Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1503-2501/6826 Дата решения 17.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья TURSUNOV IBROXIMJON SODIQJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7c5a6b10-6f20-4280-b867-8460a2ef39e7 Claim ID PDF Hash e0b4d97c9d00a339... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
аролик кодексининг 947-моддаси аролик кодекси 947 code_article
аролик кодексининг 957-моддаси аролик кодекси 957 code_article
аролик кодексининг 957-моддаси аролик кодекси 957 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1503-2501/6826-сонли иш ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ўзбекистон тумани 2025 йил 17 декабрь Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди, судья И.С.Турсунов раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Умаровнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон савдо саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси, палата аъзоси даъвогар "--------------" АЖ манфаатида, жавобгар яккат тартибдаги тадбиркор -------------ҳисобидан 15434950,11 сўм суғурта товонини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича, қўзғатилган ишни тарафлар вакили иштирокисиз, суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон савдо саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси, палата аъзоси даъвогар "--------------" АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, жавобгар яккат тартибдаги тадбиркор -------------- (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда ФК) 957-моддасига асосан, суброгация тартибида 15434950,11 сўм суғурта товонини ундиришни сўраган. Ўзбекистон савдо саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ҳамда даъвогар ишни ўзларининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар иқтисодий суднинг мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакили суд мажлисига келмаганлиги боис, суд низони жавобгарни йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деб топади. Суд, ишда мавжуд бўлган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъвони қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар ва “Капиталбанк” АТБ Қўқон филиали ўртасида 2024 йил 17 июль куни 0276/1469-1/1/2426270-сонли кредитни қайтмаслик хатаридан суғурталаш бош шартномаси тузилган. “Капиталбанк” АТБнинг мурожаатига асосан жавобгар томонидан 2024 йил 16 июль кунги 116/125/КВ-сонли кредит шартномасига асосан кредит маблағларини белгиланган муддатларда қайтарилмаганлиги суғурта ходисаси деб топилган ҳамда 2025 йил 30 июнь куни 1214-сонли тўлов топшириқномаси билан 15434950,11 сўм суғурта товони даъвогар томонидан банк фойдасига тўлаб берилган. Даъвогар ҳамда “Капиталбанк” АТБ ўртасида тузилган кредитни қайтмаслик хатаридан суғурталаш бош шартномасининг 1.2-бандига биноан, суғурталовчи суғурта ҳодисаси юз берганда тақдирда суғурта қилдирувчига етказилган зарарни қоплаш, суғурта қилдирувчи эса суғурта бадалини белгиланган миқдор ва муддатларда тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1.2-бандига биноан, суғурта объекти бўлиб, суғурта қилдирувчи (банк)нинг қарз олувчиларнинг кредит шартномалари бўйича кредит мажбуриятларини бажармаслик ҳолати белгиланган. Шартноманинг 3.1-3.2-бандларида қандай ҳодисалар суғурта ҳодисалари сифатида эътироф этилиши келишилган. Фуқаролик кодексининг 947-моддасига кўра, агар шартномада суғурта амал қилиши бошланишининг бошқача муддати назарда тутилмаган бўлса, шартномада шартлашилган суғурта суғурта шартномаси кучга кирганидан кейин юз берган суғурта ҳодисаларига нисбатан татбиқ этилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 957-моддасида, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида, суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Бироқ, шартноманинг била туриб зарар етказган шахсга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтишини истисно қиладиган шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Суғурталовчига ўтган талаб қилиш ҳуқуқи унинг томонидан суғурта қилдирувчи (наф олувчи) ва зарар учун жавобгар бўлган шахс ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи қоидаларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади. Суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурталовчи ўзига ўтган талаб қилиш ҳуқуқини амалга ошириши учун зарур бўлган барча ҳужжатлар ва далилларни суғурталовчига бериши ҳамда барча маълумотларни унга маълум қилиши шартлиги кўрсатилган. Даъвогар ҳамда “Капиталбанк” АТБ ўртасида 2024 йилнинг 15 март кунида тузилган кредитни қайтмаслик хатаридан суғурталаш бош шартномасининг 10-бандиди суғурталовчи қарздорнинг банк олдидаги қарзини тўлиқ ёки қисман қоплаган тақдирда Фуқаролик кодексининг 957-моддасига асосан қарздордан регреес тартибида талаб қилиш ҳуқуқи ўтиши белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгар сўндирмаган кредит маблағларини банк ҳисоб рақамига ўтказиб берилган бўлса-да, жавобгар ўтказиб берилган пулларни даъвогарга қайтармасдан келган. Суд бу ҳолатда, даъвогарнинг суғурта томонини суброгация тартибида ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-маддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга асосан, суд даъвони қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига, 15434950,11 сўм суғурта товони ва 41200 сўм почта харажати ҳамда давлат бюджетига 412000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 947,957-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 176, 177, 178, 179, 180, 186, 259-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво қаноатлантирилсин. жавобгар яккат тартибдаги тадбиркор --------------дан: Даъвогар "--------------" АЖ фойдасига 15434950,11 сўм суғурта товони ва 41200 сўм почта харажати; Давлат бюджетига 412000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддатда апелляция тартибида шикояти бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи И.С.Турсунов