← Назад
Решение #2832450 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 957 | — | law | |
| Ушбу кодекси | 1001 | — | code_article | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 67 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 75 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2501/9826-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 17 декабрь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Қодиров раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Толиповнинг котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси даъвогар “***********” АЖ
манфаатида,
жавобгар
ЯТТ
“***********”
ҳисобидан
47 052 158,51 сўм миқдоридаги суғурта товонини суброгация тартибида
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни тарафлар иштирокисиз, суд
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси даъвогар “***********” АЖ (кейинги ўринда – даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ЯТТ “***********” (кейинги ўринда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
47 052 158,51 сўм миқдоридаги суғурта товонини суброгация тартибида
ундиришни сўраган.
Палата ва даъвогар ишни уларнинг вакиллари иштирокисиз кўришни
сўрган.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади.
Ушбу ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига мувофиқ,
ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қаноатлантиришни
лозим топди.
Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, даъвогар “***********” АЖ
(суғурталовчи), “***********” АТБ (суғурта қилдирувчи) ҳамда ЯТТ
“***********”
(қарз
олувчи)
иштирокида
2024
йил
18 июлда 0900/1469-1/1/2426482-сонли жисмоний шахслар ва кичик бизнес
учун кредит маҳсулотларини комплекс суғурталаш шартномаси тузилган.
Даъвогар “***********” АЖ томнидан “***********” АТБ (суғурта
қилдирувчи)нинг мурожаатига мувофиқ жавобгар ЯТТ “***********” (қарз
олувчи) 2024 йил 18 июлда КВD-140/9438-сонли кредит шартномасига асосан
кредит маблағлари белгиланган муддатларда қайтармаганлиги суғурта
ходисаси деб топилиб, 2025 йил 30 май куни суғурта товони сифатида 47 052
158,51 сўм банк фойдасига тўлаб берилган.
Даъвогарнинг жавобгарга тўлаб берилган маблағари қайтариш ҳақидаги
талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Натижада даъвогар тўлаб берилган суғурта пулини суброгация
тартибида ундириш бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Суд даъвогарнинг даъво талабини қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб
чиқиб, уни асосли деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига асосан,
ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар
билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК”
деб юритилади)нинг 957-моддасига кўра, Агар мулкий суғурта шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф
олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан
талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган
суғурталовчига ўтади.
Ушбу кодексининг 1001-моддасига асосан, бошқа шахс (меҳнат
мажбуриятларини бажараётган ходим, транспорт воситасини бошқарувчи
шахс ва ҳ.к) томонидан етказилган зарарни тўлаган шахс бу шахсга нисбатан,
агар қонунда бошқача миқдор белгиланмаган бўлса, тўланган товон
миқдорида қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга.
ФКнинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса —
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятни
бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир
томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди деб белгиланган.
ФКнинг 238-моддасига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар
учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим
даражада бажарилмаган.
ИПКнинг 66-моддасига биноан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ашёвий, ёзма ва рақамли
далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПКнинг 67-моддасига кўра исботлаш ишни мазмунан кўриш учун
аҳамиятга эга ҳолатларни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, тадқиқ
этиш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир.
Ушбу кодекснинг 74-моддасига асосан суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим.
ИПКнинг 75-моддасига кўра иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар
тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар,
маълумотномалар, амалий ёзишмалар ёзма далиллардир.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 47 052 158,51 сўм миқдоридаги
суғурта товонини суброгация тартибида ва олдиндан тўланган 41.200 сўм
почта харажати, Республика бюджетига 941 044 сўм давлат божи ундиришни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 237, 238, 957моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118, 170,
176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ЯТТ “***********” ҳисобидан:
даъвогар “***********” АЖ фойдасига 47 052 158,51 сўм суғурта
товонини ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 941 044 сўм давлат божи;
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
А.Қодиров