← Назад
Решение #2832423 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 468 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 17 декабрь
4-1501-2501/21880-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев даъвогар
“***********” акциядорлик жамиятининг жавобгар «***********» маъсулияти
чекланган жамиятидан 7 037 000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“***********” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «***********»
маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 7 037 000 сўм асосий қарз ва тўланган 41 200 сўм почта харажатини
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
4
203 -моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида
ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга
ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади деб белгиланган.
Ушбу асосга мувофиқ, жавобгар томонидан даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини
тақдим қилмади.
Иш ҳужжатларига қараганда, “***********” АЖ Фарғона вилояти бўйича
филиали (“Етказиб берувчи”) билан «***********» маъсулияти чекланган
жамияти (“Истеъмолчи”) ўртасида 2025 йил 28 февраль кунги 15010078-сонли
табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш юзасидан
шартнома имзоланган.
Ушбу шартноманинг 1.1.-бандига кўра, “Етказиб берувчи” ўз зиммасига
газ тармоқлари орқали “Истеъмолчи”нинг келишилган буюртманомаси бўйича
табиий газ етказиб бериш мажбуриятини олади, “Истеъмолчи” эса ўз зиммасига
ушбу шартноманинг 1.4.-бандида кўрсатилган хажмда газни қабул қилиш
мажбуриятини олади ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида
амалга оширади.
Шартноманинг 4.1.-бандига кўра, “Истеъмолчи ” мазкур шартнома
асосида етказиб берилган газ учун тўловни амалга ошириши шарт.
Шартноманинг 4.6.-бандига кўра, “Истеъмолчи” ҳар ойнинг 10 санасига
қадар аввалги ойда истеъмол қилинган газ учун якуний ҳисоб-китобни амалга
ошириши кераклиги белгиланган.
Мазкур шартнома шартлари “Истеъмолчи” томонидан лозим даражада
бажарилмасдан, етказиб берилган газ учун тўловлар муддатида амалга
оширилмасдан келинган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган дебиторлик қарздорликни бартараф
этиш юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК
деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФК 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент
амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу
Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади деб белгиланган.
Мазкур қарздорлик ўзаро ҳисобларни мувофиқлаштириш акти ва счётфактуралар билан ўз тасдиғини топган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 7 037 000 сўм асосий
қарзни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб
топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризани қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига
жавобгар ҳисобидан 7 037 000 сўм асосий қарз ва тўланган 41 200 сўм почта
харажатларини ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига
412 000 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179, 203-5-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар “***********” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар
«***********» маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 7 037 000 сўм асосий
қарз ва тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар «***********» маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар ўн кун муддат ичида суднинг ҳал қилув
қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция
шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев