← Назад
Решение #2832419 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 920 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 915 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ
ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 17 декабрь
4-1501-2501/21869-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили (ишончномага асосан) ********, жавобгар вакили (ишончномага асосан)
******* иштирокида, даъвогар ЧЭКИ “***********” акциядорлик тижорат
банкининг жавобгар «***********» АЖ суғурта компаниясидан 100 000 000 сўм
суғурта товони ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни
видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
ЧЭКИ “***********” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Му1пзигапсе» АЖ суғурта компанияси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 100 000 000 сўм суғурта товони ҳамда тўланган суд харажатларини
ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили даъво аризасини кувватлаб, суғурта шартномасига асосан
жавобгарни суғурта ҳодисаси юзасидан ўз вақтида хабардор қилинганлиги,
қарздорга нисбатан ундирув чоралари кўрилганлигини билдириб, даъво аризани
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини баён қилиб,
даъвогар томонидан кредит қарздорликларини қарздордан тўлиқ ундириш
чораларини кўрмаганлиги сабабли даъво аризани рад этилишини сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини ва итттдаги
мавжуд
ҳужжатларни
ўрганиб
чиқиб,
куйидагиларга
кўра
даъвони
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, ЧЭКИ “***********” акциядорлик тижорат
банки Қувасой универсал БХО (“Наф олувчи”) билан «***********» АЖ суғурта
компанияси (“Суғурталовчи”) ва «Ьодтх» масъулияти чекланган жамияти (“Суғурта
қилдирувчи”) ўртасида 2024 йил 4 июль кунги 29- 9/80/1/2400995-сонли кредит
қайтмаслик хатаридан суғурталаш шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1.-бандига кўра, “Суғурталовчи” мазкур шартнома
шартлари, истиснолари ва иловаларига мувофиқ, ушбу шартноманинг амал қилиши
даврида ва суғурта шартларига биноан шартномада белгиланган хақ (суғурта
мукофоти) эвазига шартномада кўрсатилган суғурта ходисаси содир бўлганида
“Суғурта қилдирувчи”, “Наф олувчи”га мазкур шартномада белгиланган суғурта
суммаси доирасида суғурта товонини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Шартноманинг 1.2.-бандига кўра, суғурта объекти деб тадбиркорлик хатари
(Ўзб. ФКнинг 920-моддаси) яъни кредит суммасининг гаров ёки бошқа турдаги
таъминот билан таъминланмаган қисмини тўлаш юзасидан Қарз олувчи
томонидан ўз мажбуриятларини бажармаслиги оқибатида кредит шартномаси
бўйича келиб чиққан зарарлар билан боғлиқ “Суғурта қилдирувчи”, “Наф
олувчи”нинг мулкий манфаатлари ҳисобланади.
Шартноманинг 1.3.-бандига кўра, шартнома бўйича суғурта суммаси 125 000
000 сўмни ташкил қилади.
Шартноманинг 3.1.-бандига кўра, суғурта шартномаси (полисни) амал қилиш
даврида, қарздор томонидан кредит маблағларини ўз вақтида қайтармаслик,
шунингдек, у (қарздор)нинг тўловга қобилиятсизлиги ва банкротлик ҳолати юзага
келишлиги оқибатида “Суғурта қилдирувчи” (Банк)нинг тадбиркорлик фаолияти ва
мулкий манфаатларига зарар етиши, шу жумладан, Қарздор томонидан кредит
шартномаси шартлари бажарилмаслиги ёки бузилиши натижасида кредит
шартномасининг муддатидан олдин суд тартибида бекор қилиниши ҳолати суғурта
ҳодисаси ҳисобланиши белгиланган.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 март кунги 4- 15012501/5968-сонли ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб,
ЧЭКИ “***********” АТБ фойдасига «Ьо§1х» масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 97 705 856 сўм муддати келмаган кредит тани, 2 294 144 сўм муддати
ўтган кредит тани, 11 744 906 сўм муддати ўтган фоиз, 301 570 сўм ҳисобланган
фоиз, 1 468 553 сўм пеня, жами 113 515 028 сўм кредит қарздорлиги ва тўланган 37
500 сўм почта харажати ундирилиб, ЧЭКИ “***********” акциядорлик тижорат
банки Қувасой универсал банк хизматлари офиси билан «Ьод1х» масъулияти
чекланган жамияти ўртасида тузилган 2024 йил 4 июль кунги 311-сонли кредит
шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган.
Шу сабабли даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 16 май кунги 404/13-041003-сонли ва 2025 йил 14 октябрь кунги 804-13-04-1003-сонли суғурта ҳодисаси
юз берганлиги юзасидан жавобгарга хабарномалар юборилган.
Шунингдек, даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 1 5 август кунги
судгача талабнома юборилган бўлсада, жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 45сонли “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал
этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
қарорининг 15.2.-бандига кўра, агар суғурталовчи суғурта товонини ёки суғурта
пулини тўлашни рад этиш ёхуд суғурта товони миқдорини камайтиришни суғурта
қилдирувчи ёки наф олувчининг қўпол эҳтиётсизлиги оқибатида суғурта ҳодисаси
юз берганлиги билан асослаган бўлса, судлар шуни эътиборга олиши лозимки,
бундай вазиятда суғурталовчини суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашдан
озод қилиш фақат қонунда тўғридан-тўғри белгиланган ҳолларда йўл қўйилади.
Қонунда белгиланмаган қўпол эҳтиётсизлик оқибатида суғурта ҳодисаси юз
берган тақдирда суғурталовчининг суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни
рад этиш ҳуқуқи назарда тутилган суғурта шартномасининг шарти ўз- ўзидан
ҳақиқий бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 915-моддаси биринчи қисмига кўра, мулкий суғурта шартномасига
мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта
мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир
бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг
фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида
суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий
манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули)
доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан
бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, жавобгар вакилининг важларига
қўшилиб бўлмайди деб ҳисоблаб, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 100 000 000 сўм
суғурта товонини ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим
деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси
биринчи қисмига кўра, итттда. иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118- моддасига
кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб
белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризани қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига
жавобгар ҳисобидан 100 000 000 сўм суғурта товони ва тўланган 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни ҳамда жавобгардан Республика бюджетига 2 000 000 сўм
давлат божи ҳамда Олий суд депозитига 103 000 сўм ВКА харажатларини
ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар ЧЭКИ “***********” акциядорлик тижорат банки фойдасига
жавобгар «***********» АЖ суғурта компанияси ҳисобидан 100 000 000 сўм
суғурта товони ва тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «***********» АЖ суғурта компанияси ҳисобидан Республика
бюджетига 2 000 000 сўм давлат божи ҳамда Олий суд депозитига 103 000 сўм
видеоконференцалоқа режими хар^>клтлари УНДИРИЛСИН.
Ишда иштирок этувч^
}
Ш
г
У
муддат ичида суднинг
ҳал цилув
қарори устидан шу суд ор^^^^^^^^лоят ицтисодии судига алелляция
шикояти (протест) келтир•
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев