почта харажатлари
даъвогар ҳисобига ундиришни, ушбу иш видиоконферанцалоқа хизматлари
орқали ўтказилганлиги сабабли 103 000 сўм почта ҳаражати Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ундирилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб Сурхандарё вилояти “Тоза
ҳудуд” давлат муассаси (келгуси ўринларда матнда (манфаатдор шахс) деб
юритилади) томонидан берилган апелляция шикоятида, биринчи инстанция
суди томонидан 26.09.2025 йилда қабул қилган ҳал қилув қарори унинг
манфаатига таъсир қиладиган ҳал қилув қарори бўлганлигини, биринчи
инстанция суди уни судга жалб қилмаганлиги ва хабардор қилмаганлигини
билдириб, апелляция шикоятини иш юритишга олишни, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини 4.2 банди ўн биринчи хат боши ҳамда
4.4-банди ўн биринчи хат бошини қуйидагича- “ҚМЧларни тўплаш ва олиб
чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатилган хизматлар
ҳақи, абонентнинг қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб
кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича дебиторлик қарздорлик
дебитор ва кредитор қарздорликлар бўйича ҳисобга олишнинг ягона
электрон тизимида шакилланган маълумотлар асосида 60 ой даъвомида (суд
санадан бошлаб) бўлиб-бўлиб қайтарилади.
Бунда, мазкур қўшимча келишув тегишли тартибда тасдиқлангунига
йоки суднинг қарори қонуний кучга киргунга қадар давлат шериги ёки “Тоза
ҳудуд” ДК томонидан қарздорликни ундириш юзасидан судга мурожаат
қилинган қисми мустасно” деб ўзгартиришни, ҳал қилув қарорининг қолган
қисмини ўзгаришсиз қолдиришни, шунингдек олдиндан тўланган далат божи
ва почта ҳаражатини жавобгар ҳисобидан манфаатдор шахс ҳисобига
ундиришни сўраган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг
259-моддаси биринчи қисмида, ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек
ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар биринчи инстанция
судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция
шикояти беришга ҳақли эканлиги белгиланган.
Аниқланишича, биринчи инстанция суди томонидан тарафлар ўртасида
2022 йил 26 августда тузилган 35-сонли битим бандаларинини қисман
ўзгартириш тўғрисида 2025 йил 26 сентябрдаги қабул қилган ҳал қилув
қарори натижаси манфаатдор шахс ҳуқуқига таъсир қилиниши ўрганилмаган
ва суд мажлисига жалб қилмаган.
Мазкур, юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб, манфаатдор шахс
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорига нисбатан апелляция
шикояти беришга асосли ҳисобланади.
Апелляция инстанция суд мажлиси бўлишлиги тўғрисида тегишли
тартибда хабардор қилинган жавобгар-хикимлигидан вакиллар суд
мажлисига келмади.
Ваҳоланки,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекснинг 274-моддаси тўртинчи қисмида, апелляция инстанцияси
судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида
тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмаслиги белгиланган.
Шунга кўра, апелляция суд мажлисини жавобгар-хокимлик вакиллари
иштирокисиз кўришни лозим ҳисоблайди.
Апелляция инстанция суд мажлисида иштирок этган Андижон вилоят
прокуратураси прокурори катта ёрдамчиси апелляция протестини қувватлаб
биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинган ҳал қилув қарорини
ўзгартиришни апелляция протестини қаноатлантиришни сўради.
Апелляция инстанция суд мажлисида иштирок этган манфаатдор шахс
вакили берган кўрсатмасида, апелляция шикоятини қувватлаб, биринчи
инстанция суди манфаатдор шахснинг ишга жалб қилмаганлиги, натижада
улаинг манфаатига зид равишда ҳал қилув қарори қабул қилинганлигини, бу
ҳақда кейинчалик жавобгар вакилларидан хабар топганлигини, шундан сўнг
апелляция шикояти билан судга мурожаат қилганлигини, шунингдек
прокурор апелляция протестига эътирози йўқлини билдириб, апелляция
шикоятини ҳамда апелляция протестини қангоатлантиришни сўради.
Апелляция инстанция суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили
кўрсатма бериб, хақиқатда манфаатдор шахс судга жалб қилинмаганлигини
ва ҳал қилув қарори ижроси даъвомида кейинчалик унинг манфаатига таъсир
бўлиши мумкинлигини, апелляция шикоятини қисман қувватлашни, боиси
суд мажлиси даъвомида тарафларнинг хеч бири даъво талабига эътироз
қилмаганлиги ёки даъво талабини ўзгартириш тўғрисида ариза ёки
илтимоснома билан мурожаат қилинмаганлигини, шунингдек биринчи
инстанция судида бу ҳақда муҳокама қилмаганлигини, бироқ даъво
талабининг 4.2 банди ўн биринчи хат боши ҳамда 4.4-банди ўн биринчи хат
боши бўйича асосиз равишда ҳал қилув қарор қабул қилганлигини, бундан
ташқари апелляция суд мажлисида иштирок этган прокурор томонидан
киритилган апелляция протести асосли киритилганлигинибилдириб,
апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни ҳамда апелляция
протестини қаноатлантиришни сўради.
Апелляция инстанция суд мажлисида иштирок этган жавобгар-жамият
раҳбари ва вакиллари томонидан берилган кўрсатмаларида, даъвогар
томонидан 2022 йил 26 августдаги 35-сонли битимнинг бандаларига
киритилган ўзгартиришлар бўйича эътирозлари йўқлигини, ҳақиқатда
биринчи инстанция суд мажлисида тарафлар томонидан ёзма равишда даъво
талабини хеч бўлмаганда бир қисмини бўлса-да ўзгартириш тўғрисида ариза
ва илтимосномалар келиб тушмаганлиги ва суд мажлисида бунда талаблар
мухокама қилинмаганлигини, бироқ кўрилаётган низо тарафлар ўртасида
тузилган шартнома бандларини ўзгартириш билан боғлиқ низо
бўлганлигини, бу билан нафақат прокурорнинг суд мажлисида иштирок
этиши, балки прокурор протести киритишга ҳуқуқи йўқлиги билдириб,
прокурор протестини қабул қилишни рад этишни ва апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Апелляция инстанция суд мажлисида иштирок этган Чиқиндиларни
бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантиришг агентлиги
Сурхандарё вилоят бошқармаси (келгуси ўринларда матнда “вилоят сиркуляр
иқтисодиёт агентлик” деб юритилади) вакили томонидан берилган
кўрсатмасида, апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, шунингдек
прокурор протестини қаноатлантиришни сўради.
Апелляция инстанция суд мажлисида иштирок этган сиркуляр
иқтисодиёт агентлиги вакили томонидан берган кўрсатмасида, тарафлар
даъвогар ва жавобгар-жамият ҳамда жавобгар-хокимят ўртасида
2022 йил 26 августда 35-сонли битим тузилганлиги, кейинчалик мазкур
битим бандлари ўзгартириш тўғрисида қўшимча келишув тузилганлигини, бу
ҳақда ПФ-149-сонли Фармони асосида давлат-хусусий шериклик
битимларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ҳолда қайта келишув
ваколати серкуляр иқтисодиёт агентлигига берилганлигини, шунга кўра
низодаги битим бандларига ўзгартириш киритилган қўшимча келишудан
хабари бўлганлигини, даъвогар томонидан судга киритилган даъво талаблари
биринчи инстанция суд мажлисида муҳокама қилиниши ва кейинчалик ҳал
қилув қарори қабул қилингунга қадарли талаблар хеч бир судда қатнашга
тарафлар томонидан талабларга ўзгаритириш киритилганлиги махлум
қилинмаганлигини, суд ҳам бу ҳақда даъво талабини ўзгартириш тўғрисида
қарор ёки ажрим қабул қилганлиги мухокама қилинмаганлигини, бундан
кўринадики биринчи инстанция суди ўз ташаббуси билан даъво талабида
бўлмага ҳолд ўзгартриш киритилганлигини, бу билан манффатдор шахснинг
келгусида хуқуқига таъсир қилинганлигини, шунга кўра киритилган
апелляция шикояти асосли эканлигини, бундан ташқари гарчи биринчи
инстанция судида прокурор қатнашмаган бўлсада, бироқ апелляция да
қатнашишга ҳуқуқи мавжудлигини, гарчи низо тарафлар ўртасида битим
бандалари асосида кўрилаётган бўлсада бироқ бугунги кунда экология билан
боғлиқ ҳар бир харакатлар нафақат қонуний давлат раҳбари даражасида
бўлган эътирозларга мухокама бўлётганлигини, шунга кўра прокурорни суд
мажлисида иштироки тақиқланмаганлигини, шунингдек биринчи инстанция
судининг қабул қилган ҳал ьқилув қарорига нисбатан протест беришга ҳақли
бўлганлигини билдириб, апелляция протестини ҳам қаноатлантиришни
сўради.
