← Назад
Решение #2832370 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПКнинг | 111 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Риштон тумани
2025 йил 17 декабрь
4-1505-2501/10163-сонли иш
Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Эргашев раислигида,
судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “F rg’ n
hududi
l ktr t rm ql ri k rx n si” акциядорлик жамиятининг жавобгар –
“ELDORBEK BOG’I ERAM” фермер хўжалиги ҳисобидан фойдаланилган электр
энергияси учун 181 583 437 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, тарафлардан
даъвогар вакили Б.Ядгаров (2025 йил 28 август кунидаги 541-сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, Риштон туман судлари биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“F rg’ n hududi l ktr t rm ql ri k rx n si” акциядорлик жамияти (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
“ELDORBEK BOG’I ERAM” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 181 583 437 сўм асосий қарз ва суд харажатларини
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб,
электр ҳисоблагич кўрсаткичларига мувофиқ қарздорлик ҳисобланганлигини,
жавобгарга талабнома юборилган бўлсада, оқибатсиз қолдирилганлигини, бироқ
суд кунига қадарли жавобгар томонидан 77 891 760 сўм тўлов амалга
оширилганлигини баён этиб, судга маълумотнома тақдим қилиб, суддан даъво
аризасини тўланмаган қисмани қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига ўз вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг 3-қисмига асосан, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин, шу сабабли суд низони жавобгар
вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд, суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакилининг суд мажлисида
берган кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим деб
ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида электр
таъминоти бўйича 2020 йил 13 март куни шартнома имзоланган бўлиб,
шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга электр энергияси етказиб
бериши ва жавобгар ўз навбатида етказиб берилган электр энергияси учун
белгиланган тартибда ҳақ тўлаб бориши лозим бўлган.
Даъвогар шартномага асосан ўзига бириктирилган мажбуриятларни
бажариб келган, бироқ жавобгар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.3,
3.6 ва 3.12-бандлари талабини бажармай, етказиб берилган электр энергияси
учун тўловни шартномада кўрсатилган муддатларда амалга оширмаган,
натижада, 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига жавобгарнинг фойдаланилган электр
энергиясидан 181 583 437 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогар томонидан электр энергиясидан бўлган қарздорликни ўз вақтида
тўлаб қўйиш ҳақида юборилган талабнома, жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Қарздорлик жавобгар томонидан ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли,
даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
181 583 437 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 468-моддасида “Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия
истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини
олади” деб белгиланган.
ФКнинг 474-моддасида “Агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор
ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади” деб қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 май
кунидаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини
тасдиқлаш тўғрисида”ги 319-сонли Қарори билан тасдиқланган “Электр
энергиясидан фойдаланиш Қоидалари”нинг (бундан буён матнда Қоида деб
юритилади) 76-банди учинчи хатбошисига кўра, барча электр энергияси
истеъмолчиларининг (маиший истеъмолчилардан ташқари) ойлик электр
энергияси истеъмоли ҳисоблангандан кейин ҲЭТК томонидан истеъмолчиларга
актив электр энергияси бўйича электрон ҳисоб-фактура жўнатади. Мазкур
электрон ҳисоб-фактура жўнатилганлиги истеъмолчини тўлаш тўғрисида
огоҳлантириш ҳисобланади. Реактив энергия товар ҳисобланмайди ва истеъмол
ҳажми далолатнома кўринишида истеъмолчига электрон тарзда жўнатилади.
Мазкур Қоиданинг 83-бандига кўра, электр энергияси учун ҲЭТК ёки
истеъмолчи томонидан ёзиладиган тўлов ҳужжатлари бўйича электр таъминоти
шартномасига мувофиқ ҳақ тўланади.
Бироқ, Риштон туманлараро иқтисодий суди томонидан 2024 йил 24 июнь
кунги 4-1505-2402/1675-сонли иқтисодий иш бўйича ҳал қилув қарори билан
жавобгар “ELDORBEK BOG’I ERAM” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар
“F rg’ n hududi l ktr t rm ql ri k rx n si” акциядорлик жамияти фойдасига
155 591 865 сўм асосий қарз ва 34 000 сўм почта харажати ундириш белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгар ҳисобидан 181 583 437 сўм асосий
қарздорликни ундириш кўрсатилган бўлсада, бироқ, даъвогар томонидан
хатоликка йўл қўйилиб, Риштон туманлараро иқтисодий суди томонидан 2024
йил 24 июнь кунги 4-1505-2402/1675-сонли ҳал қилув қарорига асосан
ундирилган 155 591 865 сўм асосий қарзни ҳам такроран ундиришни сўраган.
ИПКнинг 110-моддаси биринчи қисми 2-бандига кўра, фуқаролик ишлари
бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир
шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича
низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, суд иш
юритишни тугатади.
ИПКнинг 111-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, суд иш юритишни
тугатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг 25 991 572 сўм асосий қарз ундириш
талаби асосли бўлиб, даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмалари,
иш ҳужжатларидаги ҳисоб-китоб маълумотномалари билан ўз тасдиғини топади.
Бироқ, даъвогар вакилининг судга тақдим қилган 2025 йил 17 декабрь кунги
647-сонли маълумотига кўра, жавобгар томонидан суд кунига қадарли
қарздорлик бўйича 77 891 760 сўм тўловларни амалга оширилганлигини маълум
қилган.
Бундан кўринадики жавобгар томонидан асосли бўлган 25 991 572 сўм
асосий қарздорликни тўлиқ бартараф этилган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 25 991 572 асосий
қарзни ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни, қолган 155 591 865
сўм қарздорлик бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб топади.
Шунингдек, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабидаги 25 991 572 сўм
асосий қарз бўйича қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар фойдасига 41 200
сўм почта харажатини ундиришни, шунингдек жавобгар ҳисобидан ишни судда
кўриш билан боғлиқ 519 831,44 сўм ҳамда даъвогар ҳисобидан 3 111 837,30 сўм
давлат божини республика бюджетига ундиришни, даъвони қолган қисми
бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 176-179 - моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантиришни рад этилсин.
Жавобгар “ELDORBEK BOG’I ERAM” фермер хўжалиги ҳисобидан
даъвогар “F rg’ n hududi l ktr t rm ql ri k rx n si” акциядорлик жамияти
фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “ELDORBEK BOG’I ERAM” фермер хўжалиги ҳисобидан
республика бюджетига 519 831,44 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “F rg’ n hududi
l ktr t rm ql ri k rx n si” акциядорлик
жамияти ҳисобидан республика бюджетига 3 111 837,30 сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми бўйича иш юритиш тугатилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга.
Раислик қилувчи, судья
У.Эргашев