Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1704-2501/2057 Дата решения 17.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ASKAROV RAVSHANBEK GAFUROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый S- O
Source ID cb3863a0-6f57-4dbb-9907-25477bbcdea3 Claim ID PDF Hash efe795c62ec86138... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 33-моддаси онуннинг 33 law
онуннинг 3-моддаси онуннинг 3 law
тисодий процессуал кодексининг 217-моддаси тисодий процессуал кодекси 217 code_article
тисодий процессуал кодексининг 116-моддаси тисодий процессуал кодекси 116 code_article
йича ушбу Кодекснинг 118-моддаси йича ушбу Кодекс 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1704-2501/2059-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Избоскан туман 2025 йил 17 декабрь Избоскан туманлараро иқтисодий суди, судья Р.Г.Асқаровни раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Умаровнинг котиблигида, аризачи вакили ҳуқуқшунос М.Аликберова (2024 йил 26 декабрдаги 41/01-17096-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар жамият раҳбари А.Нематиллаев (шахсини тасдиқловчи хужжат асосида) ва вакили адвокат У.Каримов (2025 йил 17 декабрь кунги 2073-рақамли ордер асосида)лар иштирокида, аризачи Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази давлат муассасасининг жавобгар “ S- O” масъулияти чекланган жамиятига тегишли дори воситалари ва тиббий буюмларини чакана реализация қилиш учун 2025 йил 10 март куни берилган 656773-сонли лицензиясини бекор қилиш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, Избоскан туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази давлат муассасаси (бундан буён матнда “Аризачи” деб юритилади) судга аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ S- O” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)ига тегишли дори воситалари ва тиббий буюмларини чакана реализация қилиш учун 2025 йил 10 март куни берилган 656773-сонли лицензиясини бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Андижон вилоят Балиқчи туман бўлими томонидан фуқаро М.Имомалиеванинг аризасини ўрганиш мақсадида юборилганлигини, ушбу мурожаат асосида жавобгар жамиятда тегишли рухсатнома ва хабардорлигида текшириш ўтказилганлигини, ўтказилган текширишда олинган дори воситаларининг 9 турига мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаганлиги, 7 турдаги дори воситалари тиббиёт амалиётида қўлланишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрида қайд этилмаганлигини билдириб, аризани қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар жамият раҳбари 2025 йил 12 декабрь куни ўтказилган суд мажлисида иштирок этиб, ўзига ҳимоячи олиши кераклигини, ҳимоячи иштирокида фикр билдиришини маълум қилган ҳолда суд мажлисини қолдириб туришни сўраган ҳамда иш хужжатларидан нусха олган. Суд томонидан жавобгар жамият раҳбарининг оғзаки илтимосномасига асосан суд мажлиси 2025 йил 17 декабрь кунига қолдирилган. Лекин жавобгар жамият раҳбари 2025 йил 17 декабрь куни суд мажлисида иштирок этмади, жавобгар жамият вакили У.Каримов Фарғона вилоят суди биносида видеоконференцалоқа режимидан фойдаланган ҳолда иштирок этиб, фикр билдириш учун иш хужжатлари мавжуд эмаслиги, бугун мижози билан шартнома тузганлигини, иш хужжатлари билан танишиб чиқиш ва фикр билдириш учун ишни бошқа кунга қолдириб туриш тўғрисида электрон шаклда илтимоснома тақдим этган ва бошқа кунга қолдириб туришни сўраган. Суд, жавобгар вакилининг илтимосномасини ўрганиб чиқиб, даъвогар томонидан 2025 йил 19 март куни текшириш ўтказганида жавобгар жамият раҳбари иштирок этганлиги, 2025 йил 11 ноябрь куни даъво ариза нусхаси жавобгарга юборилганлиги, суд томонидан 2025 йил 28 ноябрь куни ушбу аризани иш юритувига қабул қилган ҳолда ажрим тарафларга юборилганлиги, ажрим жавобгарга 2025 йил 1 декабрь куни етказиб берилганлиги, 2025 йил 17 декабрь куни жавобгар жамият раҳбари иштирок этганлиги, бошқа кунга қолдириб туриш тўғрисидаги оғзаки илтимосномаси қаноатлантирилганлиги ҳамда хужжатлардан нусха берилганлиги сабабли жавобгар жамият вакилнинг ишни бошқа кунга қолдириб туриш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Суд ишда иштирок этган шахсларнинг фикрларини тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра ариза талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жавобгарга “Дори воситалари ва тиббий буюмларини чакана реализация қилиш фаолияти” учун 2025 йил 10 мартдан 2030 йил 10 март кунига қадарли 656773-сонли лицензия берилган. Балиқчи туман Кўл МФЙ Андижон кўчаси 118-уйда яшовчи фуқаро Имомалиева Мунаввархон эса 2025 йил 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Андижон вилоят Балиқчи туман бўлимига ариза билан мурожаат қилган, ушбу мурожаатида жавобгар жамият яроқлилик муддати ўтган дори воситаларини сотганлигини билдирган. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Андижон вилоят Балиқчи туман бўлими томонидан мазкур мурожаат Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази давлат муассасасига 2025 йил 28 февраль куни юборилган. Аризачи билан мурожаатчи ўртасида 2025 йил 12 март куни сухбат баённомаси тузган, 2025 йил 18 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга хабарнома юборилган. Шундан сўнг текшириш ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқарилган, 2025 йил 19 март куни жавобгар жамият раҳбарига юридик ёрдам олиши мумкинлиги тўғрисида тушунтириш берилган, баённома тузилган ва тилхат имзоланган. Шу куни ўзида текшириш ўтказилган. Ўтказилган текширишда шубха уйғотган 10 турдаги дори воситалари 19 турдаги яроқлилик муддати ўтган дори воситаларини сифат назоратидан ўтказиш учун далолатнома асосида олинган. Фармацефтика фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан 2025 йил 25 апрелда тузилган 30/01-67 сонли маълумотномада, текшириш учун олинган дори воситаларининг 9 турига мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаганлиги, Ахборот тахлил бўлимининг маълумотномасида, 7 турдаги дори воситалари тиббиёт амалиётида қўлланишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрида қайд этилмаганлигини маълум қилинган. Аризачи жавобгар томонидан қонун талабларини бир маротаба қўпол равишда бузган деб ҳисоблаб, судга лицензияни бекор қилиш бўйича ариза билан мурожжат қилган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги ПҚ-197-сонли қарорида, дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, шунингдек, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш йўли билан аризачининг вазифаси этиб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарорига асосан ишлаб чиқилган “Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 8бандида, назорат қилувчи орган тадбиркорлик субъекти фаолиятида “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизими натижалари; аниқ факт ва ҳоллар бўйича фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлиги, атроф-муҳитга, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳамда давлат манфаатларига зарар етказиш хавфининг олдини олиш ёки бартараф этиш учун (жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, давлат органлари ва ташкилотлари маълумотлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа ахборот манбаларидан олинган маълумотлар) бўйича текширув ўтказишга ҳақли. Аризачи мурожаатчининг аризасига асосан текшириш ўтказган. Ўзбекистон Республикаси “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуннинг 33-моддасида, лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва шартлари бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарлик фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён етказилишига, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказилишига, тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солинишига олиб келган бўлса, лицензияни ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бекор қилиш белгиланган. Лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг бекор қилинишига асос бўладиган қўпол қоидабузарликларнинг рўйхати фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш ва рухсат бериш тартибтаомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда, шунингдек уларнинг паспортларида белгиланади. Мазкур Низомнинг “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги ягона низомнинг 29-иловаси “Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш” паспортининг 9-банди б-хатбошисида, дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган, маркировкаланмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг фармацевтик маълумотга эга бўлмаган шахс томонидан реализация қилинишига, фаолиятни лицензияда кўрсатилмаган манзилда амалга оширилишига йўл қўймаслик лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади деб белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасига асосан, яроқсиз ҳолга келган ва (ёки) яроқлилик муддати ўтган дори воситаси ва тиббий буюмлар сифатсиз дори воситаси ва тиббий буюм ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарорининг 2-иловаси “Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 11бандида, белгиланган тартибда сертификатланиши лозим бўлган дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз чакана реализация қилиш тақиқланади деб кўрсатилган. Суд, иш хужжатларига, қайд этилган қонун нормаларига ва Низом талабларидан келиб чиқиб, аризачининг ариза талабини асосли деб ҳисоблайди, жавобгар томонидан қонун талабларини қўпол равишда бузганлиги сабабли ариза талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Зотан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 217-моддаси биринчи қисми 6-бандига асосан, тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш ҳуқуқий таъсир чора ҳисобланади. Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, почта харажати ва видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд харажатини жавобгар ҳисобидан ундиришни, қонунда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар бўйича давлат божи ундирмаслик белгиланганлиги сабабли давлат божини ундирмасликни лозим топди. Зотан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 116-моддаси учинчи қисмига биноан, суд мажлисини видеконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд харажатларининг суммаси суд томонидан белгиланади ва ишда иштирок этувчи шахслардан ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ ундирилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунини 9моддаси биринчи қисми 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилган. Суд юқоридагиларни инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан аризачи фойдасига 41 200 сўм почта харажатини, Олий суднинг депозит хисоб рақамига видеконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатини ундиришни лозим топди. Баён этилганларга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги ПҚ-197-сонли қарори, 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори асосида ишлаб чиқилган Низом талабларига, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуннинг 33моддаси ва Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 186, 217, 222моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Аризачи Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази давлат муассасасининг жавобгар “ S- O” масъулияти чекланган жамиятига тегишли дори воситалари ва тиббий буюмларини чакана реализация қилиш учун 2025 йил 10 март куни берилган 656773-сонли лицензиясини бекор қилиш тўғрисидаги ариза талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. “ S- O” масъулияти чекланган жамиятига тегишли дори воситалари ва тиббий буюмларини чакана реализация қилиш учун 2025 йил 10 март куни берилган 656773-сонли лицензияси бекор қилинсин. “ S- O” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази давлат муассасаси фойдасига 41 200 сўм почта харажати; Олий суднинг депозит хисоб рақамига видеконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кун муддат ўтганидан сўнг қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига белгиланган муддатда ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи, судья Р.Г.Асқаров