Юқоридаги апелляция инстанция суд мажлисида иштирок этган
тарафлар вакилларининг берган кўрсатмалари ва прокур томонидан суд
мажлисида берган фикрларидан келиб чиқиб, апелляция инстанция судлов
ҳайъати апелляция шикоятини қисман, апелляция протестни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш хужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар-жамият ҳамда
жавобгар-хокимят ўртасида 2022 йил 26 августда тузилган “Маиший
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизматларни
кўрсатишга давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги 35-сонли битим
тузилган.
Кейинчалик, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чиқиндиларни
бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга
салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” 2024 йил
4 январдаги ПФ-5-сонли Фармони 9-бандининг “г”-сонли кичик бандида,
мавжуд давлат-хусусий шериклик битимларида Экология, атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳудудий бошқармаларининг
томон сифатидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари Чиқиндиларни бошқариш ва
циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги (келгуси ўринларда
матнда “сиркуляр иқтисодиёт агентлик” деб юритилади)нинг ҳудудий
бўлинмаларига ўтказилиши, бунда сиркуляр иқтисодиёт агентлик томонидан
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар
ҳокимликлари, хусусий шериклар билан биргаликда 2025 йил 1 июлга қадар
мавжуд давлат-хусусий шериклик битимлари қайта расмийлаштирилишини
ташкил этиши белгиланган.
Шунга кўра, сиркуляр иқтисодиёт агентлиги томонидан даъвогар билан
биргаликда юқоридаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил
4 январдаги ПФ-5-сонли Фармони бажарилишини, шунингдек бундан
ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 сентябрдаги
ПФ149-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
11 августдаги ПФ-189-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2020 йил 29 сентябрдаги ПҚ-4845-сонли Қарори,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 майдаги ПҚ-171-сонли
қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
6 февралдаги 95-сонли Қарорларида белгиланган вазифа ва топшириқларни
бажариш мақсадида даъвогар билан
сиркуляр иқтисодиёт агентлиги
томонидан юқоридаги тарафлар ўртасида 2022 йил 26 августда тузилган 35сонли битимнинг бандаларига тегишли тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар
киритиш тўғрисидаги лойиха тузилганлиги ва уни кўриб чиқиб белгиланган
тартибда ўз эътирози ёки таклифларини бериш ёки тасдиқлаш тўғрисида
жавобгар-жамиятга ва жавобгар-хокимятга бир неча бор берилган ёзма
таклифлари, шунингдек юқоридаги фармон ва қарорлар асосида тузилган
қўшимча келишув лойиҳаси тақдим қилинган.
Гарчи, юқоридаги 35-сонли битимнинг бандларига даъвогар билан
силкулят иқтисодиёт агентлиги томонидан тайёрланган қўшимча келишув
лойиҳалари жавобгар-жамият ҳамда жавобгар-хокимят томонидан қабул
қилинган бўлса-да, бироқ қўшимча лойихага жавобгар-жамият томонидан
бир неча бандаларига эътирозлари мавжудлигини билдирганлигини, бу ҳақда
қўшимча келишувни бирга даъвогар биносида қайта кўриб чиқиш учун
келишларини билдирган даъвогар томонидан 2025 йил 22 апрелда
жавобгарларга юборган 52-сонли алоқа хатида тарафлар ўртасида илгари
тузилган 35-сонли битим бандаларига киритилган ўзгартириш ва
қўшимчаларга якуний келишувга эриша олмаган.
Шундан сўнг, даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб,
битимга ўзгартириш ва қўшимча киритишни сўраган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекснинг 384-моддасида,
шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш
тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонунчиликдан,
шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.
Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга
иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда
кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай
муддат бўлмаганида эса- ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин,
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим
этиши мумкинлиги белгиланган.
Юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб, даъвогар томондан судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, даъвогар ва жавобгар-жамият ҳамда
жавобгар-хокимят ўртасида 2022 йил 26 августда тузилган 35-сонли битим
бандаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида судга мурожаати асосли
ҳисобланади.
