← Назад
Решение #2832452 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 17 декабрь
4-1501-2501/21839-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Т.Маматожиев раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, прокурор ёрдамчиси
О.Холматовни қатнашувида, даъвогар вакили (ишончнома асосида) *****
иштирокида, даъвогар Қува тумани прокуратураси “***********” акциядорлик
жамияти манфаатида жавобгар “***********” фермер хўжалигидан 15 985 948 сўмни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Қува тумани прокуратураси “***********” акциядорлик жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “***********” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 15 985 948 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида прокурор даъво аризаси юзасидан ўз фикрларини билдириб,
даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар вакили даъво аризаси юзасидан ўз кўрсатмаларини баён қилиб,
жавобгар томонидан бугунги кунга қадар тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли
даъвони тўлиқ қаноатлантирилишини сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддаси
биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига
юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига
қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб
топди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим
деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, Киргули шаҳар электр таъминоти корхонаси билан
«***********” фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 5 январь куни 380498-сонли
электр таъминоти юзасидан шартнома имзоланган.
Ушбу шартноманинг 1-бандига кўра, “Корхона” “Истеъмолчи”га электр
энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол
қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома мажбуриятлари “Истеъмолчи” томонидан лозим даражада
бажарилмасдан, етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар муддатида амалга
оширилмасдан келинган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган дебиторлик қарздорликни бартараф этиш
юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан
бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
ФКнинг 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФК 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент
амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг
470-моддасига мувофиқ аниқланади деб белгиланган.
Мазкур қарздорлик ҳисобварақ-фактуралар ва солиштирма далолатнома билан ўз
тасдиғини топган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 15 985 948 сўм асосий қарз
ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, даьвони қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига
жавобгар ҳисобидан 15 985 948 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатини
ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат
божини ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар “***********” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар
“***********” фермер хўжалиги ҳисобидан 15 985 948 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “***********” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори
устидан шу суд орқали Фарғона вилояти иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Т.Маматожиев