Шунга кўра, биринчи инстанция суди даъво аризаси асосида ишни иш
юритувга қабул қилиш билан тўғри тўҳтамга келган бўлса-да, бироқ, даъво
аризасини қисман қаноатлантириш тўғрисида барвақт тўҳтамга келган.
Аниқланишича, даъво талабида 2022 йил 26 августдаги 35-сонли
битимнинг ўнта бандаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни
суддан қаноатлантиришни сўраган.
Бироқ, биринчи инстанция суди мазкур даъво талабларининг умумий
тўққизта қисми бўйича қаноатлантириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул
қилган бўлса-да, бироқ, даъво талабининг 4.2-банди ўн биринчи хатбошиси
ва 4.4-банди ўн биринчи хатбошиси қуйидаги янги таҳрирда баён қилинсин,
яъни “ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний
шахслар(аҳоли)га кўрсатиладиган хизматлар ҳақи, абонентларнинг қаттиқ
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун
мажбурий тўловлар бўйича ундирилмаган дебитор қарздорликлар ушбу
қўшимча келишув тузилган (суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган) кундан бошлаб ўттиз кун муддатда давлат шериги ва хусусий шерик
масъул ходимлари иштирокида хатловдан ўтказилади ва далолатнома
тузилади. Белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилгандан сўнг
аниқланган дебитор қарздорлик 60 ой давомида (далолатномада
расмийлаштирилган санадан бошлаб) бўлиб-бўлиб қайтариш юзасидан
давлат шериги ва ҳусисий шерик ўртасида тузилган жадвал(битимнинг 2-“в”
иловаси)га асосан хусусий шерик томонидан тўлаб берилади.
Дебитор қарздорликлар ушбу бандда белгиланган муддатда хатловдан
ўтказилиб, далолатнома тузилмаган тақдирда дебитор қарздорлик дебитор ва
кредитор қарздорликлар бўйича ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида
шаклланган маълумотлар асосида аниқланган сумма юзасидан тузилган
солиштирма далолатнома асосида 60 ой давомида (далолатномада
расмийлаштирилган санадан бошлаб) бўлиб-бўлиб қайтариш юзасидан
давлат шериги ва ҳусисий шерик ўртасида тузилган жадвал(битимнинг 2-“в”
иловаси)га асосан хусусий шерик томонидан тўлаб берилади.
Бунда, мазкур қўшимча келишув тузилгун(суднинг ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган)га қадар давлат шериги ва “Тоза ҳудуд” ДК томонидан
қарздорликни ундириш юзасидан судга мурожаат қилинган қисми мустасно”
деб ўзгартириш тўғрисида барвақт тўҳтамга келган.
Ваҳоланки, 2022 йил 26 августдаги битимнинг 4.2-банди ўн биринчи хат
бошида ҳамда 4.4-банди ўн биринчи хат бошида бир хилда, ҚМЧларни
тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га
кўрсатиладиган хизматлар ҳақининг Хусусий шериукка марказлашган
тартибда тўланишида, абонентларнинг қатиқ маъиший чиқиндидарни
тўплашва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича
2022 йил 1 июнга қадар, Сурхондарё вилояти “Тоза худуд” ДУКдан бўлган
қарздорликларнинг ундирилган суммасини акцепсиз ушлаб қолинишини ва
Сурхондарё вилояти “Тоза худуд” ДУКнинг банк ҳисоб рақамига ўтказиб
берилишини таъминлаш деб белгиланган.
Шунингдек, даъвогар даъво аризаси талабида ушбу 2022 йил 26
августдаги битимнинг 4.2-банди ўн биринчи хат боши ҳамда 4.4-банди ўн
биринчи хат бошида бир ҳилда, “ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш
бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатилган хизматлар ҳақи,
абонентнинг қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш
хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича мазкур қўшимча келишувнинг
иловасида келтирилган муддатларда ундирилмаган дебиторлик қарздорлик
хусусий шерикдан 5 йил муддатда мазкур қўшимча келишувнинг 2-"в"
иловасига мувофиқ то‘лов графиги асосида ундирилади.
Бунда, мазкур қўшимча келишув тегишли тартибда тасдиқлангунига
қадар давлат шериги ёки “Тоза ҳудуд” ДК томонидан қарздорликни ундириш
юзасидан судга мурожаат қилинган қисми мустасно” деб ўзгартиришни
сўраган.
Ваҳоланки, апелляция инстанция суд мажлисида иштирок этган
тарафларнинг вакиллари берган кўрсатмаларида, ишдаги мавжуд
хужжатларда аниқланишича биринчи инстанция судида даъвогар ёки бошқа
тарафлардан даъо талабини ўзгартириш тўғрсида ариза ёки илтимосномалар
келиб туўшмаган ва биринчи инстанция судида бу ҳақда мухокама
қилинмаган.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди даъво талабининг
битимнинг 4.2-банди ўн биринчи ҳамда 4.4-банди ўн биринчи хат бошлари
тўғрисда талабдан четга чиқиб ҳал қилув қарори қабул қилган.
Шунингдек, биринчи инстанция суди даъво ариза қисман
қангатлантирилсин деб ҳал қилув қарори қабул қилган бўлса-да, даъво
талабининг қайси қисми қаноатлантирилмагани (рад этилган, кўрмасдан
қолдирилган, иш юртиш тугатилган ва бошқа) ҳал қилув қарорида муҳокама
қилинмаган.
Бундан ташқари, тарафлар ўртасида 2022 йил 26 августда тузилган 35сонли битим иштирокчиси, даъвогар ва жавобгар-жамият ҳамда жавобгар
хокимят хисобланади.
Бироқ, биринчи инстанция суди жавобгар-хокимят (Сурхондарё вилоят
хокимлиги)ни 26.09.2025 йилдаги ажрими билан ишга мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Ваҳоланки,
жавобгар-жамият тарафлар ўртасида тузилган битим иштирокчиси
ҳисобланиб, мазкур даъво ариза юзасидан кўрилаётган низода жавобгар
сифатида қабул қилиш керак бўлган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг
48-моддаси биринчи қисмида, низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар биринчи инстанция суди
ҳал қилув қарорини қабул қилгунига қадар, агар иш ушбу шахсларнинг
тарафлардан бирига нисбатан ҳуқуқ ёки мажбуриятларига таъсир кўрсатиши
мумкин бўлса, даъвогар ёхуд жавобгар тарафида ишга киришиши мумкин.
Улар тарафнинг илтимосномасига ёки суднинг ташаббусига кўра ҳам ишда
иштирок этишга жалб қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Шунга кўра, апелляция инстанция суди 2025 йил 09 декабрь кунги суд
мажлисида ажрими билан жавобгар-хокимят ишга мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган қилмайдиган учинчи шахсни жавобгар сифатида
алмаштирилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, апелляция инстанция судлов ҳайъати,
биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг 4.2-банди ўн биринчи хат
боши ҳамда 4.4-банди ўн биринчи хат бошида бир ҳилда, “ҚМЧларни
тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га
кўрсатилган хизматлар ҳақи, абонентнинг қаттиқ маиший чиқиндиларни
тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича
мазкур қўшимча келишувнинг иловасида келтирилган муддатларда
ундирилмаган дебиторлик қарздорлик хусусий шерикдан 5 йил муддатда
мазкур қўшимча келишувнинг 2-"в" иловасига мувофиқ то‘лов графиги
асосида ундирилади.
Бунда, мазкур қўшимча келишув тегишли тартибда тасдиқлангунига
қадар давлат шериги ёки “Тоза ҳудуд” ДК томонидан қарздорликни ундириш
юзасидан судга мурожаат қилинган қисми мустасно” деб ўзгартиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори қабул қилишда
манфаатдор шахс судга жалб қилинмаганлиги, қабул қилинган ҳал қилув
қарори унинг манфаатига таъсир қилишлигини инобатга олиб, апелляция
шикоятини иш юритишга олган бўлса-да, бироқ апелляция шикоятини
қисман қаноатлантиришни лози деб ҳисоблайди.
Боиси, биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинган ҳал қилув
қарорининг даъво талабидан четга чиқиб қабул қилган қисми бўйича
берилган апелляция шикояти қисман қаноатлантирилди.
Бундан ташқари, апелляция инстанция судида жавобгар-жамият вакили
прокурорнинг апелляция протестини қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги
эътирозларига апелляция инстанция судлов ҳайъати қўшилмайди.
Боиси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чиқиндиларни
бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга
салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” 2024 йил
4 январдаги ПФ-5-сонли Фармони биринчи банди тўртинчи хат бошида, Бош
прокуратура, Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлиги экологик
ҳуқуқбузарликка қарши курашиш чора-тадбирларини Экология, атрофмуҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан яқиндан
ҳамкорликда ва ўзаро мувофиқлаштирган ҳолда амалга оширишлиги, мазкур
Фармони икинчи банди, учинчи хат бошида, ҳудудларни тозалашга масъул
бўлган жисмоний ва юридик шахслар ўз вазифаларини бажармаганлиги
натижасида атроф-муҳитнинг ифлосланиши учун жавобгарлик киритиш
ҳамда ушбу ҳудудларни тозалаш ва чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш билан
боғлиқ харажатларни қоплаб бериш механизмини жорий этишни назарда
тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва
белгиланган тартибда киритиш чораларини кўришлиги белгиланган.
Шунингдек, ишга тақдим қилган қўшимча келишувнинг 2“в”-иловасида,
2023 йилнинг май ойи ҳолатига бўлган қарздорлик 3 966 463 000 сўмни
ташкил этишлиги кўрсатиб ўтилган.
Юқоридагиларга кўра, апелляция инстанция суди судлов ҳайъати
томонидан ишдаги мавжуд ҳужжатлар, апелляция шикоятида келтирилган
эътирозлар, апелляция суд мажлисида иштирок этган тараф вакилларини
кўргазмалари асосида манфаатдор шахснинг апелляция шикоятини қисман
қаноатлантиришни, апелляция протестини тўлиқ қаноатлантиришни,
биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг “4.2-банди ўн биринчи
хатбошиси ва 4.4-банди ўн биринчи хатбошиси қуйидаги янги таҳрирда баён
қилинсин:
“ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний
шахслар(аҳоли)га кўрсатиладиган хизматлар ҳақи, абонентларнинг қаттиқ
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун
мажбурий тўловлар бўйича ундирилмаган дебитор қарздорликлар ушбу
қўшимча келишув тузилган (суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган) кундан бошлаб ўттиз кун муддатда давлат шериги ва хусусий шерик
масъул ходимлари иштирокида хатловдан ўтказилади ва далолатнома
тузилади. Белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилгандан сўнг
аниқланган дебитор қарздорлик 60 ой давомида (далолатномада
расмийлаштирилган санадан бошлаб) бўлиб-бўлиб қайтариш юзасидан
давлат шериги ва ҳусисий шерик ўртасида тузилган жадвал(битимнинг 2-“в”
иловаси)га асосан хусусий шерик томонидан тўлаб берилади.
Дебитор қарздорликлар ушбу бандда белгиланган муддатда хатловдан
ўтказилиб, далолатнома тузилмаган тақдирда дебитор қарздорлик дебитор ва
кредитор қарздорликлар бўйича ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида
шаклланган маълумотлар асосида аниқланган сумма юзасидан тузилган
солиштирма далолатнома асосида 60 ой давомида (далолатномада
расмийлаштирилган санадан бошлаб) бўлиб-бўлиб қайтариш юзасидан
давлат шериги ва ҳусисий шерик ўртасида тузилган жадвал(битимнинг 2-“в”
иловаси)га асосан хусусий шерик томонидан тўлаб берилади.
Бунда, мазкур қўшимча келишув тузилгун(суднинг ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган)га қадар давлат шериги ва “Тоза ҳудуд” ДК томонидан
қарздорликни ундириш юзасидан судга мурожаат қилинган қисми мустасно”
қисми, қуйидагича “4.2-банди ўн биринчи хат боши ҳамда 4.4-банди ўн
биринчи хат бошида бир ҳилда, “ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш
бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатилган хизматлар ҳақи,
абонентнинг қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш
хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича мазкур қўшимча келишувнинг
иловасида келтирилган муддатларда ундирилмаган дебиторлик қарздорлик
хусусий шерикдан 5 йил муддатда мазкур қўшимча келишувнинг 2-"в"
иловасига мувофиқ то‘лов графиги асосида ундирилади.
Бунда, мазкур қўшимча келишув тегишли тартибда тасдиқлангунига
қадар давлат шериги ёки “Тоза ҳудуд” ДК томонидан қарздорликни ундириш
юзасидан судга мурожаат қилинган қисми мустасно” деб ўзгартириш лозим
бўлади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг
278-моддаси биринчи қисм 4-кичик бандида ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки
қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд даъвони тўлиқ ёки
қисман кўрмасдан қолдиришга ҳақли эканлиги, мазкур Кодекснинг
118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгартиришни, апелляция инстанция суди учун олдиндан тўланган
2 060 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта ҳаражатини жавобгар-жамият
ҳисобидан манфаатдор шахс ҳисобига ундиришни, шунингдек 103 000 сўм
ВКА харажатини Олий суд депозит ҳисоб рақамига жавобгар-жамият
ҳисобидан ундиришни лозим ҳисоблайди.
Бинобарин, судлов таркиби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 278-281-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Сурхондарё вилояти “Тоза худудд” масъулияти чекланган жамиятининг
апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Андижон шаҳар прокуратурасининг апелляция протести тўлиқ
қаноатлантирилсин.
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 26 сентябрдаги ҳал
қилув қарорининг “4.2-банди ўн биринчи хатбошиси ва 4.4-банди” ўн
биринчи хатбошиси қуйидаги янги таҳрирда баён қилинсин:
“ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний
шахслар(аҳоли)га кўрсатиладиган хизматлар ҳақи, абонентларнинг қаттиқ
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун
мажбурий тўловлар бўйича ундирилмаган дебитор қарздорликлар ушбу
қўшимча келишув тузилган (суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган) кундан бошлаб ўттиз кун муддатда давлат шериги ва хусусий шерик
масъул ходимлари иштирокида хатловдан ўтказилади ва далолатнома
тузилади. Белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилгандан сўнг
аниқланган дебитор қарздорлик 60 ой давомида (далолатномада
расмийлаштирилган санадан бошлаб) бўлиб-бўлиб қайтариш юзасидан
давлат шериги ва ҳусисий шерик ўртасида тузилган жадвал(битимнинг 2-“в”
иловаси)га асосан хусусий шерик томонидан тўлаб берилади.
Дебитор қарздорликлар ушбу бандда белгиланган муддатда хатловдан
ўтказилиб, далолатнома тузилмаган тақдирда дебитор қарздорлик дебитор ва
кредитор қарздорликлар бўйича ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида
шаклланган маълумотлар асосида аниқланган сумма юзасидан тузилган
солиштирма далолатнома асосида 60 ой давомида (далолатномада
расмийлаштирилган санадан бошлаб) бўлиб-бўлиб қайтариш юзасидан
давлат шериги ва ҳусисий шерик ўртасида тузилган жадвал(битимнинг 2-“в”
иловаси)га асосан хусусий шерик томонидан тўлаб берилади.
Бунда, мазкур қўшимча келишув тузилгун(суднинг ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган)га қадар давлат шериги ва “Тоза ҳудуд” ДК томонидан
қарздорликни ундириш юзасидан судга мурожаат қилинган қисми мустасно”
қисми, қуйидагича “4.2-банди ўн биринчи хат боши ҳамда 4.4-банди ўн
биринчи хат бошида бир ҳилда, “ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш
бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатилган хизматлар ҳақи,
абонентнинг қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш
хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича мазкур қўшимча келишувнинг
иловасида келтирилган муддатларда ундирилмаган дебиторлик қарздорлик
хусусий шерикдан 5 йил муддатда мазкур қўшимча келишувнинг 2-"в"
иловасига мувофиқ то‘лов графиги асосида ундирилади.
Бунда, мазкур қўшимча келишув тегишли тартибда тасдиқлангунига
қадар давлат шериги ёки “Тоза ҳудуд” ДК томонидан қарздорликни ундириш
юзасидан судга мурожаат қилинган қисми мустасно” деб ўзгартирилсин.
Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Bi -Ek ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 2 060 000 сўм
давлат божи ва 41 200 сўм почта ҳаражати Сурхондарё вилояти “Тоза
худудд” масъулияти чекланган жамияти ҳисобига ундилсин.
“Bi -Ek ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 103 000 сўм
видеоконферанцалоқа хизмати Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига
ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Қарордан норози тараф ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан бир йил ичида бевосита Ўзбекистон Республикаси
Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида
шикоят (протест) бериши мумкин.
Раислик қилувчи:
Т. Атабаев
ҳайъат аъзолари:
О. Садиков
С. Умаралиев